ўрнатилади. Улардан фарқли ўлароқ, комплекс фанлараро алоқалар таълим мазмунини интеграциялаш йўналишларини
акс эттиради ва унинг комплекс бирликлари тизимида намоён бўлади. Кўрсатилган шакллар бир-бирини инкор
этмайди, балки тўлдиради: координация ва интеграция замонавий билим ва таълим учун хос бўлган фанларароликнинг
иккита ўзаро алоқадор тенденциясидир.
3) интеграция ва фанлараро алоқаларни бир-биридан сифат жиҳатидан фарқ қиладиган ҳодисалар сифатида
тушуниш: асл интеграцияни, яъни бир неча ўқув фанини билимлар умумий мазмун ва ўқитиш методлари билан
боғланган битта фанга бирлаштириш ва координация (мувофиқлаштириш)ни, яъни ўқув фанларининг батафсил ишлаб
чиқилган ўзаро алоқадорлиги (фанлараро алоқалар)ни фарқлаш керак. Қуйидаги парчада
интеграция ва фанлараро
алоқаларнинг (мувофиқлаштиришнинг) характеристкалари батафсил келтирилади: «Интеграция узвий боғлиқ, ягона ва
яхлитни яратиш жараёни ва натижаси. Таълимда у битта синтезланган курсда (мавзуда, бўлимда, дастурда) турли ўқув
фанлари элементларини, турли фанларга оид илмий тушунчалар ва методларни умумилмий тушунча ва билиш
методларига бирлаштириш, фанлараро ўқув муаммоларини очишда фан асосларини комплекслаш ва қўшиш йўли
билан амалга оширилади. Координация – турдош ўқув фанлар бўйича дастурларни ўрганилаётган
тушунчалар,
ҳодисалар, жараёнларнинг талқини умумийлиги, уларни ўрганиш вақти нуқтаи назаридан мувофиқлаштириш, яъни
ўқув фанларининг батафсил ишлаб чиқилган ўзаро алоқаси (тор маънода фанлараро алоқалар), у билимлар
интеграциясига хизмат қилади. Бизнингча, охирги ёндашув тобора маҳсулдор кўринади.
Унда интеграциянинг
спецификаси, сифат жиҳатидан ўзига хослиги аниқ кўзга ташланади. Унинг доирасида интеграциянинг мазмунли-
предметли даражадаги асосий белгиси - битта синтезланган курсда (мавзуда, бўлимда, дастурда) турли ўқув фанлари
элементларининг қўшилиши шакллантирилган. Айнан шу мезон интеграцияланган ўқув фани асосини ташкил қилади,
у турли соҳаларга оид турли билимлар асосида ягона система сифатида шакллантирилади. Бу таркибий элементлар
интеграциялаштирилган ўқув фанида ўзининг структуравий мустақиллигини йўқотади. Комплекс ўқув фанлар фаннинг
бир неча элементини бирлаштиради, бироқ шундай бирлаштирадики, таркибий элементлар
интеграциялаштирилган
ўқув фани ичида аралашиб кетмайди, ўз мустақиллигини кўргазмали тарзда сақлаб қолади.
Педагог кадрларни тайёрлаш ва фанлар интеграциясини амалга оширишда умумкасбий ва ихтисослик фанлар
блокидан ўрин олган фанларнинг улуши салмоқли. Бўлажак ўқитувчиларнинг фанлар интеграцияси бўйича
ўзлаштирадиган назарий билимлари, фанлараро боғланишларни амалга ошириш кўникмаларини шу фанларни ўрганиш
жараёнида эгаллайдилар. Умумкасбий фанлар блокидаги психология ва педагогика фанларини ўқитишда талабаларда
касбий сифат ва касбий тайёргарликнинг таркибий қисмларини шакллантиришга эътиборни қаратиш, юқори даражада
психологик-педагогик тайёргарликка эришиши орқали илмий-методик тайёргарликка асос яратишни назарда тутиш
лозим.
Фанларни ўқитишда касбий йўналтириш, фанлар интеграциясини амалга ошириш ва талабаларнинг илмий-
назарий тайёргарлигини илмий методик тайёргарлик билан уйғунлаштириш, ижтимоий-гуманитар, математика ва
табиий фанлар ва умумкасбий фанлар билан интеграциясини амалга ошириш орқали
талабаларда муйиян билим,
кўникма ва малакаларни шакллантириш ва узвий равишда касбий тайёргарликнинг таркибий қисмлари бўлган ғоявий-
сиёсий, маънавий-ахлоқий етуклик, илмий-назарий, психологик-педагогик тайёргарлик даражасини орттиришга замин
тайёрланади.
Педагогика олий таълим муассасаларида педагогик фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар фанлар
интеграциясини амалга оширишнинг дидактик асослари, шунингдек, ушбу жараённи амалга оширишда талабаларнинг
билиш фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини билиши, муаммоли саволлар занжирини тузиши, ўқув
баҳси ва мунозараларни ўтказиш кўникмасини эгаллаган бўлиши лозим.
Педагогика олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнида мақсадга мувофиқ
амалга оширилган фанлар интеграцияси, педагогик кадрларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини орттириш ва
самарадорлик кафолатининг муҳим ва
зарурий омили, шунингдек, бўлғуси касб таълими ўқитувчиларининг ўз
педагогик фаолиятларида фанлар интеграциясини амалга оширишнинг намунаси бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» эълон қилингандан буён ўқув режасидаги фанларнинг сони
ортди. Ўқув фанлари миқдорини ошириш, албатта, ҳар доим ҳам ижобий натижа беравермайди. Чунки бугунги
замонавий технология сон орқасидан қувиш эмас, балки сифат ўзгаришларини талаб қилмоқда. Бу жиҳатдан
ривожланган давлатларнинг тажрибасига таянмоқ лозим. Жумладан, Буюк Британия
таълим тизимида асосан
интегратив фанлар жорий қилинган бўлса, Корея ва Швейцарияда интеграциялашган фанлар, Венгрияда маданият
йўналишидаги ўқув фанлари, Ирландияда фан ва техника каби блокларда барча ўқув фанлари мужассамлаштирилган
ҳолда ўқитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: