Бухоро давлат университети


Дегенериядошлар (Degeneriaсеае) оиласи



Download 12,83 Mb.
bet33/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Дегенериядошлар (Degeneriaсеае) оиласи
Бу оилага магнолиянамолар қабиласининг энг қадимги оилаларидан ҳисобланади. Унинг вакиллари Фиджи оролларида учрайди. Энг характерли белгиси бу оиланинг чангчилари чанг доначаларининг қоби-и, оғизчаси ва ўтказувчи системалари содда (примитив) тузилишга эга.
Бу оилага битnа туркум (degeneria) ва битта тур (D.vitiensis) киради.
Бу тур 1942 йили америкалик ботаниклар анатом Ирвинг Бэйли ва систематик Алберт Смитлар томонидан кашф қилинган.Дегенериянинг кашф этилиши бу ботаникада катта шов - шув бўлган.Чунки, дегенериялар энг примитив гули ўсимлик бўлиб, у Ер шарида фақат Фиджи оролида учрайди. Дегенерия баланд бўйли дарахт бўлиб, тирқишсимон ёрилган пўст билан ўралган. Барглари оддий, барг япроғини тенг иккига бўлиб турувчи барг томирлари бор. Гуллари ўртача катталикда бўлиб, якка-якка ҳолда жойлашган. Шунингдек гули икки жинсли, косача барги учта, кичик, у уруғда сақланиб қолади. Гултожи 12 та, 3 ёки 4 доира бўлиб жойлашган.
Гултожи барглари гулкосасига нисбатан анча йирик. Лекин анатомик тузилиши жиҳатдан улар бир-бирига яқин туради. Чангчилари чексиз(32 тагача), уч қатор бўлиб жойлашади. Уруғчиси 1 ёки 2 та мевачи баргдан (карпелл) ташкил топган.Уруғчи тумшуқчаси унча тараққий қилмаган, у асосан туксимон тузилишда бўлиб, чангни ушлаб қолишга мослашган.
Дегенериялар асосан қўнғизлар ёрдамида чангланади. Шу сабабдан дегенериялар гулида жуда кўп сонда сарғиш қўнғир рангли кичкина қўнғизларни учратиш мумкин.
Дегенерия меваси анча йирик бўлиб,унинг узунлиги 5 см га етади.Энг қизиқарли томони дегенериялар уруғининг муртаги 3 ёки 4 уруғпаллалардан иборат.Дегенериялар аслида икки уруғпаллали ўсимлик.
Магнолиядошлар (Magnoliaceae) оиласи.
Оила вакиллари дарахт ва буталардан иборат бўлиб, уларнинг 12 туркумга мансуб, 240 га яқин тури мавжуд. Улар асосан Жанубий-Шарқий Осиёнинг ва Шимолий Американинг Жанубий-Ғарбидаги ўрмонларда тарқалган. Барглари оддий. Гули тўғри, икки жинсли, гул қўрғон бўлаклари 6-12 ва ундан ҳам кўп.Чангчи ва уруғчилари кўп. Магнолиялар орасида доим яшил ва баргини тўкиб турадиган турлари бор.
Поясида иккиламчи ёғочлик мавжуд, лекин трахея ўрнида трахеидлар бўлади. Жанубий Америкада ўсадиган магнолиялар доим яшил, Жанубий Осиёда ўсадиганлари баргини тўкади.
Магнолия (М. grandiflora) бўйи 30 м га етадиган дарахт. Гуллари йирик, катталиги 10-25 см га етади. Гулқўрғони 3 қатор бўлиб жойлашган. Гултожи 6-12 та, чангчилари кўп. Магнолияларда уруғ куртак 6 тагача бўлади. Уруғчисида устунча бўлмайди, меваси катта, узунлиги 5-7 см. Бу оилага Лола дарахти (Liliodendron tulipifera) ҳам киради. У бўйи 30-40 м ли дарахт. Гули лоланинг гулига ўхшаш. Шунинг учун лола дарахти деб ном берилган. Магнолия ва лола дарахти манзарали дарахт сифатида Ўзбекистонда кўплаб экилади.
Бу оилага фақат дарахт ва бутасимон ўсимликлар киради. Уларнинг 12 туркум 100 га яқин тури бор. Барглари оддий, кўпинча ён баргчалари бўлади. Бу оила вакилларининг баъзилари доимо яшил турса, баъзилари кузда баргини тўкади. Баргларида эфир мой чиқарадиган ички безчалар бор. Гуллари кўпинча икки жинсли, актиноморф бўлиб, гул ўрни чўзиқ. Гулқўрғон баргчалари ҳар хил сонда 6 тадан 12 тагача ва бундан кўпроқ бўлиб, баъзи вакилларида спирал ҳолда жой олса, баъзиларида доиралар ҳосил қилади, кўпинча уч бўлакли бўлади. 3 тадан доира бўлиб жойлашганларида ташқиси ранги билан бошқалардан фарқ қилади ва косача ҳосил қилади. Талайгина оталиклар, уруғкуртаклари тугунчалар четидан жой оладиган кўп аъзоли апокарп геницей ҳосил қилувчи мева барглари синокарп спирал бўлиб жойлашган.
Бу оиланинг типик вакили магнолия туркумидир.
Унинг қисман Шарқий Осиёда,қисман Шимолий Америкада учрайдиган 30 га яқин тури бор. Магнолияларнинг баъзи турлари Флоридада еввойи холда ўсади. Субтропик иқлимли район бўлган қирим ва Закавказьеда экиб ўстирилади. Парк ва боғларда кўпгина асл ватани шимолий Америка бўлган йирик гулли магнолия (М.grandiflora) экилади. Бу ўсимлик калта бандли, барглари катта-катта ва оддий,чети бутун, қалин, ялтироқ бўладиган дарахтдир. Шу баргларининг ёнбарглари куртакдаги ҳали очилмаган ёш баргларни сақлаб туради. Якка-якка бўладиган йирик-йирик гулларининг диаметри 10 см га боради ва бундан ҳам ошади. Гуллари оқ еки пушти рангда бўлиб жуда хушбўй.
Гул ўрни чўзиқ конуссимон шаклда. Унда гулқўрғоннинг 6-12 та ним ранг,йирик-йирик,баргчалари уч аъзоли доира бўлиб туради. Баргчаларидан кейин спирал ҳолда жойлашган бир оталикда сербар чанг ипчаси бор, бу ипча учи чангдонлар устида кўтарилиб туради. Чангдонлар чўзинчоқ бўлиб, боғлам атрофидан жой олади. Гул ўрнини 2/3 бўлагини юқори қисмини гинецей эгаллаган. Спирал ҳолда жойлашган талайгина мева баргчаларининг ҳар қайсиси мустақил оналик ҳосил қилади, шу билан бирга,ўрта томирдан букилиб турадиган мева баргчасининг четлари бир-бирига қўшилиб кетади ва шу тариқа юзага келган бир уяли тугунчадан кўпинча 2 та уруғ куртак жой олади(баъзи турларида уруғкуртаклар 6 донагача бўлади). Оналик устунчаси йўқ,шунинг учун оғизчанинг чанг ушлайдиган юзаси мева баргчасининг четида, юқори қисмида туради.
Шундай қилиб уларнинг гул формуласи қуйидагича ифодаланади:
Тугунча устки.
Гуллаш тамом бўлгандан кейин гулқўрғон баргчалари билан оталиклари тушиб кетади, уларнинг ўрни эса чуқурча-чуқурча бўлиб қолади: гул ўрни қалинлашади ва оналиклардан кул ранг тукли бир талай баргсимон мева хосил бўлади, улар қорин чокидан очилади. Шу мевалар бўйи 5-7 см ва бундан кўпроқ келадиган чўзинчоқ "қубба" хосил қилади.Пишиб етилган уруғлари қизил рангда бўлади ва этдор пўст билан қопланиб ипдек узун бандида пастга осилиб туради. Магнолиягуллиларнинг бошқа вакиллари лола дарахти (Liriodendron) ни кўрсатиш мумкин.Бу туркум вакиллари Кавказ,қрим ва Ўрта Осиёнинг жанубидаги Ашхобод ва Душанбедаги паркларда,ҳозирги вақтда Тошкентдаги паркларда ҳам ўстирилмоқда. Лола дарахтининг бўйи магнолиянинг бўйидан бироз баландроқ 40м.га етади. Бу дарахтнинг гуллари сиртидан лолага бирмунча ўхшайди, лекин ранги лоладек очиқ бўлмайди. Лола дарахти Америкада "оқ терак" деб аталади.Унинг ёғочидан хар хил асбоблар тайёрланади. Магнолиягуллиларнинг кўпчилиги декоратив ўсимлик сифатида ўстирилади.Бу оила вакиллари энг қадимги ўсимликлардан биридир. Бўр даврига таллуқли қазилма қолдиқлар шундан гувоҳлик беради.Оддий новдага хос кўпгина белгиларни сақлаб қолган оддий тузилишли гуллар, шунингдек бошқа морфологик белгилар бу оиланинг қадим замонлардан қолганлигига мос келади. Уларнинг баъзи вакилларининг ёғоч қисмида сув найлари йўқ,шунга кўра сув ўтказувчи элементлар хошиядор тешикчали трахеидлардангина иборат бўлади, шу туфайли буларнинг ёғоч қисми нинабарглиларнинг ёғоч қисмига жуда ўхшаб кетади.



Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish