1) бозорни либераллаштириш;
2) тижоратлаштириш;
3) аралаш корхоналар сферасини ташкил қилиш ва кенгайтиришни рағбатлантириш;
4) денационализация.
Бозорни либераллаштириш турли хўжалик субъектлари фойдаланиши учун кенг имкониятлар очишни мўлжаллайди. Бу давлат тулик монополияси мавжуд бўлган бозорлар ва иқтисодий секторларда рақобатни шакллантириш йўлидир. Давлат кичик бизнесни қўллаб-қувватлайди, хорижий капитални жалб қилишдаги тўсиқларни олиб ташлайди, иқтисодиётни монополиядан чиқариш чора-тадбирларини қабул қилади. Буларнинг барчаси бозорни анча эркинлаштиради. Бозорни либерализацияси давлат мулкчилигини ўзгартирмасдан давлат тасарруфидан чиқаришни англатади.
Давлат корхоналарини тижоратлаштириш, уларни бозор механизми принциплари фаолиятига асосланган тижорат ҳисоб-китобига ўтишидан иборат. Давлат тасарруфидан чиқаришни яна бир йули имтиёзли кредитланадиган ва солпкка тортиладиган мулкчилик шаклидаги субъектлар ва давлат иштирокидаги аралаш корхоналарни ташқил қилиш ҳисобланади. Бу нафақат хорижий капитал иштирокини корхоналар ташкил қилишни, балки орасида мавжуд бўлган давлат мулкчилигининг бошқа шаклларини ҳам қамраб олади.
Давлат тасарруфидан чиқаришнинг яна бир йўли – бу давлат мулкчилиги денационализациясидир. Давлат корхоналари эгалиги нафақат хусусий қўлларга, балки банкларга, давлат корхоналари жамоасига, кооперативларга ўтиши мумкин. Давлат тасарруфидан чиқаришнинг бу барча йўллари бозор иқтисодиёти механизми хўжалигини такомиллаштириб, мулкка эгаликни умумлаштириб акс эттиради.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби
Турли мамлакатларда давлат корхоналарини хусусийлаштиришни режалаштириш ва амалга ошириш жараёни коида тариқасида 3 асосий босқич ажратилади: 1) мақсадга мавофиқликни баҳолаш; 2) тайёргарлик тадбирлари; 3) амалда руёбга чиқариш.
Биринчи босқичда хусусийлаштириладиган корхоналар танлаб олинади ва хусусийлаштириш усуллари белгиланади. Танлов ишбилармонлик фаолиятининг умумий шарт-шароитларини бозорнинг тегишли бугимлари хусусиятини потенциал инвесторларни манфаатдорлик даражасини, молиявий ресурсларнинг мавжудлигини, корхоналар иш олиб боришнииг асосий хусусиятларини баҳолаш асосида амалга оширилади. Навбатдаги босқичда хусусийлаштирилаётган корхоналарни тайёрлаш амалга оширилади, меъёрий асослар ишлаб чиқилади, дастлабки баҳолаш бажарилади ва айрим мухим карорлар қилинади.
Кўпинча корхонада ишловчиларнинг манфаатлари билан боғлиқ турли зиддиятли вазиятларни бартараф этиш зарурияти тугилиши мумкин. Қисқартиришлар микдорини камайтириш, ортикча ходимлар билан адолатли муносабат, янги иш берувчи корхонада колдирилган ходимларнинг хизмат муддатини ҳисобга олиши шу манфаатларга тааллуклидир.
Тайёргарлик босқичида амалга ошириладиган асосий тадбирларнинг сунгиси киймат бахосини дасглабки аниклашдан иборатдир.
Бозорнинг потенциал муносабатининг яна бир жиҳати, конкрет бозор шарт-шароитлари, тадбиркорлик фаолиятининг умумий шароитлари замирида харидорлар кайфиятини ҳисобга олишдан иборатдир. Харидор манфаатдорлигини солик имтиёзлари, паст фоиз ставкалари ва шу кабилар белгилаш йули билан рагбатлантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |