Бухоро давлат университети



Download 12,83 Mb.
bet31/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

ИГНА БАРГЛИЛАР

Бу синфга 6 та оила, 40 туркум, 450 тур киради.Булар хозирги замон иқлимига ҳам мослашган. Игнабарглилар синфига дарахтлар, қисман буталар киради. Бу синфга кирувчи ўсимликлардан ер юзида кўп тарқалганлари: Сосна-қарағай, арча, пихта, кипарис, можевельник ва бошқалар. Игна барглиларнинг барги қаттиқ, энсиз, игнасимон, баъзан тангачасимон бўлиб, ёш шохчаларда спираль ёки қарама-қарши жойлашган. Игна барглиларнинг барглари кўпчилиги игнасимон бўлгани учун уларга шундай ном берилган. Игна барглилар асосан моноподиаль, қисман симподиаль типда шохланади. Мас: Мамонт дарахти симподиаль типда шохланган бўлади. Бу дарахт ер юзида учрайдиган дарахтларнинг энг каттасидир. Унинг бўйи 150 м, эни эса 40 м бўлиб у узоқ йил яшайди.


Игна баргли ўсимликларнинг илдизида илдиз қини бўлмайди. Илдиз қини ўрнида эктотроф микоризалар бўлади. Игна барглилар жонсиз ва жинсли йўлда кўпаяди. Игна барглиларга вакил қилиб оддий қарағай-сосна обыкновеннаяни оламиз. Оддий қарағай 1 уйли доим яшил 2 жинсли ўсимлик бўлиб, ер юзида жуда кўп тарқалган. қарағай дарахти-нинг бўйи 40-50 м бўлиб, у 500 й-гача яшайди. қарағай дарахтининг поясида ва баргида смола йўллари бўлиб, унда смола ишланиб чиқади. Шунинг учун ҳам поясини бинокорликда кўп ишлатилади. қарағай пояси узоқ муддатгача чиримайди. қарағайнинг оталик ва оналик гуллари ғуддаларда жойлашган бўлади. Бу ғуддалар турини ўзгартирган барглардан ташкил топган. Оталик гули-микроспоралистик, оналик гули эса макроспоралистик деб аталади. Оталик гулининг пастки томонида чангдон/микроспорангиялар тараққий этади. Микроспорангия хужайралари редукцион бўлиниши натижасида микроспоралар, яъни чанглар ҳосил бўлади. Чанг 2 қават пўсти билан қопланган.
1.Экзина-ташқи қавати
2.Интина-ички қавати.
қарағайни ўзи спорофит, чанги, уруғкуртак архегония-гаме-тофит чанг билан тухум хужайра қўшилиб яъни гаметофит билан гаметофит диплоид жинссиз гиплоид насл ҳосил бўлади.
Экзина билан интина орасида бўшлиқ бўлиб, у ер ҳаво билан тўлган, шунинг учун ҳам қарағай чанги ҳавода узоқ муддат тура олади. Чангда 2 хил ядро бор:
1.Антеридиал ядро
2.Вегетатив ядро
Онаси ғуддаси 2 хил турни ўзгартирган барглардан ташкил топган 1 -хили ғудданинг ташқи томонида бўлиб, қоплағичлик вазифасини бажаради. Буни "кроющая чещуя" дейилади. Бу барг уруғ ҳосил қилмайди. 2 хил барги уруғ берувчи барг-семенная чешуя дейилади. Уруғ берувчи баргни пастки томонида 2 та уруғ куртаги, яъни макроспорангия жойлашган. Уруғ куртаги қуйидаги қисмлардан ташкил топган.
1.Уруғ куртагининг банди-фуникулус.
2.Уруғ куртагининг қоплоғич тўқимаси-интугумент
3.Уруғ куртагининг асосий тўқимаси-нуцеллус
4.Чанг йўли-микропилле
Уруғ куртагининг марказида бола қопчиғи, эндосперма хамда 2 та архегония корпускула жойлашган. қарағай шамол ёрдамида чангланувчи ўсимликка киради. қарағай чанги шамол ёрдамида оналик ғуддасига келиб тушди. Оналик ғуддасидаги уруғ куртагининг асосий тўқимаси-нуцеллусга кириб, 1 йил дам олади. 2-йили уна бошлайди.
Чангнинг антередиаль ядроси 2 га бўлинади. Натижада 2 хил ядро ҳосил бўлади:
1. Базал ядро.
2. Генератив ядро.
Чангнинг вегетатив ядроси эса, чанг трубкасига айланиб кетади. Антередиаль ядродан ҳосил бўлган базаль ядро чанг трубкасининг ўсишига ёрдам беради. Генератив ядро бўлиниб, 2та спермия ҳосил қилади. Спермияларнинг 1 таси чанг трубкаси орқали силжиб кириб, архегонияларнинг 1 тасини оталантиради. 2 архегония оталанмасдан қолади. Оталанган архегониядан эмбрион вужудга келади. Онали ғуддасида оталаниши процессидан олдин қизғиш рангда бўлиб, оталангандан сўнг яшил рангли бўлиб қолади. Уруғи етилиши даврида қўнғир рангга айланади. қарағайни оталаниш процессини рус олими Горожанин текширган. қарағай поясидан скипидар, баргидан смола олинади. Скипидар бод касаллигида суртилади. 
ИГНАНАБАРГЛИЛАР СИНФИ 
Бу синфга кирувчи ўсимликлар 1 уйли 2 жинсли ёки 2 уйли 1 жинсли бўлади. Буларда смола йўллари мутлақо бўлмайди. Игнача барглилар синфи қуйидаги тартибга бўлинади:
1. Эфедралар
Эфедра бута бўлиб, у тоғли районларда ва чўлларда учрайди. Эфедранинг ташқи кўриниши қирқбўғимга ўхшаб кетади. Эфедра 2 уйли 1 жинсли ўсимлик. Эфедрадан эфедрин деган алкалоид олинади. Эфедрин алкалоиди меди-цинада катта аҳамиятга эга. У бод ва бошқа касалликларга ишлатилади.
1.Велвичиялар
Велвичиялар тартибидан фақат 1 та тур сақланиб қолган. Бу тур, яъни Велвичия жанубий Африкада ўсади. Велвичиянинг бўйи жуда паст. Унинг 2 та барги бўлиб, бу барг 100 й гача яшай олади.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish