Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА 
АБИРОВА У. Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази. 
Комил инсон тарбияси – бу таълим – тарбия жараёнида орқали амалга оширилади ва педагогика 
асосида таркиб топтирилади. Бунинг учун қуйидаги манбаларни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш, ўзлаштириш ва 
уларни ўз турмуш тарзимизда жорий этишимиз лозим: 
“Авесто” даги “Эзгу фикр – эзгу сўз – эзгу амал” тузими бўйича фикр юрита олишликни амалга 
ошириш, яъни бунёдкорлик ғояларини талабалар онгига сингдириш методикасини эгаллаш ва ёшлар 
тарбиясида улардан фойдаланиш; 
Қуръони Карим, Ҳадиси Шарифлардаги манбалар бўйича ёшлар онгига маънавий – руҳий поклик 
мезонлари ва тамойилларини сингдириш; 
Абу Наср Фаробийнинг фозил одамлари ҳақидаги таълимоти асосида таълим – тарбия бериш; 
Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал – Фароғоний, Абу Али ибн Сино ва Муҳаммад ибн Мусо ал – 
Хоразмийларнинг педагогик ва фалсафий қарашлари асосида таълим – тарбия бериш; 
Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакий асарларида тасвирланган бенуқсон инсонлар ҳақидаги 
таълимотлари асосида таълим тарбия бериш; 
Абдуллоҳ Ғиждивоний, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Аз - Марғилоний, Нажимиддин Кубро 
Мотрудий, Сўфи Оллоёр ва бошқаларнинг комил инсон ҳақидаги таълимотлари асосида таълим – тарбия 
бериш;
Амир Темур “Тузуклари”, муҳаммад Қозизоданинг “Ҳукумдорга ўгитлари ” асосидаги таълимотлари 
асосида таълим – тарбия бериш;
Алишер Навоийнинг адолатли жамият ва комил инсон таълимоти асосида таълим – тарбия бериш; 
Ўзбек халқи педагогикаси намоёндаларининг баркамол инсон таълим – тарбияси ҳақидаги назариялари 
асосида таълим – тарбия бериш ва шу кабилар. 
Бундай имкониятлар Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиши натижасида ва эркин фикрлашга 
тўлиқ имкониятлар педагогикада соғлом ақл, ижод муҳит, миллий руҳият ва анъаналар, урф – одатлар, 
маросимларга мос тарзда таълим – тарбияни олиб бориш имкониятини яратилади.
Замонавий миллий педагогикамизда миллат руҳиятининг нозик жиҳатларига кириб бориш ва дунё 
тарбияшунослигида энг сўнгги ютуқларни ҳам ҳисобга олиш имконияти яратилади. Ана шу сабабли ҳам 
бугунги миллий педагогикамиз мунтазам равишда тараққий этмоқда ва унга баркамол авлодни 
шакллантиришдек муҳим вазифа қўйилган. Айни пайтда барча педагогик тадбирларда ёшлар таълим – тарбия 
жараёнининг объектигина эмас, балки субъекти, яъни ижрочиси ҳам эканлигига алоҳида эътибор берилмоқда. 
Бу таълим олувчилар ва тарбияланувчиларнинг мустақил ҳамда эркин фикрларини таъминлашга имкон 
бермоқда. Энг асосийси ёшларда тарбиялаш ва ўқишга эҳтиёж уйғотишга йўналтирилган ҳолда таълим – тарбия 
ишлари олиб борилмоқда. 
Демак, бугунги педагогикамиз учун муайян билимлар йиғиндиси эмас, балки бола шахси бош 
қадриятига айланди. Шу сабабли ҳам бугунги ёшларга қўйиладиган талаб фақатгина билимли бўлиш эмас, 
балки изланувчан, ташаббускор, фидойи, интеллектуал салоҳиятли бўлишини ҳам талаб қилмоқда. Шу маънода 
замонавий миллий педагогикамиз олдида қуйидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш вазифаси турибди. 
Узлуксиз таълим тизимида бола тарбияси ривожлантиришининг узвийлиги ва узлуксизлигини 
таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда баркамол авлодни шаклллантиришга замонавий таълим 
технологиясидан самарали фойдаланишга эришиш. Бунда мустақиллик мафкурасини инсонлар онгига 
сингдириш усуллари, шакллари, йўллари, воситалари ва уларнинг ахборатли таъминотини ишлаб чиқиш, ҳаётга 
жорий этиш орқали ёшларда ўзлигини билаш, ўз – ўзини бошқара билиши, ўз – ўзини тарбиялай олиши каби 
хислатларни такомиллаштириш. 
Таълим – тарбия соҳасидаги барча хатти – ҳаракатларимизни Ўзбекистон Республикаси 
Консититуцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва бошқа шу каби давлат 
меъёрий ҳужжатлари асосида олиб боришга эришиш ва ҳ.к.
Ушбу муаммолар қаторини яна кўплаб давом эттириш мумкин, чунки таълим – тарбия жараёни ҳам 
мураккаб тузилмага эга бўлган жамият тараққиётига мос ҳолда ўзгариб турадиган динамик жараёндир. Шу 
сабабли ҳам бу борадаги илмий тадқиқот иши ҳам узлуксиз равишда ривожланиб, такомиллашиб бораверади.
XIX асрнинг биринчи ярмида яшаган қорақолпоқ ҳалқ шоири Бердимурод Бердақнинг танланган 
асарлари мазмунида илгари сурилган Ғояларга мурожаат қилар эканмиз, унда ёш авлодни меҳнат қилиш, мард 
ва жасур бўлиш, шунингдек, ақлий жиҳатдан баркамол бўлишга ундовчи фикрларига дуч келамиз. 
XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида яратилган педагогик асарларда соҒлом турмуш тарзи 
масалаларининг ёритилишини таҳлил қилиш натижалари, ушни кўрсатдики, мазкур даврда яратилган 
асарларнинг аксариятида боланинг жисмоний жиҳатдан соҒлом этиб тарбиялашга аҳамият қаратилган.. 
Жумладан маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг қуйидаги фикрини алоҳида қайд этиб ўтиш ўринли: 
«Баданнинг саломат ва қўвватли бўлмоҒи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ, 
44 


ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир». Мазкур фикр ўша даврда ҳам инсон саломатлиги 
масаласининг диққат марказда бўлганлигини англаш билан бирга бугунги кунда муҳим қийматга эга 
эканлигини кўрсатади. 
Абдурауф Фитрат ижтимоий тарбия негизида жисмоний тарбияни ташкил этиш, шахснинг саломат ва 
бақувват қилиб тарбиялаш алоҳида аҳамият касб этишига урҒу беради. Унинг «Раҳбари нажот» асарининг 
«Бола тарбияси» номли бобида бадан тарбияни ташкил этиш борасидаги қуйидаги фикрлар илгари сурилган: 
«Бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва 
қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига ҳалал тегса, у 
киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади». 
Юқоридаги соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган муносабатлардан хулоса қилиб шуни 
айтиш мумкинки, инсон бор экан унинг саломатлиги, айниқса, ўсиб келаётган авлодни жисмоний жиҳатдан 
бақувват қилиб, фавқулодда рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятларга тайёрлаш масаласи доимо халқ 
эътиборида бўлган ва ҳар бир даврда мазкур масалага ўзига хос тарзда ёндошилган. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish