шаклида тўпланиб, кичкинтойлар учун каттагина оғзаки бадиий адабиёт юзага келадики, шу адабиётнинг
баракали таъсирида боланинг маънавий дунёси шаклланади.
Машҳур фольклоршунос олим Ғани Жаҳонгиров таъкидлаб айтганидек, - онанинг бола билан бўлган
мулоқатидан бошланган лирик ҳислар, шоирона лавҳалар бола ўсгани сари ўсади, кенгаяди, турларга ажралади.
Аллалаган она - ижодининг поэзия яратиш жараёни ўзига хос – у бешик устида бугун айтган сўзларини эртага
бўлакча қилиб
таърифлайди, ниманидир ўзидан қўшиб, кечагини бугун бойитиброқ айтади. Шу йўсинда
аллалар, эрмаклар, эртаклар, қўшиқлар, термалар, топишмоқлар, хуллас, кичик ирмоқлар йиғилиб дарё ҳосил
қилганидек, жажжиларга айтилган бутун бошли катта оғзаки адабиёт - болалар фольклори пайдо бўлади. Бу
жанр сўзи, куйи, ритми, динамикаси, образлилиги билан мутлақо оригинал бўлиб, у фақат болага – боланинг
тинглашига, айтиб, юришига, ўйинига, қўшиғига мослашган. Болалар фольклори бола учун илк тарбия
дарслиги, маънавий бойликларнинг битмас - туганмас хазинасидир. Болага атаб яратилган оғзаки поэзия
халқнинг минг йиллар мобайнида ёш авлодни тарбиялашда хизмат қилиб келган буюк педагогик меросдир.
Алла оналарнинг фарзандига бешик ёнида айтган лирик қўшиғидир. XI асрда майдонга келган М.
Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» китобида батафсил алла ҳақида маълумот берилади. Ўзбекларда «алла»,
«балу - балу» дейилишдан ташқари, «навогу» ҳам дейилган. «Навогу» ни Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва
Ширин» достонида Фарҳоднинг бешикдаги аҳволотини:
Аруси чарх тун - кун доя кирдар,
Бўлиб ҳар таври ҳолидин хабардор.
Бешик даврида чинию хитойи,
Бўлиб юз нўшлаб достон саройи.
Кўзининг нози элдин элтиб уйқу,
Анга уйқу келтирмакка навогу,
каби мисраларда таърифлаб айтган гапидан билиб олишимиз унчалик қийин эмас.
Яна алла туркий халқларда турлича ном билан юритилади. Турклар «нинни», татарлар «элли», «бэлли»,
қорақалпоқлар «ҳойя, ҳэйя», қозоқлар «бесик жири» дейишади. Аммо ҳаммасида битта маъно: болаларни
ухлатиш, уларни соғлом, тетик, ўктам, ўқимишли, ақлли, заковатли қилиб тарбиялашдир.
Дейдиларки, алланинг сўзи юраклардаги меҳрдан яралади. Оҳанглари эса нажотбахшдир.
Она алла
айтаркан, юрагининг энг тубидаги орзу-армонларини ҳам шу аллага қўшиб айтади. Алла аёлнинг дилидан
тилига кўчади, унинг меҳр-муҳаббати қоришиб, жонбахш эҳтиросга айланади. Сўнг оҳанглар туғёнида
қанотланиб, мурғак-гўдакнинг томирларига қуйилади. Қуйилаверади - қуйилаверади. Яна дейдиларки, алла
сўзи Аллоҳ номи билан боғлиқ эмиш. Қадимда аёллар ўз фарзандларининг келажаги яхши бўлишини истаб
«Боламга ўзинг
имон бер, Аллоҳ!» дея яратгандан нажот сўраганлар. Бора-бора шу муножат алла сўзига
айланган экан.
Шуниси ажабланарлики, алланинг тарихи, уни қачондан айтиш расм бўлганлиги тўғрисида ҳеч ким
аниқ бир фикр айтолмайди. Балки алла тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалар, лекин нима бўлганда ҳам шуниси
маълумки, алла илк бор ҳам она томонидан ўз фарзанди учун айтилган.
Ҳар қандай қўшиқ ёки куй бирор мусиқа асбоби орқали ижро этилсагина гўзалдир, бироқ алла бундан
мустасно ҳеч қандай чолғу асбобисиз ўз жозибасини заррача йўқотмайди, у биз учун тушунарсиз тилда
айтилган бўлса ҳам бир хилда қабул қилинади.
Миллатнинг келажаги оналар қўлидадир, - деган экан буюк француз адиби Оноре де Бальзак. Унга яна
қўшимча қилиб айтиш мумкин: фарзандларимизнинг қандай инсон бўлиб улғайиши ҳам аллага боғлиқ!
Фольклоршунос олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби Малик Муродов эса
бундай
деган эди, - Ўзбекларни сира енгиб бўлмайди. Жавоби оддий: гўдакларимиз қалбига Ватан туйғуси,
Ватан муҳаббати илк бор гўдаклигида алла билан қуюлади.
Аллада ҳаёт мужассам. Аёл янги ҳаётнинг, келажакнинг-боланинг яратувчиси. Келажак эса ҳамиша
бетимсол, хаёл сингари эзгу бўлиши табиий.
Алла! Бугун у бешик, беланчак тебратиб айтилган қўшиқ эмас. Бугун унинг парвози юксак. Кўз
ўнгимизда Она тоғлар қадар улғаяди. Одам эса гўдак қиёфасига келади. Она фақат алла айтаётгани йўқ. Гўё у
серташвиш дунёга тинчлик, омонлик тиламоқда. Дунё эса бир лаҳза барча оқ-у қора ишлардан фориғ бўлиб,
киприкларини юммоқда.
Алланинг нақадар лазиз, азиз эканлигини яна бир карра исботламайдими бу ҳол? Кечагина бешикдаги
болага ором бағишлаган ҳаёт қўшиғи бугун олам узра таралмоқда. Барчани эзгуликка, яхшиликка, мурувватга
чорламоқда:
Дўмбоғим, жоним, алла.
Кўзингни юм, оппоғим, алла.
Боғда узум узилсин, алла,
Алла, боламей, алла.
Болам юрган кўчада, алла
Алла, боламей, алла.
Атиргуллар очилсин, алла,
Алла, боламей, алла.
Алла - қўшиқлар янги дунёга келган гўдаклар қалбида онага, она-Ватанга, табиатга, жамиятга, теварак-
атрофга муҳаббат туйғуларини тарбиялайди. Қолаверса, бола алла-қўшиқ сўзлари орқали она тилини идрок
41