1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


-МАВЗУ ЮРИСТ ФАОЛИЯТИДА ТАШАББУСКОРЛИК, КРЕАТИВЛИК ВА МАСАЛАГА ИЖОДИЙ ЁНДАШУВ



Download 0,83 Mb.
bet21/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

3-МАВЗУ
ЮРИСТ ФАОЛИЯТИДА ТАШАББУСКОРЛИК, КРЕАТИВЛИК ВА МАСАЛАГА ИЖОДИЙ ЁНДАШУВ


Мавзунинг асосий масалалари
1. Ҳуқуқшуноснинг профессионал фаолиятида шахсий фазилатларнинг роли ва аҳамияти.
2. Ташаббускорлик – қонун ижодкорлиги, қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш ва ҳуқуқий тарғиботнинг муҳим омили.
3. Креативлик тушунчаси: моҳияти ва аҳамияти.
4. Ҳуқуқни татбиқ этишда масалаларга ижодий ёндашувнинг роли.
Зарурий адабиётлар:
Mualliflar jamoasi. Shaxsiy rivojlanish. Darslik. –Т.: ТДЮУ, 2019. 38-41 b.

Melcher M.F. (2007). The Creative Lawyer: A Practical Guide to Authentic Professional Satisfaction. American Bar Association, USA. 148-189 p.


Randall Kiser. (2017). Soft Skills for the Effective Lawyers. Cambridge. Cambridge University Press.
Кови С.Р. Семь навыков высокоэффективных людей. Возврат к этике характера. –М.: «Вече, Персей, Астрель», 1998. 101-166 с.
Азизходжаева. Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2003. 64-б.
1. Ҳуқуқшуноснинг профессионал фаолиятида
шахсий фазилатларнинг роли ва аҳамияти.

Маълумки, ҳар бир касб эгаси у ёхуд бу нарса билан, предмет ёки жонли мавжудот билан иш олиб боради. Темирчи металлга ишлов берса, дурадгор ёғоч-тахта, тикувчи ёки тўқувчилар бўлса мато ва дастгоҳ билан “муомала”га киришишади. Илмий лабораторияларда биолог ёхуд анатом олимлар иш куни давомида, гарчи жонли бўлса-да, бироқ тилсиз-забонсиз жониворлар – қурт-қумурсқалар, бақа ва қуёнлар, парранда ва даррандаларга рўбарў бўлишади. Албатта, бу касбларнинг ҳар бири ҳам ўз эгасидан чуқур билим, тажриба, қунт ва зеҳнни талаб этади, ишда иложи борича хатога йўл қўймасликка, бунинг учун эса диққатни жамлашга ҳаракат қилинади. Бироқ тилга олинган касб эгалари иш кунининг охирида дастгоҳини тўхтатиб, ишини йиғиштириб, тажрибахонасини ёпиб кетиш билан ўзи муомала қилган нарса, предмет ва ҳатто жониворни ҳам унутиши, куннинг қолган қисмини ўзининг шахсий юмушларига, ўй ва ташвишларига бемалол бағишлаши мумкин. Қолаверса, темирчи металлнинг, дурадгор тахтанинг, кимёгар қай бир химиявий модданинг, эксперимент ўтказаётган зоолог олим эса қуён ёки бақанинг олдида ҳисобдор ёхуд жавобгар бўлмайди. Бошқача айтганда, ўша предмет ва жониворлар айни касб эгалари ўзларига қандай муомала-муносабат қилгани хусусида бирор жойга арз қилиб, “топталган ҳуқуқини тиклашни” талаб қилиб бормайдилар...


Ана энди шу нуқтаи назардан ҳуқуқшунос мутахассиснинг иш фаолиятига назар ташлайлик. У соҳанинг қайси йўналишида фаолият олиб бормасин, охир-пировардида инсон билан, унинг муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашига, шуларга тўқнаш келишига тўғри келади. Судья ҳам, прокурор ва адвокат ҳам, нотариал идора ёки фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини расмийлаштириш муассасаси ходими ҳам, терговчи ё қамоқхона назоратчиси ҳам – ҳамма-ҳаммасининг мижози аксарият жонли одамлар, ўзи сингари инсонлар бўлади.
Бинобарин, фуқаролар ҳуқуқшуносларга мурожаат қилишар экан, бирортасининг ташвиши, улар тушиб қолган ҳолат бошқалариникига айнан ўхшамайди.
Бошқа кўплаб касб эгаларида эса аксинча. Дейлик, иморат тикловчи инженер-техниклар, қурувчилар учун бинонинг мустаҳкам, хавфсиз, фойдаланишга қулай бўлиши учун муайян меъёрлар, аниқ нормалар мавжуд. Масалан, ишончли бетон конструкция учун қанча ва қай катталикдаги шағал, тош, қум, темир (арматура), цемент ва ҳатто аралаштириладиган сувнинг ҳам ўлчами, синовдан ўтган миқдори аниқ белгиланган бўлади. Қурувчиларнинг айни талабларга оғишмай амал қилишлари иншоотнинг ўз вақтида ва сифатли ҳолатда фойдаланишга топширилиши учун етарли асос ҳисобланади. Бу борада ўзбошимчалик қилиш, белгиланган нормаларни бузиш ёки уларга обдон синалмаган недир янгиликни киритиш жиддий муаммоларни келтириб чиқариши, ҳатто ҳалокатларга сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Инсон ҳаёти, бу ҳаётда у дуч келадиган вазият ва муаммолар эса бирор бир нормага тўла мос тушмаслиги, бир-бирига айнан ўхшамаслиги, бир сўз билан айтганда, ягона меъёрга эга эмаслиги билан мураккаб, зиддиятлидир. Уларнинг ҳар бирига алоҳида – индивидуал ёндашиш, ҳар бир муаммонинг фақат ўз ечимини топиш талаб қилинади.
Хўш, фуқаролар ҳуқуқшуносдан, биринчи навбатда, нимани кутишади?
Тўғри топдингиз: унинг муаммосини иложи борича тез ва айнан унинг фойдасига ҳал этиб беришини. Бунинг учун эса ўзини диққат билан эшитишларига, унинг учун жон куйдиришларига, ўзини унинг ўрнига қўйиб қўришларига умид қилади.
Агар булар ҳуқуқшунос-мутахассисдан оддий фуқароларнинг кутган илинжи бўлса, идора, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўз қўл остидаги юристдан зиммасидаги вазифа ва функцияларни тез, сифатли, самарали бажаришини, у қилган ишнинг орқасидан муаммо чиқмаслигини хоҳлашади, талаб ҳам қилишади.
Мана шу талаб ва истакларга жавоб бериш, мижозлар ва раҳбарларнинг ҳурматига сазовор бўлиш учун ҳуқуқшунос мутахассисда нафақат кучли билим, балки қатор инсоний фазилатлар, хусусан, ташаббускорлик, фидойилик, ишга, унинг давомида юзага келадиган муаммоларга ижодий ёндашув, фойдали янгиликлар яратиш иштиёқи бўлмоғи лозим. Бу фазилатлар эса албатта туғма бўлиши шарт эмас. Ўз касбига содиқ, уни яхши кўрадиган, масъулиятли ҳуқуқшунос уларни ўзида аста-секин тарбиялаб, шакллантириб олмоғи бемалол мумкин.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish