Агар Х1Х асрнинг охирларида хитой армияси немис модели асосида тузилган ва унинг фаолияти ҳам мана шу асосда қурилган бўлса, ХХ асрнинг бошларига келиб эса хитой армиясида японларнинг таъсири сезила бошлади


Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти



Download 435,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi435,1 Kb.
#63575
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
yaponiya - xitoj urushi 1937-1945 jj.

Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. Тадқиқот ишида 
таклиф этилган материаллар, йигилган маълумотлар олий ўқув юртлари 
талабалари, лицей ва коллеж ўқувчилари учун фойдали бўлиши мумкин. 
АКадемик лицей, касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган тўгаракларда, 
факультатив дарсларда, тарих фанларидан амалий машғулотларда
фойдаланиш мумкин. 
Битирув малакавий ишнинг тузилиши.  БМИ кириш, 3 боб, хулоса, 
фойдаланилган адабиётлар рўйхати, электрон вариантдан ташкил топган.
I боб
. ЯПОНИЯ БОСҚИНИНИНГ БОШЛАНИШИ ВА ХИТОЙ 
ҲУДУДИНИ УЧ ҚИСМГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ 



Х1Х асрнинг охирлари ва ХХ асрнинг бошларида Хитой деярли 
Европа давлатларининг таъсири ва кўп жиҳатдан тазйиқи остида 
ривожланган бўлса, энди аста-секин вазият ўзгара бошлади. Япония ўзининг 
милитаристик сиёсати ва мақсадларидан келиб чиқиб, Хитойни ҳар 
томонлама ўзига бўйсундиришга ҳаракат қила бошлади. Хитойда мавжуд 
ижтимоий-сиёсий вазият ва ундан турли сиёсий кучларнинг манфаатдорлиги, 
Хитой жамиятининг етакчилари ҳам бир-бири билан келиша олмаслиги, 
турли партиялар ва сиёсий гуруҳларнинг мақсадалари ҳам бир хил эмаслиги 
ва ҳоказолар Япониянинг Хитойни босиб олиш соҳасидаги интилишларини 
кучайтирди. Япония Хитойнинг ички сиёсий вазияти ва жамиятнинг 
ижтимоий ҳаётида барқарорлик йўқлиги, етакчи кучларнинг ҳам 
манфаатлари бир-бирига зид эканлиги каби омиллардан усталик билан 
фойдаланди.
Агар Х1Х асрнинг охирларидан бошлаб Хитой армияси немис модели 
асосида тузилган ва унинг фаолияти ҳам мана шу асосда қурилган бўлса, ХХ 
асрнинг бошларига келиб эса хитой армиясида японларнинг таъсири сезила 
бошлади. Энди бу армия Япония моделини олишга интилди. Япония 
милитаристлари ўз мақсадларига етдилар. Чунки уларнинг иродасига Х1Х 
асрнинг охирларида Россия ҳалақит берган бўлса, энди улар ўз орзуларини 
Хитой армиясида намоён эта бошладилар. Унинг куч қудрати хитой 
миллатчиларининг ҳавасини келтириб, уларни янада кучлироқ курашга 
чорлар эди. Улар японларнинг тажрибасини қўллашга интила бошладилар. 
Бундан ташқари Японияда ҳарбий соҳада ўқиш, у ерга бориш ҳам нисбатан 
анча арзон ва япон тилини ўрганиш ҳам осон эди.
Япония –Хитой урушининг бошланиши даврида Европа давлатлари бу 
мамлакатга нисбатан эълон қилинмаган уруш олиб бораётган эдилар. Улар 
турли иқтисодий ва сиёсий йўллар билан бу мамлакатни деярли эгаллаб 
олган эдилар. Улар энди бундай эгаллаб олиш усулидан оккупация усулига, 



яъни босиб ўтиш йўлига ўтишни режалаштирб турган эдилар. Глобал
маконда ўз сиёсатларини ўтказишга ҳаракат қилаётган давлатлар Хитой 
маданияти ва Хитой цивилизациясига ҳам қарши эдилар. Улар бу 
маданиятнинг Ер юзида таъсири ортиб кетишидан ҳайиқар эдилар.
Айтиш лозимки, кўп вақтдан бери Хитойда Япониянинг таъсири кучли 
бўлиб, бу икки мамлакат ўртасида турли солҳаларда яхши муносабатлар 
ўрнатилган эди. Япониянинг кўплаб тадбиркорлари Хитой ҳудудида 
ўзларининг иқтисодий фаолиятларини олиб борар эдилар. Хитой ва Япония 
халқи ўртасида ҳам савдо-сотиқ, мадний ва бошқа соҳаларда узоқ 
даврлардан бери ўзаро муносабатлар яхши тарққий этган бўлиб,
Хитойликлар Японияга бориб ишлашга ва ўқишга интилар эдилар.
Япониянинг асосий мақсади эса турли йўллар билан Хитой жамиятини
босиб олиш ва унга ўз таъсирини ўзтказишдан иборат эди. ХХ асрнинг 20-30 
йилларига келиб Хитой мамлакати ижтимоий ҳаётининг бирор бир соҳаси 
қолмадики, унда Япония ўз таъсирини ўтказмаган бўлса.
Ҳарбий соҳада Япониянинг таъсири қанчалик кучли эканлигини 
қуйидаги ҳодисадан ҳам кўриш мумкин: 1906 йилда Хитой ҳукумати 
Баотянь ҳарбий академиясининг кадетлар учун ташкил этилган қисқа 
курсларига танлов эълон қилди. Бу академия асосан Японя модели асосида 
қурилган бўлиб, ундаги ўқитувчилар ҳам Япониядан таклиф этилган эди. 
1907 йилда талабалар орасидан Японида ўқиш учун номзодлар танлай 
бошланди. Японияга ўқишга келганлар энди ҳарбий академия қошида 
ташкил этилган ҳарбий мактабга ўқишга қабул этилдилар ва 3 йил давомида 
ўқиб кейин ҳарбий академияга қабул қилиндилар. Ўқишдан кейин бу гуруҳ 
япон армиясида ҳарбий хизматни ўташ учун шимолга Такадага юборилар 
эди. Япония армиясида тартиб ўта қаттиқ бўлиб, у сўзсиз император 
учун қурбон бўлиш учун тайёр эди. Уларнинг қатъий ҳарбий руҳияти ва 
кайфияти ҳам жуда кўтаринки бўлиб, бундай асосга қурилган ҳарбий-
техник тайёргарлиги ҳам юқори эди. Армияда тартиб жуда кучли бўлиб 



аскарлар деярли ярим оч ҳолда, қийин иқлим шароитида хизматни ўтар 
эдилар.
Хитойдан келган аскарлар учун Японияда сиёсий фаолият билан 
шуғулланиш ёки унинг асосида чиқишлар ва матбуотда турли материаллар 
эълон қилиш ман этилган эди. Шундай бўлсада хитойликлар Японияда
сийсий фаолият юритувчи ва революцияга тайёргарлик кўрувчи яширин 
жамият “Хитой лигаси”га бирлашган эдилар.
Япония Хитойда Америка Қўшма штатлари ва СССРнинг таъсири 
кучли бўлишидан қўрқар эди. У Хитой давлатини Республика сифатида 
мавжуд бўлишига қарши эди. Бу даврда Япония ҳукумати бошида турган 
шахслар энди “Қизил империя”, яъни Совеи Иттифоқининг таъсирдан қўрқар 
эдилар. АҚШ ва СССР ҳар бири ҳам бу даврда Хитойда ўзларига мос 
келувчи давлатни шакллантириш ва уни ўз манфаатларига бўйсундиришни 
истар эдилар. Хитойни ягона давлат сифатида ташкил этишни ҳоҳлар эдилар. 
Япония ҳукумати Қизилларнинг таъсири Японияга ҳам етиб келишини 
ўйлаб, Хитойни босиб олишни тезлаштиришга уриндилар. Уларнинг асосий 
мақсади Осиёда Японияга мос тушадиган ва унинг геосиёсий манфаатларига 
жавоб берадиган “янги тартиб” ўрнатишдан иборат эди. Уларнинг фикрича 
Япония мамлакати ўзига хос бўлиб, унинг жамияти қуйидаги сифатларга эга 
эди: 
1.Японларнинг характери ва феъл-атвори бошқа миллатларникидан
устун; 
2.Япониянинг сиёсий тизими энг такомиллашган тизимдир; 
3. Япония империяси келиб чиқиши ва бошқа жиҳатларидан 
муқаддасдир; 
4.Осий минтақаси, жумладан Хитойда ҳам Японияда ўрнатилган “янги 
тартиб” ўрнатилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, бу нарса Хитой учун 
ҳам муҳимдир. 


10 
Япония Хитойга қарши олиб борадиган уруши натижасида бирданига 
СССРнинг Хитой ва Монголияда таъсири кучайишини ҳам олдини олмоқчи 
эди.
Бундан ташқари Япониянинг Хитойни эгаллашдан иқтисодий кўзлаган 
мақсадлари ҳам бор эди. Чунки Япония ХХ асрнинг бошларида иқтисодий 
жиҳатдан тараққий эта бошлади. Униннг иқтисодий соҳаси, саноати энди 
арзон ҳос ашё, арзон ишчи кучи, ишлаб чиқарган маҳсулотлари учун бозор ва 
савдо қилиш учун қулаш шароитларга мухтож эди. Шу сабабли ҳам 
Япониянинг иқтисодий манфаатлари Хитойда ягона давлатни ташкил этишга 
қарши эди. Унинг учун энг қулайи Японияга қулоқ соладиган ҳукуматни 
Хитойда шакллантириш ва унинг орқали ўзи ҳоҳлаганча сиёсат олиб бориш, 
Хитойнинг барча иқтьисодий потенциалидан фойдаланиш эди.
Япониянинг юқорида қайд этилган мақсадлари 1931 йилда Япония 
томонидан Маньчжурияни босиб олишга ва унда бу ерда ўзига мос 
тушудиган Маньчжоу-Го давлатини ташкил этишга оллиб келди. 1932 
йилнинг бошида Япония Шанхайни эгаллай бошлади. 1933-1936 йилларда 
эса Шимолий Хитойнинг ерларини деярли эгаллаб олди.
1931 йил 19 сентябрда Япония солдатларидан иборат икки рота 
Шхеньян провинциясининг Мукден қишлоғи ҳудудини эгаллай бошлади. 
500 аскардан иборат япон армияси 10 минг дан иборат хитой армияси 
устидан ғалаба қилиб армия жойлашган казармани эгаллаб олди. 1932 йил 
феврал ойига келиб японлар бутун Маньчжурияни эгаллаб олди ва у ердан 
Хитой ҳарбий кучларини қувиб чиқарди. Хитой ҳукумати Миллатлар 
Лигасига мурожаат қилдилар. Улар Лигадан Япониянинг қонунсиз 
ҳаракатларига чек қўйишни талаб қила бошладилар. Лига эса аксинча, 
Япониянинг Хитойга қарши қилаётган ҳатти-ҳаракатларини эътиборга 
олмади. Чунки Европа давлатлари ва АҚШ Япония Хитой ҳудудларини 
эгаллаб олганидан сўнг СССРга қарши уруш бошлайди, деб умид қилар ва 
Япониянинг қўли билан СССРни йўқ қилмоқчи бўлар эди. Шу сабабли ҳам 


11 
АҚШ, Англия, Франция ва бошқа давлатлар Хитойнинг илтимосларини 
эътиборсиз қолдираётган эди. 
1932 йил 26 январ куни 70 минг пиёда аскарлардан иборат адмирал 
Содзан бошчилигидаги япон армияси Шанхайни эгаллаб олди. Хитойнинг 
19 – ҳужумчи армияси интервентларга қарши қаттиқ курашди ва жанглар 
олиб борди. Шунга қарамасдан Хитой кучлари Японияга нисбатан анча 
ёмон қуролланган эдилар. Япония армияси ўз даврининг янги 
технологиялари асосида яратилган қуролларга эга бўлиб, ҳарбий жиҳатдан 
анча такомиллашган эди. Охири Япония ҳукумати Япония томонга ён 
босишга мажбур бўлди ва Маньчжурия Япония протекторати остида 
мустақил деб эълон қилинди. Япония билан бу соҳада келишиб олинди. 
Бу даврда Хитой жамияти ўзининг ички сиёсий ва ижтимоий 
зиддиятларига тўла эди. Мамлакатнинг асосий сиёсий кучлари Гоминьдан ва 
Коммунистик партия эди. Гоминьданнинг ташкил топиш тарихига эътибор 
берадиган бўлсак, бу ҳукумат 1921 йил 11 январда Ганчжоуда Умумхитой 
миллий ҳукумати сифатида ташкил топган. 1921 йил январда Сунь Ятсен 
(Хитой сиёсий арбоби) бу ҳукуматнинг Президенти бўлди. Июль ойида 
Хитой Коммунистик партияси ташкил топди.
Сунь Ятсен кўпроқ ҳарбий соҳа кишиларига таянишга ҳаракат 
қилди. У энди янги ҳукуматнинг таяниши мумкин бўлган ўз ҳарбий қуролли 
кучлар бўлиши зарур, деб ҳисоблар эди. Шу сабабли ҳам унинг атрофини
Чан Кайши сингари ҳарбий соҳадан етишиб чиққан фаоллар эгаллади. 1922 
йилда Вашингтон конференцияси Хитой суверенитетини тан олишга мажбур 
бўлган бўлсада, унинг чегарасини барча чет элликлар учун очиқ деб 
кўрсатди.
Аҳолининг катта қисми Хитой Қизил Армияси томонида эди. Қизил Армия 
Японияга қарши уруш олиб бораётган Хитой кучларининг ичида кучлиси 
бўлиб, кучли мутахассислар билан таъминланган эди. Уларнинг кўпчилиги 


12 
ўша даврда Европа давлатлари, Япония, Совет Иттифоқида ўқиб ва 
амалиётда малакасини ошириб қайтганлар эди. 
Қизил Армия тарафдорлари бу даврдаги давлат раҳбари Чан 
Кайши ҳукуматини йўқ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эдилар.
Улар Чан Кайшидан истеъфога чиқишини талаб этар эдилар. Коммунистлар 
Чан Кайши мамлакатни чет элликлар қўлига топширишга ҳам тайёр, деб 
ҳисоблар эди. Улар Европа давлатлари, Япония, АҚШ билан Хитой ўртасида 
ўрнатилган алоқалар ва тузилган шартномалар Хитой халқининг 
ҳуқуқларини чеклаши, уларнинг манфаатларини ҳимоя этмаслиги, ҳамда 
демократия ва эркинлик тамойилларига мос келмаслигини айтар эдилар.
Аммо шунга қарамасдан Чан Кайшининг ҳарбий кучлари Қизил Армия 
кучларига қараганда кучлироқ эди. Шу сабабли ҳам улар ўртасидаги 
курашларда Чан Кайшининг қўли узун келди.
Чан Кайши тарихга “Хитой Бонапарти” номи билан кирди. Маълумки, 
Луи Бонапарт ўз ҳукуматини куч ишлатиш, диктатура йўли билан, 
босқинчилик йўли билан ушлаб турган. Унинг таржимаи ҳоли кўплаб 
сиёсий ўйинлар билан ҳам боғлиқ. Чан Кайши ҳам 20 йил давомида давлат 
тепасида турди. У давлат тепасига бонапартизмга хос йўллар билан келди.
Чан Кайши Хитой тарихида катта из қолдирган тарихий шахс.
1933 йил баҳордан бошлаб Чан Кайши ва унинг тарафдорлари 
Япониянинг бир қатор талабларига рози бўлди. 1933 йил 31 майда Тангуда 
тузилган келишувга асосан Япония Хитойнинг шимолида бир қатор 
имтиёзларга эга бўлди. Тўғридан-тўғри Маньчжоу-Го билан темир йўл 
алоқалари ва почта-телеграф алоқалари ўрнатилди. Шу йўл билан Япония 
Хитой билан муносабатларида дастлабки муваффақиятларга эришди. Бу 
ҳудудда Япония агрессияси бошланди. 
Айтиш мумкинки, 1937 йил июлда Япония Осиёда Иккинчи жаҳон 
урушини бошлади. Уруш ҳаракатларини у шимоли-шарқий Хитой ҳудудида 
ҳужумдан бошлади. Август ойида японлар Шанхай атрофида ўз 


13 
десантларини жойлаштирдилар. Японларга қарши Гоминьдан кучлари 
қаттиқ кураш олиб бордилар. Фақат икки ойлик кучли жанглардан 
кейингина флот ёрдамида Шанхай шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлдилар. 
1937 йил январ ойида Шанхай томондан хужум бошлаган японлар Нанкин 
шаҳри-пойтахтни эгаллаб олдилар. Кучли жангларда Хитой армияси 
ўзининг деярли барча танклари, самолетлари ва ҳарбий денгиз флоти 
атиллериясини йўқотди. Мамлакат раҳбари Чан Кайши пойтахтни ғарбий 
томонга Ханьчжоу шаҳрига кўчиришга мажбур бўлди. Нанкин шаҳрининг 
мудофааси яхши ташкил этилмаган эди. Шу сабабли япон кучлари 12 декабр 
куни Нанкин шаҳрини эгаллаб олдилар. Японлар Нанкинга кириб 
келганларидан сўнг маҳаллий аҳолини қтира бошладилар. Бу кунлар тарихга 
“Нанкин қирғини” номи билан кирган. Бу кунлари японлар томонидан 60 
мингдан тортиб 340 минггача аҳоли қириб ташланди. Бу кунни хотирлаб 
ҳозиргача Хитойда доимий норозиликлар эълон қилиниб туради. Бу ҳодиса 
хитойликларнинг японларга қарши норозилигини доимий манбаи бўлиб 
қолган.
Япониянинг Хитойни босиб олиши натижасида Хитой учта катта 
ҳудудларга бўлиниб ктди. Улар: 
1.1932 йилдан ташкил бўлган Маньчжоу-Го давлати; 
2.1937-1938 йилларда эгаллаб олинган Шимолий, Шарқий ва Жанубий 
Хитойнинг айрим ҳудудлари; 
3.”Эркин Хитой” провинцияси. 
Хитой давлатининг Япония хужуми натижасида бундай ҳудудларга 
бўлиниб кетиши мамлакат учун ўта салбий оқибатларга олиб келди. Чунки 
амалда Хитой учта давлатга бўлиниб кетди. Энди унингн суверен давлат 
сифатида мавжуд бўлиши қийинлашиб кетди. Улар ягона ҳукуматни қоғозда 
тан олсаларда, бу ҳудудларда маҳаллий администрация ўзи ҳоҳлагансалик 
сиёсат ўтказар эди. Мамлакат барқарорлиги тўла издан чиқиб энди марказ ва 
чекка ҳудудларнинг муносабатлари ҳам амалда ягона давлат доирасида эмас 


14 
эди. Бундай муносабатга Япония армиясининг стратегияси, унинг сиёсий-
ҳарбий қўллаётган усуллари, маҳаллий ҳукумат етакчиларининг 
манфаатлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда маҳаллий ҳукумат билан 
босқинчиларнинг ўзаро муносабатлари таъсир кўрсатар эди. Чунки 
Япониянинг ҳарбий кучлари эгаллагна ҳудудалрида ўзи ҳоҳлаганчалик 
сиёсат олиб борар ва истаганчалик тартиб ўрнатар эдилар. 
Бу даврдаги Хитойни ўзига хос, мустақил ҳудудларни бирлаштирган 
мамлакат, 
деб 
айтиш 
мумкин 
эди. 
Бундай 
вазият 
Япония 
милитаристларининг танлаган линияси бўлиб, улар ўз олдига қўйган 
дастлабки мақсадлдаоига эришдилар ва бундай усталик билан амалга 
оширган сиёсий ҳатти ҳаракатлари натижасида 1931 йилда Манчьжурияни 
босиб олдилар. 1937 йилдаги Япония агрессияси Япониянинг Хитойдаги 
навбатдаги босқини бўлди. 
Япон босқинчиларига қарши Хитой бўйлаб кучли қаршилик 
ҳаракатлари бошланди. Хитойнинг Японияга қарши олиб борган кураши 
даврини учта босқичга бўлиш мумкин: 

Download 435,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish