Бухоро давлат университети


Чинордошлар (Platanaceae) оиласи



Download 12,83 Mb.
bet36/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Чинордошлар (Platanaceae) оиласи
Бу оилага бита туркум, 10 та тур киради. Улар Шимолий Амерника, Канада, Мексика, Урта Ер денгизи бўйлари, Ғарбий Химолай, Хинди-Хитой, Болқон ярим ороли ва Ўрта Осиёда тарқалган. Бизда битта Шарқ чинори ўсади.Чинорнинг ватани Ўрта Осиёда. Чинор манзарали ўсимлик сифатида кўчаларда, боғларда ўзига хос кўрк бериб туради. Чинор сербарг ўсимлик, баргида ён баргчалари бўлади. Куртагидан дастлаб барг чиқади, кейин гулга киради. Гуллари бир жинсли,чангчи гули сарғиш бошчада, уруғчи гули қизил бошчада ҳосил бўлади. Шамол воситасида чангланади. Чангчилари 3-4, баъзан 7 та гача бўлади. Уруғчи гуллари 5-9 та мевачи баргларнинг қўшилиб ўсишидан ҳосил бўлган. Чинорлар 2000 йилча умр кўради, табиатда 500, 1000 йил яшаган чинорлар учрайди. Туркия (Истамбул яқинида) танасининг айланаси 18 м келадиган чинорни учратиш мумкин.Сурхандарё вилояти Бойсун туманига қарашли Сайроб қишлоғидаги чинорнинг кавагида мактаб ташкил этилиб, унда болалар таълим олишган.Чинор ёғочи қимматли қурилиш материали ҳисобланади, у мустаҳкамлиги жиҳатидан ёнғоқ ёғочидан қолишмайди. Шарқ чинори Ўзбекистон Республикаси ,,Қизил китоби,,га киритилган.
Эмандошлар(Fagales) қабиласи.
Эмандошлар (Fagaсеае) оиласи
Эмандошлар оиласининг 18 туркумга муносиб 900 га яқин турлари бор.Улар асосан баргини тўкадиган ёки доим яшил дарахт ва айрим буталардан иборат. Эманлар асосан Шимолий Ярим шарда кенг тарқалган, қисман улар Жанубий экваторда ўсади. Эманларнинг кўпчилик турлари жуда йирик дарахтлар бўлиб, баландлиги 35-40 м га етади. Барглари оддий навбатлашиб жойлашган. Гуллари айрим жинсли, гулқўрғони оддий, тугунчаси устки, тўпгули кучала ёки каллакчадан иборат. Меваси бир уруғли ёнғоқча.
Эмандошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг хўжаликдаги аҳамияти жуда катта.Улардан қимматбаҳо ёғоч маҳсулотлари олинади. Пўстлоғи эса ошловчи моддалар тайёрлашда ишлатилади. Эман манзарали ўсимлик сифатида кўплаб экилади. Ўзбекистонда унинг 7 та тури экилади.
Қайиннамолар қабиласи
Қайиндошлар оиласи
Бу оилага 6 та туркумга мансуб 150 га яқин тур киради. Улар асосан Шимолий ярим шарда тарқалган. Кенг тарқалган турларига мисол қилиб тиёншан қайини олиш мумкин. У баргини тўкувчи дарахтдир. Барги оддий, ён баргчали. Гуллари айрим жинсли, бир уйли. Гулқўрғони оддий. Чангчи гули кучалада, уруғчи гули юмалоқ тўпгулда жойлашган. Шамол ёрдамида чангланади. Ўзбекистонда битта туркумга мансуб 2 тури ўсади.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish