1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли



Download 0,83 Mb.
bet88/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Совуққон бош.Мураккаб, масъулиятли қарор қабул қилиш заруратининг ўзи стресс, муддати шошилинч бўлса-чи, унда икки баробар. Босим ёки қўрқув остида қабул қилинган қарор объектив бўлмайди. Ахир исталган натижа – бу босим ва стрессдан қутулишдир. Ҳиссиётларга берилмаслик учун, биринчи навбатда, қарор қабул қилишнинг вақти ёки шошилинчлигига эътибор қаратиш лозим бўлади. Муддатнинг узайтирилиши ортиқча зўриқишдан халос этади ва тафаккуримизнинг бироз тинчланишига ёрдам беради. Шошилинчлигини писанд қилмаслик ва ҳиссиётга берилиш икки хил ҳолатда бўлиши мумкин:

  1. Ҳаёт-мамот масаласи турганда, бутун умр ўзини ҳеч нарса қилмаганликда айблагандан кўра, бирон бир ҳаракат қилиш керак. Масалан, фалокат юз берди, сиз ягона ёрдамга кела оладиган одамсиз, тезда ҳаракат қилишингизга тўғри келади.

  2. Қарор қабул қилиш масаласи турмаганда, яъни сизга анчадан бери орзу қилганингизни, ҳатто бўлишини хаёлингизга келтирмаганни таклиф қилишади. Тўсатдан мартабангизнинг кўтарилиши, сизнинг стартапингизга йирик инвестиция киритилиши, орзунгиздаги йигит қўлингизни сўраши.

Қолган ҳамма ҳолатларда сиздан ҳозирнинг ўзида ёки жуда қисқа вақтда қарор қабул қилиш талаб қилинганда, муддатнинг узайтирилишига ҳаракат қилинг. Мулоҳазали қарор қабул қилиш учун қанча вақт керак бўлса, худди шунча вақтни сўранг, кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Ва, албатта, шу тариқа ортиқча қувонч ва ёки ҳайратдан холи бўламиз, чунки ортиқча ҳиссиёт сизнинг сезгирлигингизга халал бериб, сув ости тошларини, ҳатто юзага чиқиб турганларини ҳам кўздан қочириши мумкин.
Оралиқ жойларни тўлдирамиз.Шошилишга ҳожат йўқми, маълумот йиғишга ўтамиз. Агар сизга ечим номаълум бўлса, демак, нимани афзал кўришингизни аниқ билмайсиз. Кўп ҳолларда бу кутилаётган натижани олдиндан айтиш учун маълумотлар етарли эмаслигини билдириши мумкин. Ёки сиздаги мавжуд фактлар билан хоҳланган натижага эришиб бўлмаслигини тушуниш мумкин. Масалан, сиз бошқа мамлакатга ишингизни ўтказишни хоҳлайсиз, лекин сизнинг ихтисослигингизга у ерда талаб бор ёки йўқлигига, маош даражасига ёки хоҳлаганда орқага қайтиш мумкинлигига иккиланяпсиз. Маълумотлар тўплашга берилиб кетмаслик керак. Баъзан ортиқча маълумот қарор қабул қилишга ҳалақит беради. Қанча кўп янги маълумот олсак, танлаш шунча қийин бўлади, чунки ҳар бир факт тенгламадаги ўзгарувчан қийматга ўхшайди ва натижага таъсир қилиши мумкин.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish