Божхона божи
— товар давлат чегарасини кесиб ўтганда солинадиган махсус пул солиғи.
Божхона иттифоқи
— икки ва ундан ортиқ давлатларнинг бир-бирига ва учинчи
мамлакатларга нисбатан соддалаштирилган тариф сиёсатини ўтказишдир.
Божхона тарифи
— товар оқимларининг чегарани кесиб ўтишида давлат томонидан
олинадиган солиқ миқдори кўрсатилган тартибланган товарлар рўйхати.
Буфер заҳиралари
— салбий иқтисодий тамойилларнинг миллий иқтисодиётга таъсири ва
фавқулодда вазиятлар учун моддий бойликларнинг жами.
Валюта
— маълум бир давлатнинг қонун билан ўрнатилган пул воситаси (миллий валюта),
бир ёки бир неча етакчи мамлакатларнинг валютаси кўринишидаги жаҳон резерв пуллари.
Халқаро валюта фонди ва Европа валюта тизими аъзолари томонидан кўп томонлама ҳисоб-
китобларда фойдаланиладиган халқаро валюта бирлиги.
Валюта арбитражи
— своплар ва ссуда капитали бозорида битимлар биргаликда амалга
оширилишини назарда тутувчи банклараро операциялар.
Валюта бозорлари
— миллий валюта иштирокида талаб ва таклиф таъсирида юзага келувчи
валюта курсига мувофиқ хорижий валюталарни олди-сотди қилинадиган расмий марказлар.
Валюта интервенцияси
— давлат органлари томонидан миллий бозорда хорижий валютани
сотиш ва сотиб олиш.
Валюта клиринги
— икки ва ундан ортиқ ҳукуматлар ўртасида молиявий талаблар ва
мажбуриятларни ўзаро ҳисобга олиш ҳақидаги келишув.
Валюта котировкаси
— бир валюта баҳосини бошқа валюталарда ифодаланишининг сонли
ёзуви.
Валюта курси
— миллий валюталар ўртасидаги нисбат, бир мамлакат валютасининг
хорижий пул бирликларида ифодаланиши.
Валюта позицияси
— банкнинг хорижий валютага бўлган талаби ва мажбуриятлари
нисбати.
Валюта режими
— валюта айирбошлаш курсини аниқлаш асосидаги механизм.
Do'stlaringiz bilan baham: |