1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли



Download 0,83 Mb.
bet90/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

10/10/10 қоидаси. Оддий, лекин қарор қабул қилишнинг таъсирли усулларидан бири. Сизнинг қарорингиз уни қабул қилганингиздан 10 дақиқа ўтгандан кейин қандай натижага олиб келишини ўйлаб кўринг, 10 соат, 10 ой ёки 10 йил ўтгандан кейин-чи? Бу жараённинг оддий ва тушунарли бўлишига қарамай, уни ҳам хотиржам, шошмасдан бажариш керак, акс ҳолда натижа нотўғри бўлади.
Ниқоб методи.Бир қарашда ҳамма вариантлар исталган натижага зид эмас, лекин биттасини танлаш зарур, бунинг учун қуйидагиларни қилиш керак. Сизнинг ҳурматингиздан фойдаланадиган, қадрият ва устун жиҳатларингиз ўхшаш бўлган одамни хаёлан тасаввур қилинг. Бу ҳатто тўқима персонаж, бизнинг давримизда яшаётган ёки ўтмишдаги асар қаҳрамони бўлиши ҳам мумкин. У сизнинг ўрнингизда бўлса, қандай қарор қабул қилган бўларди, тасаввур қилиб кўринг. Бу усулда сиз бирмунча вақт қабул қилинадиган қарор учун оғир масъулиятни зиммангиздан оласиз ва ташқаридан бунга қараб кўрасиз.
Маслаҳатлашиш. Ким билан маслаҳатлашишни ўзингиз танланг, бунинг унча аҳамияти йўқ, чунки охир-оқибат қарорни барибир сиз қабул қиласиз, бошқа одамнинг фикри, ҳатто сизнинг масалангизга дахли бўлмаса ҳам, сизга шунчаки янги фикр олишга ёрдам беради ёки янги бир ғоянинг юзага чиқишига туртки бўлади. Агар сиз қарорингиз сир бўлиб қолишини хоҳласангиз, унда сизнинг олдингизда кимга ишониб, маслаҳат олиш мумкинлиги масаласи туради, бу эса қўшимча қийинчилик. Бунинг сизга керакми-йўқлигини ҳал қилиш яна сизга қолади. Лекин маслаҳатни фақат сизга таниш одамдан олиш шарт эмас. Бу ерда ҳам Ниқоб усулидан унумли фойдаланиш мумкин, яъни хаёлан ўз саволингизни ўз орзунгиздаги инсонга ёки сиз ҳурмат қиладиган инсонга, йиғма образга ёки асар қаҳрамонига юбориб, у сизга қандай маслаҳат берган бўлишини тасаввур қилиш мумкин.


Тўғри қарор қилиш кўникмаларини ривожлантиришга оид маслаҳат ва тавсиялар:


Ҳаётда қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишни билиш ҳар доим фойдали. Лекин бундай компасни қаердан топиш мумкин? Тўғри қарорлар қабул қилишни қандай ўрганишни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Шундай кун келадики, ушбу кўникмалар сизга жуда ёрдам беради, айниқса, сизни соғлигингизга, бахт-саодатингизга, иқболингизга ва ҳаттоки сизнинг ҳаётингизга боғлиқ бўлган тезкор қарор қабул қилиш керак бўлганда.
Меҳнат ва олди-сотди бозорида рақобатнинг кучайиши биздан ностандарт ва ижодий қарорларни, зеҳн билан ёндашишни ва ностандарт фикрларни талаб қилади. Сизнинг малакангиз даражаси сизнинг ҳаётингиз даражасини аниқлаб беради.
Тўғри қарор қабул қилиш кўникмалари ҳаётимиз давомида бизга хизмат қилиб келса, ишда ҳам, турмушда ҳам муваффақиятга эришишимиз тайин.
Шунинг учун ҳам ўз устингизда мунтазам иш олиб боришингиз керак. Бу борада қуйидаги қатор маслаҳат ва тавсиялар билан танишиб чиқинг ва кундалик ҳаётингизда амал қилишни одат қилиб олинг:

  • доимо малакангизни оширинг;

  • ўз ўй-фикрларингизни ўзгартиришни ўрганинг, консерватив бўлманг;

  • атрофингиздаги муҳитни ёрқин ва тоза тимсоллар билан тўлдиринг;

  • майда нарсаларга эътибор берманг, арзимаган нарсаларга жаҳлингиз чиқмасин;

  • бошқаларни сизга қаратилган танбеҳларини хотиржамлик билан қабул қилинг, ўзингизни танқид қила оладиган бўлинг;

  • ҳеч қачон учрашувларга кеч қолманг, яхшиси эртароқ келинг.


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish