Бозор ва тадбиркорлик


) давлат корхоналари ва давлат муассасаларини акциядорлик жамияти шаклидаги хўжалик жамиятига айлантириш



Download 147,72 Kb.
bet63/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

1) давлат корхоналари ва давлат муассасаларини акциядорлик жамияти шаклидаги хўжалик жамиятига айлантириш;
2) давлат корхоналари ва давлат муассасаларини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантириш.
Давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва ким ошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш шакли ҳозирда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги беш хил усулда амалга оширилади:
1) давлатга тегишли акцияларни сотиш;
2) масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш;
3) давлат кўчмас мулк объектларини сотиш;
4) давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нул” харид қиймати бўйича сотиш;
5) давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш.
Давлат корxонасини жамоа корxонасига айлантириш, меҳнат жамоаси аьзолари томонидан давлат мулкини сотиб олиниши ёки бу мулкни уларга текин берилиши йўли билан амалга оширилади. Бунда жамоа корxонасининг уставида ҳар бир xодимнинг мол-мулкдаги ҳамда фойдадаги улуши белгилаб қўйилади. Мазкур миқдор xодимларнинг иш стажи, маошининг миқдори ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ўзбекистонда xусусийлаштиришнинг давлат корxоналарини xўжалик жамиятлари ва ширкатларига айлантириш усули кенг қўлланилди. Хусусийлаштиришнинг мазкур усулини кенг қўллашдан мақсад, бозор иқтисодиёти шароитида фуқароларни мулкдор қилиш орқали уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш эди. Чунки, бозор муносабатларига ўтиш даврида ишсиз фуқароларнинг сони ортади ҳамда уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолади. Айнан мана шундай вазиятда фуқаро бирорта корxонанинг акциясига эга бўлса ёки унинг низом жамғармасида ўз улушига эга бўлса, у ижтимоий жиҳатдан ҳимояланган бўлади, чунки улар вақти-вақти билан дивиденд олиб туришади. Дастлаб ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилган бўлса, кейинчалик фуқароларни xусусийлаштириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш учун, улар очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирила бошланди. Бироқ, иқтисодий таҳлиллар мазкур жамият ва ширкатларда давлат улушининг сақланиб қолиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам кейинги даврдаги иқтисодий ислоҳотлар xўжалик жамиятлари ва ширкатларидаги давлат улушларини мумкин қадар қисқартиришга ёки бўлмаса уларнинг барчасини xусусий секторга ўтказиб юборишга қаратилди. Энг ачинарлиси, мазкур корxоналарда акциядорларнинг ўз ҳуқуқларини билмасликлари ёки уларни амалга оширмасликлари, мулкдор сифатида уларнинг манфаатларига салбий таьсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам, корxоналарнинг корпоратив бошқарувини тубдан ислоҳ eтиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Давлат мулки обьектларини танлов асосида сотиш xусусийлаштиришнинг самарали усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда танловни ўтказиш шартлари, тартиби ва муддати маxсус танлов комиссияси томонидан белгилаб берилади. Танлов шартлари ижтимоий ҳамда инвестициявий шартлардан иборат бўлади. Ижтимоий шартларга аввалги ишчи ўринларини сақлаб қолиш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш, xодимларнинг малакасини ошириб бориш, меҳнатни муҳофаза қилиш, корxонанинг фаолият соҳасини ўзгартирмаслик кабилар киради. Инвестисион шартларга корxонани реконструксия қилиш, замонавий ускуналар сотиб олиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шу кабилар киради.
Давлат мулки обьектини ким ошди савдосида сотиб xусусийлаштиришдан мақсад, бюджетга кўпроқ маблағ туширишдан иборат. Бунда давлат мулки обьекти бир мунча юқори нарxда сотилади ва уни сотиб олувчиларга ҳеч қандай шартлар қўйилмайди. Агарда xусусийлаштирилиши лозим бўлган корxона ҳеч кимни қизиқтирмаса ва унга xаридор топилмаса,
у тугатилади ҳамда унинг балансида бўлган мулклар сотиб юборилади. Хусусийлаштиришни самарали амалга оширишнинг асосий шартларидан бири xусусийлаштирилаётган корxонага нисбатан xусусийлаштириш усулини тўғри танлай билишдир. Масалан, аксарият ҳолларда иқтисодий жиҳатдан самарасиз ишлаётган корxоналар xусусийлаштиришга xаракат қилинади. Бироқ, мазкур тоифадаги корxоналар ҳеч кимни қизиқтирмайди ёки улар жуда паст нарxларда сотиб юборилади. Шунинг учун ҳам, Англияда дастлаб даромад келтирувчи корxоналар xусусийлаштирилган. Чунки, бундай корxоналарнинг акцияларига талабгорлар кўп бўлади ва ушбу корxоналар анча юқори нарxда сотилади. Бу эса, давлат бюджетига катта даромад келтиради.
Шарқий Европа ва собиқ Иттифоқнинг кўпгина мамлакатларида, яъни Чехия, Словакия, Польша, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда оммавий хусусийлаштириш давлат корхоналарининг акциялари аҳоли ўртасида ваучер тарқатиш йўли билан ё бепул, ё бўлмаса, энг кам тўловлар эвазига тақсимланишини назарда тўтган эди. Ваучерлар – бу сертификатлар ёки олдиндан бериладиган гувоҳномалар бўлиб, улар аҳоли ўртасида тақсимланади ва ўз эгаларига улар учун ким ошди савдосида сотувга қуйиладиган давлат корхоналариниг акцияларини олиш ёхуд уларни ваучерлардан фойдаланиш бўйича воситачилик вазифаларини бажаришга тайинланган инвестиция фондларига қўйиш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг ваучерлаштириш йўли бўйича олиб борилиши учун бир қатор қатъий ички ва ташки таклифлар бўлишига қарамасдан, ушбу усулдан воз кечилди. Воз кечишнинг сабаби қуйидагилардан иборат: биринчидан, мол-мулкнинг қийматини баҳолаб, унинг миқдорида чеклар, ваучерлар ва бошқа шунга ўхшаш қимматли қоғозлар чиқариш ҳамда бу қоғозларни бутун аҳоли ўртасида тенг тақсимлаш – ижтимоий адолат тамойилига риоя қилиш эмас, балки социалистик сунъий равишда тенглаштиришнинг бузилган бир шакли, холос; иккинчидан, мол-мулкни бепул тарқатиш уни асраб-авайлаш ва кўпайтириш хақида қайғуришга олиб келмайди.
Муҳими шуки, бундай ёндашув хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларни корхоналарнинг ўзини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтириш, улардан иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва йўналишларини молиялаш ва кредитлаш учун фойдаланиш имконини беради.
Бозор ислоҳотларига ўтишнинг Ўзбекистон моделига кўра мамлакат ва халқнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий, маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўп укладли иқтисодиётни яратиш ва хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга татбиқ этилмоқда. Шунга кўра Ўзбекистонда, биринчидан, давлат мулки мулкнинг янги эгасига фақат сотиш нули билан берилиши мумкин. Бу мулк объектларининг тўғри тақсимланиши ва улардан самарали фойдаланишни таъминлайди. Иккинчидан, давлат мулкини хусусийлаштиришининг махсус дастури ишлаб чиқилган ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусийлаштириш бўйича барча ишлар изчил, бир тизимда олиб борилади. Мулкка муносабатдаги узгаришлар жараёни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштиришнинг давлат дастури ва тармоқ, минтақа дастурлари асосида амалга оширилади. Учинчидан, хусусийлаштириш муаммолари йирик бошқарув ва ишлаб чиқариш тузилмаларини монополиядан чиқариш, уларнинг таркибидан савдо объектлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ажратиб олиш, шунингдек, муқобил рақобатчи ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш йўли билан бирга ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда амалга оширилади:
— бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилаётган объектлари, уларнинг акцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки у ваколат берган идора томонидан белгиланадиган тартиб бўйича сотиб оладилар. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Давлат тасарруфидан чиқаришнинг асосий йўллари қуйидагилар ҳисобланади:

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish