1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Танқидий фикрлаш ва унинг мезонлари



Download 0,83 Mb.
bet87/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Танқидий фикрлаш ва унинг мезонлари


ЁДДА ТУТИНГ!
Қўйилган муайян масала ёки муаммо юзасидан ўз фикрини баён қилиш, бошқалар фикрини танқидий қайта идрок этиш, ўз фикрини пухта асослаб бериш ва ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишга асосланган фикр танқидий фикр дейилади.
Умуман, фикрлаш психологик категория бўлиб, у жараёндир, у шундай жараёнки, ўзида бирор масала, ҳолат, вазият тўғрисидаги фикрларни қамраб олади.


Танқидий фикрлашда:

  • масалага объектив ёндашилади;

  • очиқ фикрлар рағбатлантирилади;

  • пухта тушуниш, ўзаро самимият ва ҳурмат алоҳида эътиборга олинади;

  • шахснинг эркин фикрлаши учун кенг имконият яратилади;

  • нотўғри, субъектив фикрлар баён этилса, уларнинг хатолиги асослантирилади;

  • педагог ва талаба ўртасида тўсиқ бўлмайди;

  • масала мазмуни талабаларнинг талабларига мос ва аниқ тарзда ўртага ташланади;

  • муаммони ҳал қилишда ўқув материалларидан унумли фойдаланилади;

  • фикрлар плюрализми(ранг-баранглиги) ва қарашлар интегратсиялашади;

  • таълим педагог билан талабалар орасидаги самимий, очиқ муносабат орқали амалга оширилади;

  • талабаларнинг мустақил таълим олиши учун қулай шароит яратилади ва мустақил таълим учун талабалар тайёргарлик даражасига мувофиқ интерфаол методлар танланади ва б.

Танқидий фикрлашнинг барқарор кўникмаларига эга бўлмаган ёшларнинг, шунингдек, катталарнинг ҳам танқидий фикрлашини шакллантиришнинг асосий мақсади ижтимоий, илмий ва амалий муаммоларни самарали ҳал қилиш учун фикрлаш компетенсияларини кенгайтиришдир.


Тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш
Нима учун битта шахснинг ўзи турли хил вазиятларда, шароитларда айнан битта масала бўйича бир хил қарор қабул қилмайди? Гарчи ўша қарорнинг олдинги ўхшаш шароитда тўғрилигини билган бўлса ҳам? Нега биз қарор қабул қилишда иккиланамиз? Нима учун бир тоифа одамлар учун тўғри деб ҳисобланган қарор бошқа тоифа одамлар томонидан “тўғри” баҳосини олмайди? Шароитларни, вазиятларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиш ва оптимал натижага эришиш учун нима қилиш керак?
Шу ва шунга ўхшаган қатор саволларга жавоб топиш учун инсон психологияси хусусиятларига мурожаат қилишга тўғри келади.
Маълумки, қарорларнинг стандарт вариантлари мавжуд эмас ва уларни алгоритмик тарзда қабул қилиб ҳам бўлмайди. Бу эса қарор қабул қилишда субъектив, психологик омилларнинг роли жуда юқорилигини кўрсатади. Тўғри, қарор қабул қилиш жараёнини енгиллаштирувчи кўплаб қоидалар, амаллар ва методлар мавжуд. Лекин ҳар биримиз ўз тажрибамиздан биламизки, қарор қабул қилиш жараёнида формаллаштирилмаган, субъектив, ҳатто кўпинча интуитив омилларнинг роли жуда катта бўлади. Шу нуқтаи назардан қараганда, қарор қабул қилиш ҳам бошқарув назарияси, ҳам психология нуқтаи назаридан тадқиқот предмети ҳисобланади. Шундай экан, қарор қабул қилиш жараёнини таҳлил этиш иккита асосий, бир-биридан жуда фарқ қилувчи, лекин жуда ўзаро боғлиқ соҳани – ташкилий ва психологик соҳани ўз ичига олади.
Қарор қабул қилиш кўникмаси ҳаётимизда жуда муҳим ҳисобланади, зеро, айнан қарорлар занжири ва тўғри танлай билишгина хоҳлаган натижага олиб келади. Тўғри қарор тушунчаси нисбийлигини тушунган ҳолда биз қарор қабул қилиш жараёнини исталаётган натижа нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз. Даставвал, биз бутун қарор қабул қилиш жараёнини иккита муҳим босқичга ажратиб олишимиз керак бўлади:
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК. Бу босқичда маълумот ва фактларни тўплаймиз, таҳлил қиламиз, барча яхши ва ёмон фикрларни муқояса этамиз, бўлиши мумкин бўлган оқибатларни моделлаштирамиз ва уларни биз хоҳланган натижа билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаймиз. Қарор қабул қилишга тайёргарлик босқичида ўзининг бажарилиши шарт бўлган қадамлари бор:

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish