аниқ кун тартибининг бўлмаслиги, ота-оналарнинг, ўқувчининг маънавий оламига, унинг қизиқишларига
етарли даражада эътибор бермаслиги кабиларни келтиришимиз мумкин.
Боланинг ўқишга қизиқишини тарбиялашда бундай камчиликларнинг бўлиши муносабати билан
мактаб ва оила талаблари ўртасида зиддиятлар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ўқитувчилар, айниқса,
бошланғич синф ўқитувчилари ота-оналар билан уйда ўқувчининг ўқув ишини ташкил этиш бўйича
консултациялар, умумий мажлислар ва суҳбатлар ўтказадилар. Ота-оналар боланинг мустақил ўқув иши
устидан назорат қилиш методларини ўргатадилар. Педагогик адабиётлар тавсия этадилар.
Ўқишга ижобий муносабатларни тарбиялаш ота-оналарнинг болалар билан олиб борадиган тарбиявий
ишларнинг қатор маҳсус усуллари ва методлари билан боғлиқдир. Ўқитувчи ота-онлар билан бирга айрим
ўқувчилар учун муайян кун тартиби ишлаб чиқади. Назорат қилиш учун болага соатдан фойдаланишни
ўргатишни тавсия этади, уй вазифаларини бажариш режасини тузади. Шундай ота-оналар бўладики, улар ўз
болаларини узоқ вақтгача кичик деб ҳисоблайдилар ва шу муносабат билан унинг дарсларни мустақил
бажаришга рухсат бермайдилар ёки уларнинг мустақил фикрларини ҳисобга олмай, болаларга ўз қарашларини
бутунлай мажбуран тиқиштирадилар. Бундай ёндашиш ўқувчининг ҳар қандай мустақиллигини ва
ташаббусини буғади, унда ўқишга нисбатан масулиятсизлик руҳида тарбияланади, у доимо ота-оналарнинг
фикрига умид боғлайдиган бўлиб қолади.
Ота-оналар ўз болаларининг ўртоқлари билан бўладиган муносабатларига алоҳида эътибор беришлари
керак. Ўз болаларининг дўстлари билан қизиқадиган, уларни уйига, оилавий байрамга таклиф қилишга
қаршилик қилмайдиган ота-оналар тўғри қиладилар. Ўз ўғли ёки қизининг ўртоқлари ва дўстларини билиш ота-
онларга ҳам ўз болаларини ҳам яхшироқ билиб олишига ёрдам беради. Оиладаёқ болаларни аста секин улғайиб,
ўзлари оила яратишларига тайёрлаб боришлари лозим. Ота-оналарнинг шахсий намунаси, мехрибонлиги,
улғайиб бораётган болаларнинг мустақил оила ҳаётининг алифбосини ўзлаштириб олишга ёрдам бериши
шубҳасиздир.
Ўзбекистон Республикасининг халқ маорифи тўғрисидаги қонун асосларида таълим-тарбиянинг
бирлиги принципи, болаларнинг ёшларини тарбиялашда мактаб ва оилаларнинг ҳамкорлиги принципи, асосий
принциплари қаторида мустаҳкамланган. Ана шу принцип асосида ҳозирги мактабда ёш авлодни тарбиялаш
юзасидан мактаб, оила ва жамоатчиликнинг муайян иш тизими қарор топган. Тарбиянинг икки формалари
(оила тарбияси ва ижтимоий тарбия) ни бирга қўшиб олиб бориш туфайли бола шахсининг ҳар томонлама
ривожланишига эришилади.
Ота-оналарнинг ўз ҳаётлари, турмуш тарзлари, бола шахсида илмий дунёқараш асослари, маънавий,
ахлоқий, нафосат, меҳнат ва бошқа ижтимоий омилларни шакллантириш мақсадида тизимли таъсир кўрсатиш
жараёнига
оилавий тарбия дейилади. Бундай ижтимоий ва маънавий ҳаёт таъсирида оиланинг ўзи ҳам жиддий
янгиланиб бораётганини эсдан чиқармаслик лозим.
Агар оилада ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, бир–бирига ишонч ҳолати мавжуд экан. Бундай оилада
ростгўй, самимий, меҳрибон, ўртоқларига доимо ёрдам беришга тайёр бўлган инсон камол топади. Ўзига
одобли кишига ҳос фазилатларни мужассамлаштирадиган кишиларнинг оилаларида доимо ҳузр-ҳаловат ва
самимий ҳурмат қарор топади.
Ёшларда катталарнинг ҳатти-ҳаракатлари ахлоқий фазилатларига танқидий муносабатда бўлиш ҳисси
кучли бўлади. Тинч тотув яшайдиган оилалардаги болалар ҳам шу оилада мавжуд бўлган ахлоқий ҳислатлар
хушмуомилалик, одоблилик, катталарга ҳурмат, кичикларга ғамҳўрлик каби ижобий фазилатлардан намуна
оладилар.
Дарҳақиқат, оила жамият ҳаётини олға сурувчи, янада юксак босқичларга кўтариб равнақ топтирувчи
келажак авлодларни тарбиялаб етиштирувчи, камол топтириш учун масъул бўлган ғоят муҳим бошланғич
ғурурдир. Мактаб ва оила ҳамкорлигини йўлга қўйишда синф раҳбарларининг тарбиявий фаолиятлари
ниҳоятда муҳимдир. Масалан: синф раҳбарларининг ҳар бир ҳонадонга кириб бориши шу оилага ва ота-
оналарга ҳурмат сифатида баҳоланади. Тарбиявий чора-тадбирларни белгилашда синф раҳбарининг ўқувчилар
кўз олдида ота-оналари билан суҳбатлашишлари уларнинг тарбиясига таъсир кўрсатади. Синф раҳбарларининг
ва фан ўқитувчиларининг ота-оналар билан ҳамкорлиги ўқувчилар ҳаётида сезиларли из қолдиради, бу билан
уларнинг хурсандчилигини оширади, янада куч-ғайратли бўлишини таминлайди. Мактаб, оила ва жамоатчилик
ҳамкорлиги болалар тарбиясида асосий ҳал қилувчи бўғин бўлиб, бунда ўқитувчи-тарбиячиларнинг
ташкилотчиликлари муаммони ижобий ҳал этувчи омил ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: