1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Юридик аргументацияни самарали ташкил этиш усуллари



Download 0,83 Mb.
bet84/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Юридик аргументацияни самарали ташкил этиш усуллари:
Биринчиси – дедуктив хулоса чиқариш (маълум бўлган билим орқали номаълум билимни вужудга келтириш). Дедукция қонунга хосдир, чунки ҳуқуқий нормалар ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига қўйиладиган мавҳум хулқ-атвор қоидаларини шакллантиради.
Иккинчиси – аналогия бўйича хулоса чиқариш. Бу мулоҳаза орқали иккита предмет ёки ҳодиса бирор ўхшаш хусусияти жиҳатидан таққосланади (Торроқ билимлардан нисбатан торроқ билимлар келтириб чиқарилади).
Учинчи усул юридик мунозараларда жуда кам қўлланилишига қарамай, самарали усуллардан ҳисобланади. Аргументация мунозара жараёнида сиз танлаган ёндашув тўғри эканлигини асослайди.
Дедуктив хулоса чиқаришда умумийроқ билимга таянамиз, индуктив хулоса чиқаришда эса умумий эмас, торроқ, жузъийроқ билимга таянамиз. Индуктив хулоса чиқариш дедуктив хулоса чиқариш билан чамбарчас боғлиқ. Бири иккинчисиз мавжуд бўлолмайди. Индукциянинг дедукция билан алоқаси анализнинг синтез билан алоқасини эслатади.
Юридик аргументация қоидалари:
Мунозара иштирокчиси ўз фикрлари ўртасидаги зиддиятларга йўл қўймаслиги керак. Бошқача айтганда, мантиқнинг асосий позицияси – изчиллик талабига риоя қилиниши шарт. Бир позиция доирасида мазмунан ҳар хил ва бир-бирига мос келмайдиган икки хил ҳукмнинг юзага келишига йўл қўйилмайди. Лекин бу баҳс иштирокчилари томонидан билдирилган фикрлар бир-бирига мос бўлиши керак дегани эмас.
Мунозара иштирокчисининг ўз баёнини ўзи белгилаши лозим бўлган ҳолатларнинг ўхшаш бўлиши шарти билан ўхшатиш ёки умумлаштириш йўли билан қўллаш мумкинлигига рози бўлиш бурчи ҳисобланади.
Якуний қоидага кўра, бир хил мулоҳазани турли маъноларга эга бўлган турли иштирокчилар қўллай олмайдилар. Акс ҳолда муҳокама турли нарсалар атрофида қурилади. Муҳокама мавзуси эса лозим деб белгиланмайди.
12-мавзу
ҲУҚУҚШУНОС ФАОЛИЯТИДА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
Режа:
1. Танқидий фикрлаш кўникмаси ва унинг мазмун-моҳияти.
2. Танқидий фикрлашни ривожлантириш фазалари.
3. Тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
4. Тўғри қарор қабул қилишни шакллантириш методлари.

Замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитда олий таълимнинг устувор йўналишларидан бири зарур касбий билимга эга, мустақил ва масъулиятли қарорларни қабул қила оладиган, ностандарт шароитларда ижодий ёндашадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.


Бу хислатлар юксак интеллектуал салоҳиятни талаб этадиган юридик касб эгаси учун ўта долзарб бўлиб, бунинг асосида мавжуд муаммоларни ҳар томонлама англаш ва уни ижодий ҳал этиш малакаси шаклланади. Ушбу профессионал компетентлик учун танқидий фикрлашнинг юқори даражаси муҳим аҳамиятга эга.
“Танқидий фикрлаш” атамасидан педагогик муҳитда анчадан бери фойдаланиб келинади ва турли педагоглар буни хилма-хил тарзда тушунадилар. Кўпчилик ўқитувчилар ва методистлар учун танқидий фикрлаш “юқори тартибдаги” фикрлашни билдиради. Юқори дегани шу маънодаки, у, Бенжамин Блум тизимига кўра, ўрганиш қобилиятларининг олий поғонасида туради.
Файласуфлар танқидий фикрлаш деганда, одатда мантиқий фикрлаш ва исботлаш кўникмаларини тушунадилар, унинг ёрдамида талабалар диққат билан ўқиш, чуқур мунозаралар юритиш ва ёзувда ўз фикрларини аниқ ва ўйлаб ифода этиш имконига эга бўладилар. Адабиёт назариётчилари ва тарихчилар учун матннинг таркибий қисмларини ажратишга ва матннинг китобхонга таъсир қилиш усулларини танқидий қайта мушоҳада қилишга ҳамда муаллиф асарни яратишда амал қилган сабабаларни аниқлашда ёрдам берадиган матнга ёндашиш “танқидий” деб ҳисобланади.
Даяна Халперн “Психология критического мышления” китобида танқидий фикрлаш “фикр юритишнинг шундай кўринишини англатадики, у вазминлик, мантиқ ва мақсадга йўналтирилганлик билан ажралиб туради”, дейди.
Дженни Стил, Курт Мередит, Чарлз Темпларнинг “Танқидий фикрлашни ривожлантириш учун ўқиш ва ёзиш” лойиҳасида қуйидагича таъкидланади: “Одам танқидий фикрлар экан, у ёки бу ғоялар билан танишади, уларни амалга оширишдаги мумкин бўлган оқибатларини ҳам эътиборга олади. Бунда одам бу ғояларни дастлаб маълум даражадаги ишончсизлик билан идрок қилади ва қарама-қарши нуқтаи назарлар билан таққослайди. Уларни асослаш учун қўшимча мулоҳазалар тизимидан фойдаланади ва булар асосида ўз нуқтаи назарини ишлаб чиқади”. Танқидий фикрлаш – ғоя ва имкониятларнинг ижодкорлик билан уйғунлашуви, консепсия ва ахборотларни қайта фикрлаш ва қайта қуришдек мураккаб жараёндир. Танқидий фикр эгасига ҳийла-найранглар камроқ таъсир қилади, ўзининг шахсий қарашлар тизими бўлгани учун улар турли хавф-хатардан ҳоли бўладилар.


Танқидий фикрлаш – бу баҳолаш, хулоса қилиш, шарҳлаш ва таҳлил қилиш каби асосий қобилиятлар мажмуи.
Бундан ташқари, танқидий фикрлаш мантиқдан келиб чиқади ва интеллектуал мезонларга асосланади: аниқлик, эҳтимоллик, аҳамиятлилик, дунёқараш ва адолат.

Танқидий фикрлашда ғоялар ва уларнинг аҳамияти кўп фикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади ҳамда улар бошқа ғоялар билан таққосланади. Бу фикрлашнинг энг юқори даражаси бўлиб, унда таҳлил, таққослаш, изоҳлаш, қўллаш, тортишув, янгилик, муаммоларни ҳал қилиш ёки фикрлаш жараёнини баҳолашга алоҳида эътибор берилади.


Танқидий фикрлаш мулоқот ва гуруҳ билан ишлаш малакаларини ривожлантиради.
Ҳозирда талабаларни ўқишга ўргатиш ва танқидий фикрлашни эгаллашлари муҳим вазифа ҳисобланади. Янги ахборотларга дуч келар экан, талабалар уни мустақил равишда баҳолаши, унга турли хил нуқтаи назардан қараши, ундан ўз эҳтиёж ва мақсадлари йўлида фойдалана олиш имконияти тўғрисида хулоса ясай олишлари зарур. Ҳақиқий танқидий фикрлайдиган одам бўлиб этишиш учун талабалар ижодий фикрлаб, ўзини синаб кўриши ва бунга оид малакаларни эгаллаши зарур.
Танқидий фикрлаш учун инсонда қуйидагилар бўлиши керак:

  • ўзига хос нуқтаи назарга эга бўлиш;

  • бир фикрдан бошқасининг афзаллигини асослаш маҳорати;

  • мураккаб муаммоларни ечиш маҳорати;

  • баҳсни далиллаб олиб бориш;

  • ягона фикрни ишлаб чиқиш учун биргаликда ишлаш маҳорати;

  • қарашлар ва тасаввурларга ҳаётий тажриба қандай таъсир қилишини тушуниш.



Америкалик файласуф ва педагог Ж.Дюининг айтишича, талабалар муайян муаммо билан шуғуллана бошласаларгина уларда танқидий фикрлаш пайдо бўлади. “Ўқув жараёнининг бошланғич нуқтаси ҳисобланган, бирор вазият ёки ҳодисага тегишли энг муҳим савол бу ҳодиса қандай муаммони вужудга келтиришини англатадиган саволдир”. “Фақатгина муайян муаммо билан курашиб, мураккаб вазиятдан чиқиш учун ўзининг шахсий йўлини излагандагина, ўқувчи ҳақиқатан ҳам фикрлайди”.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish