5.Подокарпнамолар (Podocarpales) қабиласи очиқ уруғли ўсимликларнинг энг такомиллашган гуруҳини ўз ичига олади битта оила (Полакарпдошлар-Podocarpaсеае), 9 та туркум ва 140 та турдан ташкил топган. Улар асосан жанубий Ярим шарда тарқалган.
Қарағайкабилар синфчасига кирувчи турлар Шимолий Евросия ва Шимолий Америкада катта ўрмонларни ҳосил этади. Жанубий ярим шарда эса улар кўпроқ мўътадил иқлимли жойларда тарқалган. Айниқса, Хитойнинг Жанубий-Шарқий ва марказий қисмида, Тайванда, Японияда, Янги Каледонияда, Тасмания, Шимолий Американинг Тинч океани қисмида, Чили Жанубида, Янги Зелландияда, янги Гвиниеяда тарқалган.
Қарағайкабилар синфчаси вакилларининг тарихи карбондан (370 млн. йиллар муқаддам) бошланиди. Триас даврида (240 млн. йиллар муқаддам) улар Шимолий ярим шарнинг ўсимликлар қопламида катта рол ўйнаган.
Қарағайкабиларнинг кўпчилик турлари баланд бўйли, айримлари эса гигант дарахтлардан иборат. Масалан: Калифорнияда ўсувчи доим яшил секвойнинг (Sequoia sempervirens) баландлиги 110 м гача, поясининг диaметри эса 10 м гача етган. Мексика таксоиднуми поясининг диаметри 16 м, мамонт дарахти поясининг йўғонлиги эса 12 м га етган. Мамонт дарахтларидан айрим турларининг 3000 дан зиёд ёшда эканлиги аниқланган. Қарағайкабилар орасида ёши жиҳатдан энг каттаси Шимолий Америка қарағайи саналади. Невида шарқида топилган дарахтнинг ёши тахминан 4900 ёшга тенг деб аниқланган. Гигант дарахтлар билан бир қаторда, улар орасида подакарпдошлар оиласига мансуб ер бағирлаб ўсадиган турлари ҳам бор. Бу синфча вакилларида ўзак қават кам тараққий этган. Уни ташқи томондан яхши ривожланган иккиламчи ёғочлик ўраб олган. Ундан сўнг камбий, камбийдан ташқарида иккиламчи флоэма жойлашган. Пояни ташқи томондан қалин пўстлоқ қават қоплаб олган. Уларга хос белгилардан яна бири пўстлоқ ва ёғоч қаватида смола йўллари (каналлари) нинг бўлишидир.
Синфча вакилларининг барглари асосан игнасимон ёки тангачасимон. Энг йирик игнасимон барг Шимолий Америкада ўсувчи ботқоқ қарағайи (пинус палустрис) ники бўлиб, унинг узунлиги 45 см га етади.
Аксинча кўпчилик сарвларнинг барглари кичик тангачасимон бўлиб, шохлар билан қўшилиб ўсган. Қарағайкабилар асосан уруғлари орқали кўпаяди. Қуббалари айрим жинсли. Айрим вакиллари қуббалар тўп бўлиб, мураккаб қуббаларни ҳосил этади. Ҳар битта дарахтда кўп сондаги микроспоралар ҳосил бўлади.
Синфча вакилларининг урғочи (уруғчи) қуббаси ҳам хилма-хил. Тиссларда қубба тараққий этмаган.
Қарағайкабилар асосан шамол ёрдамида чангланувчи ўсимликлар бўлганлиги сабабли эркаклик (чангчи) урғочи (уруғчи) уруғ куртакнинг чанг йўли орқали чанг камерасига бориб тушади. Чангланишдан сўнг маълум вақт ўтгандан кейин уруғланиш жараёни бошланади.
Уруғланиш жараёнидан сўнг уруғ куртакдан уруғ ҳосил бўлади. Қарағайкабиларнинг уруғи 3 тадан то 18 тагача уруғ паллага эга.
Синфчадаги энг йирик ва бизнинг шароитда турлари кўплаб экиладиган қарағайнамолар қабиласига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |