Эзгулик – маънавий-ахлоқий категориялар орасидаги энг муҳим талаблардан бири. Эзгулик инсон
фаолиятининг асл моҳиятини англатади. Тангри иродасининг инсон қалбидаги тажассуми сифатида намоён
бўлади. «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» ғояси «Авесто»дан тортиб барча муқаддас китобларда етакчи ўрин
эгаллаши ҳам шундан. Эзгулик инсонга энг кучли маънавий лаззат бағишлайдиган, уни ижтимоий шахсга
айлантириб, чинакам
бахт сари етакловчи фазилат, шахсни комилликка, жамиятни эса юксак тараққиётга
етказувчи юксак қадрият. У инсоннинг ахлоқий фаолияти туфайли муайянлашади, юзага чиқади.
Эзгулик арки нима ўзи?
Арк бир даврдан иккинчи даврга ўтиш дарвозасидир. Юртимизни мустақиликка ўтиш тимсолидир. Яна
эзгулик аркасидаги тинчлик дарвозасидир. Эзгулик аркнинг марказидаги Ер шари ва ундаги Ўзбекистон
харитаси яъни Ўзбекистон тасвирланган. Учта лайлакни спиралсимон ҳаракати ва юксакликка интилиши ўзига
хос ҳикматлар бор. Учта лайлак оилани яъни ота она ва фарзанд, у Ватанни билдиради яна «Эзгу фикр, эзгу сўз,
эзгу амал» ғоясини билдиради. Бу билан оила ва она Ватан доим ҳаракатда ва ўсишда ҳамда юксак чўққига
чиқишни юртбошимиз орзу-умидлар билан яшаганини тимсолидир. Спирал эса абадийлик тимсолидир, яъни
мустақиллигимиз абадий бўлсин деган маънони англатади. Аркки икки томонида тўртта лайлакларни битта
оёқда туриши тинчлик тимсолидадир. Чунки қаерда лайлак бир оёқда турса ўша жой ёки юртда тинчлик бўлади
дейдилар халқимиз. Тўртта лайлакни бир оёқда туриши бу Ватанимизда ва бутун оламда тинчлик бўлиши
тимсолида тасвирланган. Устунлар Ватанимизни ва унинг халқларини улуғлик тимсолида ўз аксини топган.
Эзгулик аркида нима учун 7 та лайлак тасвирланган чунки 7 рақами муқаддас рақамдир.
Етти соннинг азалдан мўъжизавий
сон деб юритилиб, етуклик, комиллик, башорат қилиш туйғуси.
Халқимиз орасида етти иқлим, етти хил ранг, етти қават ер, етти дарё, етти гўзал,
етти донишманд каби
тушунчалар мавжуд. Ҳатто халқимиз мақолларида ҳам етти сўзини кўп учратамиз. «Етти букилиб салом
бермоқ», «Етти қават кўрпача тўшамоқ», «Етти йўлнинг бошида турмоқ», «Етти қават осмон». Етти юлдуз,
мусиқада етти нота каби ибораларни халқимиз кўп тилга олади. Ҳафта кунлари ҳам
етти кун, камалакнинг
ранглари ҳам айнан етти рангдан иборат.
Етти нарса борки, ҳар ким бу етти нарсага амал қилса, дунёда яхши омил бўлади. Биринчи – дунёда
донолар маслаҳати била ниш қилса, иккинчиси – ўз ватанида бўлса, учинчи – одил бўлса, тўртинчи – сабрли
бўлса, бешинчи – қайсар бўлмаса, олтинчи – фойдасидан бошқаларнинг ҳам баҳраманд қилса, еттинчи – камтар
бўлса.
Эзгулик аркасидаги 7 лайлак ҳайкали орқали, Ўзбекистон ёшларини келажакда аждодларимиз сингари
етук ва комил бўлишлиги тимсолидир.
Шунинг учун ҳам юртбошимизни «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарини муқовасида «Эзгулик
аркаси» бежиз ўз аксини топмаган.
Мустаққиллигимиз даврида бундай мажмуларни кўпини санаб ўтиш мумкин. Уларнинг хар бирида
чексиз ҳикматлар хазиналари мавжуд.
Йигирма беш йил ичида юртимизда асрларга тенг бунёдкорлик ишларини амалга оширган, Қадимий
цивилизация ва маданият маркази бўлган Ўзбекистоннинг кўплаб ноёб архитектура ёдгорликларини қайта
таъмирлашда,
шунингдек, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ёшлар
ижод саройи сингари ўзининг маҳобатлилиги ва ёрқин гўзаллиги билан
ажралиб турган маъмурий
иншоотлардан иборат замонавий объектларни бадиий безашда турли мактабларнинг бадиий анъаналарини
давом эттириб келмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: