Танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг уч фазаси.
Ушбу босқичлар нимани англатади?
1-босқич – ЧАҚИРИҚ (ДАЪВАТ).Танқидий фикрлаш чақириқ деб аталадиган босқичдан бошланади, унинг давомида талабаларнинг қизиқиши уйғонади, зарур саволлар туғилади ва бундай билимларни олиш учун сабаблар шаклланади.
2-босқич – АНГЛАШ. Шундан кейин маънони англаш босқичи келади, унинг давомида ўқувчилар излаш учун рағбат оладилар, баъзи ҳолларда бунга ўрганадилар ҳам.
3-босқич – ФИКРЛАШ (МУЛОҲАЗА). Фикрлаш босқичи кулминатсия ҳисобланади, унинг давомида талабалардан ўз билимларини умумлаштириш, билиб олган нарсаларни бунгача билган нарсалари билан таққослаш, уларнинг саволларга жавобларни қай даражада олганига қараб баҳолаш (ва заруратга қараб янги саволларни шакллантириш), билган нарсаларини янада катта муаммоларга қўллаш, билиб олган нарсаларини мунозара қилиш ва ҳимоя қилиш кўникмалари шаклланади.
Танқидий фикрлашнинг 14 муҳим кўникмаси
Ҳар қандай одам кунига юзлаб қарорлар қабул қилади, шунинг учун сиз ҳоҳлайсизми-йўқми, лекин биз ҳаммамиз танқидий фикрловчи мавжудотмиз. Бизнинг танқидий фикрлашимизнинг сифатида фарқ бор, холос. Биз вариантларга баҳо бераётганимизда, аввалдан муҳим нарсаларни жойига қўяётганимизда ва ўйлаётганимизда, айнан шу кўникмадан фойдаланамиз. Бироқ у, якунида унинг сифатини ҳосил қиладиган бошқа кўникмалардан ташкил топган.
Таҳлилий фикрлашни ривожлантириш учун, биринчи ўринда сиз, мантиқнинг туйғулардан устунлиги муҳимлигини тушунишингиз керак. Шунинг учун фойдалироқ қарорларни қабул қилиш учун сиз мантиқ қонунлари ва қарама-қаршиликларини ўрганинг. Ҳамда қуйидаги кўникмаларни амалда қўлланг ва ривожлантиринг.
МАЪЛУМОТ ЙИҒИШ. Кўп одамлар ўзларининг ҳақликларига ишонганликлари учун буткул ахмоқона қарорлар қабул қилишади. Улардаги маълумотлар эскирган, янгилашга эса уларда хоҳиш йўқ. Шунинг учун бизнинг дунё қанчалик тез ўзгараётганини унутманг. Барча очиқ маълумотларни йиғинг, зеро, бизнинг дунёмиз неъматларида камчиликлар йўқ.
КУЗАТИШ. Сиз синчков бўлишингиз керак. Доим бурнингиз остида бўлган, сиз ўзингизга тегишли деб қабул қилган нарсаларга эътибор беринг. Бунинг устига бу фақатгина буюм эмас, балки сизнинг ва бегоналарнинг хулқ-атвори, ҳар хил истеҳзоли ҳолатлар ва жумлаларнинг ноодатий қурилиши бўлиши мумкин. Буларни кузатганингизда, сизнинг ички овозингиз вақтинчалик тинчланади ва сизнинг кўзларингиз кўриб турган нарсаларни цензурага йўлиқтирмайди.
ХУЛОСА ЧИҚАРИШ. Тўғри хулоса чиқариш учун мантиқни ўрганишингиз зарур. Унда ўзининг қонунлари, истиснолари ва қарама-қаршиликлари бор, шунга қарамай, бу фикрингизни ҳар қандай баҳсда исботлашингиз учун ажойиб манба. Сиз бошқаларнинг мулоҳазалари мантиқсизлигини пайқашни ва имкон бўлганда уларга буни кўрсатишни ўрганасиз.
РАЦИОНАЛИЗАЦИЯ. Бу ақлнинг қонунларини ишлатишни билдиради: индукция, дедукция ва таққослаш (қиёслаш). Бу воситалар ёрдамида сиз далилни баҳолашингиз ва ундаги қадр-қимматни ва камчиликларни топа олишингиз мумкин.
РЕФЛЕКТИВЛИК.Сиз мунтазам равишда муаммоингизни икир-чикирларидан бир қадам орқага ташланг ва манзарага бутунлигича қаранг. Нимани ўрганганингиз ва қандай тажриба ортирганингизни белгиланг.
ИЖОДКОРЛИК. Ижодий фикрлаш курсини ўрганинг. У сизга нафақат яратиш табиатини тушунишни ўргатади, балки машғулотлар ёрдамида сизга янада ижодкорроқ бўлишга ҳам ёрдам беради.
ТАСНИФ ВА ИЗЧИЛЛИК.Маълумотни ғалвирдан ўтказишни ўрганиш учун, элемент ва ғояларни уларнинг хусусиятига мос равишда туркумланг ва тартибга келтиринг. Ақлий хариталарни ишлатинг.
ҚИЁСЛАШ ВА ҚАРАМА-ҚАРШИ ҚЎЙИШ. Икки ва ундан ортиқ буюм, ҳолат ва муаммоларнинг ўхшашликлари ва турличалигини аниқлашни ўрганинг. Уларнинг қиммати ва камчиликлари рўйхатини тузинг, кейин улардан бирини танланг.
САБАБ ВА ОҚИБАТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ.Кўпчилик одамлар буларни бир-биридан ажрата олмайди. Шу туфайли сиз учун биринчи қадам айнан нима сабаб ва нима оқибатлигини аниқлаш кўникмасини эгаллаш бўлсин. Баъзан сабаб ва оқибат бир-бирига боғланмаган бўлиши мумкин – демак, сиз ниманидир қолдириб кетгансиз.
СИНТЕЗ. Олдиндан билиб бўлмайдиган янги натижа олиш учун, маълумотни турли бўлакларини йиғинг ва уларни жамланг. Ҳар қандай ижодкорлик айнан шундай ишлайди, дейишади.
БАҲОЛАШ. Муаммонинг икки ва ундан ортиқ ечимларини излаб топишни ва қай бири кўпроқ тўғри келишини баҳолашни ўрганинг.
ПРОГНОЗ ҚИЛИШ. Бу қийин жараён устида одатда одамлар мияларини қотириб ўтиришмайди. Улар бир неча сонияларинигина таҳлилга сарфлашади ва эндигина ўзлари ўйлаб топган келажакдан келиб чиқиб қарор қабул қилишади. Сиз бундай бўлманг, синчиклаб маълумотларни йиғинг ва таҳлил қилинг. Албатта, дунёда минглаб омиллар бор, лекин сиз ҳеч бўлмаганда уларнинг катта қисмини қамраб олишингиз мумкин.
ЎЗИНГИЗ УЧУН УСТУВОР БЎЛГАН НАРСАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНГ. Вақтингизни нимага ва нима сабабдан сарфлашингизни тушунишингиз учун тайм-менежментни (вақт бошқарувини) ўрганинг. Ёдда тутинг, бефойда нарсаларга сарфланган вақт, аслида қандайдир маъноли нарсага сарфланиб, ҳаётингизда бурилиш ясаши ва сизни бахтли қилиши мумкин.
ХУЛОСА ҚИЛИШ.Бу кўникма одатда умумлаштирувчи ва охирги бўлади. Сиз қандай тажриба орттирганингиз, қандай хулосалар қилганингизни англашингиз ва ҳаммасига якун ясашингиз керак.
Ҳойнаҳой, бу кўникмаларнинг барчасини бирданига ўзлаштира олмасангиз керак. Аммо сиз тўғри қарорлар қабул қилиш ва мардона ҳаракат қилишингиз учун уларни турлича қўллашингиз мумкин. Ҳар бир ўзлаштирилган кўникма билан сизнинг фикрлаш тарзингиз ўзгаради ва яхшиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |