1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


фоиз қоидаси иш беришига онгли равишда имкон яратиш



Download 0,83 Mb.
bet13/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

2. 100 фоиз қоидаси иш беришига онгли равишда имкон яратиш.
100 фоиз қоидасини қўллаб, айнан қайси мақсадга эришиш кераклигини аниқлаб олиш ва инсон уларни амалга оширишга онгли равишда оқилона ёндашиши зарур. Яъни шахс кичик режаларни амалга ошириш йўллари ва истиқболларини аниқ ишлаб чиқиши лозим.
Энг асосийси – тўхтаб қолмаслик. Бирор бир соҳада муваффақиятга эришган омадли кишилар ишга ўзларини тўлиқ бағишлаганликлари учун ҳам ўша натижаларни қўлга киритишган. Шу боис 100 фоиз қоидаси натижа бераётганини сеза бошласангиз, уни йўқотмасликка ҳаракат қилинг ва қоидани қўллашда давом этинг.

  1. 100 фоиз қоидасини қўллашда инсон ўзи билан “савдолашмаслиги” шарт!

100 фоиз қоидаси шахсни кундалик режалари асосида катта мақсадларни амалга оширишда ўз-ўзи билан “савдолашиш” имкониятидан маҳрум этади. Бошқача айтганда, инсон ички “мени” билан келишишга уринмасдан, ортиқча хаёлларга ҳам берилмасдан бугунги ишни эртага қолдирмаслиги шарт. Масалан, тил ўрганиш мақсадида ёдланиши зарур бўлган кундалик сўзлар миқдорини белгиладингиз. Лекин бир куни вақт топа олмай, шу кун учун режалаштирилган сўзларни эртага ёдлашга сўз бердингиз. 100 фоиз қоидасига кўра, бундай қилиш мумкин эмас.

  1. Олдингизга қўйилган мақсадларга эришиш учун олдин қўлга киритилган ютуқларни ёдга олиш орқали ўз-ўзини руҳлантириш.

Аввалги тахминлар ва ҳаяжонларни ортда қолдириб, кутилганидан-да яхши натижага эришиш инсонга бахтиёрлик ҳиссини ато қилади. Шу туфайли инсон ўзи эришган ютуқларини хотирлаши ва уларнинг натижаларини такроран ҳис қилиши кайфиятга ижобий таъсир ўтказади.
Унутмаслик лозимки, инсон олдинга фақат аниқ мақсад билан интилиши керак. Акс ҳолда, қадимий ўзбек нақли – “Мақсадсиз иш – қолипсиз ғишт”даги каби ўз йўлини топа олмайдиган кадр бўлиб қолиш хавфи туғилади.
Кундалик режаларни амалга оширишда вақтни тежаш учун “Уч Ҳарвард саволи” техникаси
Ўз мақсадингиз томон интилишда энг катта душманлардан бири – вақтдир!
Шунинг учун ҳам, катта мақсадлар сари илдам интилаётганда сизга халақит бериб, вақтни ўғирловчи вазифалардан воз кечиш талаб этилади.
2013 йилнинг сентябрида профессор Жулиан Биркиншоу ва Жордан Коэн Harvard Business Review журналида самарадорликни оширишга доир тажрибалари натижаси билан ўртоқлашишди. Улар ақл билан ишловчи юқори малакали ходимлар ўз вақтининг 41 фоизини ё умуман профессионал қониқиш олиб келмайдиган, ё бошқалар томонидан бажарилиши мумкин бўлган турли иккинчи даражали ишларга сарфлашларини аниқлашди.
Шунинг учун ҳам олимлар ўз олдига “Нима учун мутахассислар самарасиз ишларга беҳуда вақт сарфлашда давом этмоқда?” саволини қўйишади. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, аксарият ўзини банд ҳис қилишни яхши кўради, чунки бу уларнинг қадр-қимматини оширадигандек тасаввур уйғотади. Улар кичик ва аҳамиятсиз ишларни бажаришдан ҳам қониқиш ҳосил қилишади, ҳатто зерикарли мажлисларни ҳам ижобий қабул қилишади, чунки бу уларга иш жойини тарк этиб, ҳамкасблари билан мулоқот қилиш имконини беради.
Профессор Жулиан Биркиншоу ва Жордан Коэн ходимларни ўз меҳнатига янгича қарашга ўргатишганидан сўнг улар вақтдан анча ютишди. Бундай ёндашувга ўргатилган ходимлар стол атрофидаги ишларни 6 соатга, мажлисларга кетадиган вақтни 2 соатга қисқартириб, ҳафтасига ўртача саккиз соат тежай бошлашади.
Бундай ёндашувни амалда синаб кўриш учун барча ишлар ва йиғилишлар рўйхатини тузиш ва қуйидаги учта саволга жавоб бериш кифоядир:
1. Шу иш айнан мен учун қанчалик муҳим? Уни бажаришдан тўхтасам, нима бўлади?
2. Бу ишни бажариши мумкин бўлган инсон фақат менми? Уни ташкилотдаги бошқа бир ходим бажариши мумкинми?
3. Қандай қилиб худди шундай натижага тезроқ эришиш мумкин? Вақтим кам бўлганида бу ишни қандай бажарган бўлардим?
Юқоридаги саволларни қўйиш орқали муқобил вариантларни топиш, у орқали эса кундалик режаларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мумкин. Аммо унутмаслик шартки, мақсадга эришишнинг асоси, барибир, ҳаракатда. Тўхтаб қолиш ёки мақсаддан четга оғиш муваффақиятсизликка олиб келади.
“Уч Ҳарвард саволи” тўлиқ рад этиш ёки бошқа бир ходимга юклаш мумкин бўлган нисбатан аҳамиятсиз вазифаларни аниқлаш, шунингдек, муҳим ишларни бажаришнинг энг самарали усулларини топиш имконини беради.
Шу билан бир қаторда, инсон ўз мақсадини “моддийлаштириши” ҳам уни амалга оширишга хизмат қилиши мумкин. “Моддийлаштиришни” англаб етиш учун қуйидаги ҳикояга эътибор қаратиш керак.
СУҒУРТАЧИ ҲИКОЯСИ
Бу воқеа ўтган асрнинг 80-йилларида АҚШ да рўй берган. Роберт Паркер исмли бир суғуртачи Вашингтон шаҳрида турмуш ўртоғи билан ижарада истиқомат қилар эди. Робертнинг маоши кам бўлишига қарамасдан, катта орзулар қилишни яхши кўрарди. У ҳар кун тонгда уйғониши билан кўзгу ёнига келиб, қизил рангдаги “Феррари” русумли машина расмига термилар ва келажакда, албатта, унга эгалик қилишига ишонар эди.
Аммо унинг турмуш ўртоғи Жуана Робертга унинг орзуси ҳеч қачон рўёбга чиқмаслигини, ундан кўра, турур-жой сотиб олиш ҳақида ўйлаш кераклигини айтиб, ҳар куни машина расмини кўзгудан олиб жавонга улоқтирарди.
Роберт турмуш ўртоғининг қаршиликларига қарамасдан, барибир, ҳар тонг ёқимли ишини такрорлайверди.
Орадан икки йил ўтгач, тушлик учун овқат тайёрлаётган Жуана унинг уйи ёнида кимдир тинмай машина сигналини чалаётганини эшитиб, дакки бериш учун ташқарига шошади. Қарасаки, Роберт қизил рангдаги “Феррари” машинасида қора кўзойнак остидан унга кулиб қараб турибди.
Кейинги тонг Роберт уйқудан уйғониб келиб кўзгуга қараса, унга қимматбаҳо шуба расми ёпиштирилганмиш...

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish