You’re right – “the way is narrow”
And “difficult the Gate” -
And “few there be” - Correct again -
That “enter in - thereat” –
And after that - there’s Heaven -
The Good man’s – “Dividend” -
And Bad men – “go to Jail” -
I guess...
Юқоридаги шеъридан парчада Эмили адолат излаб, икки дунёни қиёслайди, “Сен ҳақсан”, (You’re right) бу сатрда Яратганга мурожаат бор, “Бу йўлак тор”, (“the way is narrow”) у йўлак сўзи ила жаннатга ёки дўзахга элтувчи йўлни назарда тутмоқда. Кейинги сатрда эса: “Ва мустаҳкам дарвоза" (And “difficult the Gate”) дарвоза (Gate) сўзидан фикрлари жаннатга тегишли эканлиги англашилади: (And “few there be” - Correct again -), озчиликнинг (few) у ерда бўлиши, тўғридир яна, дея шоир оз одам жаннатга тушса, тўғри бўлади, демоқчи, боз устига тўғри (Correct) сўзини катта ҳарф билан ишлатганида, Яратганнинг ишларида хато йўқлигига ишора қилади. Сўнгги бандда ҳам жаннат, ҳам дўзах ҳақида гап боради: Йўл сўнгида фақат жаннат бор, Яхшиларга берилар имкон (And after that - there’s Heaven, The Good man’s – “Dividend”) йўл сўнгида жаннат борлигига шоир ишонади ва ундан кейинги сатри инсон ер юзида яхшиликлар қилиб яшаши кераклигини таъкидлайди ва “Dividend” одамлар иккига ажратилади, дейди у. (And Bad men – “go to Jail” -) ёмон инсонлар дўзахга тушади, дейди у. Аммо дўзах сўзи ўрнида шоир Jail-қамоқни қўллайдики, бунда нариги дунёда ёвузларнинг борадиган жойи битталигини назарда тутади, чунки Эмили сўнгги қаторда: “Мен тахмин қиламан...” (I guess...) деган сўзлар билан тугатади. Шоирнинг жуда кўп шеърлари илоҳиётга бағишланган ва у ҳали етти ёшлигидаёқ “Худо ҳеч нарсани беҳуда яратмайди” деб ёзган эди. Шоир ердаги адолатсизликлар билан келишолмагани учун ҳам, Яратгандан паноҳ тилаб, кўпгина шеърларида унга мурожаат қилади. Тадқиқотчилар шоирнинг муваффақиятини абадияту илоҳиёт билан боғлиқ масалаларга мурожаат қилгани билан боғлайди.
Дикинсон ўз вақтида аёл учун муҳим саналган ҳаётни рад этгани сабаб, жамиятдан атай узоқлашди, тамоман узлатга юз тутиб яшади ва охир-оқибат дунёни йўқотиш туйғусини бошдан кечирди. Дарҳақиқат, у жамият қадрлайдиган неча минг асрлик аёлларга хос турмуш тарзини ёшлик даврида қабул қилишни истамаганини қуйидаги “Аёл” шеъри мисолида фаҳмлаш қийин эмас:
She rose to His Requirement – dropt
The Playthings of Her Life
To take the honorable Work
Of Woman, and of Wife –
У (She – аёлни назарда тутяпти) унинг (His – эркакни назарда тутяпти) талаби (Requirement) билан улғайди (– dropt The Playthings of Her Life” (ташлади ҳаётидаги ўйинларни), мазкур сатрда Эмили аёл ҳаётидаги кўнгилга ёқадиган одатларидан воз кечиб, унинг учун қурбонлик қилганини таъкидлайди ва кейинги сатларда аёл нима учун ўз ўйин кулгисидан воз кечганини ойдинлаштиради ҳам: “To take the honorable Work, Of Woman, and of Wife – ” (ҳам аёл, ҳам хотин каби бўйнига шарафли ишни олиш учун), дейди у. Шоир назарида ҳузур бағишловчи ишлардан воз кечиш, ўзини аёлликка ва хотинликка бағишлаш – жамиятнинг неча минг йиллик қадриятларига мувофиқ равишди шарафли вазифадир. Шу боис шоир шеърда иш сўзини (Work) катта ҳарф билан қўллашни лозим топган. Аммо бу аёлдан ўзни унутишга ва ўзига ёқадиган ҳаётдан воз кечишга мажбурлайди. Чунки талаб сўзи бундай хулосага келишимизга етарлича асос бўла олади, биламизки, талаблар ҳар доим ҳам эркин бажарилмайди.
Мазкур шеърнинг сўнгги бандини ҳам эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.
It lay unmentioned - as the Sea
Develope Pearl, and Weed,
But only to Himself - be known
The Fathoms they abide –
Эмили аёлнинг жамиятдаги фаолиятига шундай ишора қилади: “It lay unmentioned – as the Sea, Develope Pearl, and Weed”, яъни аёл гўё денгиз остида яшаб дуру марваридларни, яъни уйда болаларни ўстиради, фақат “But only to Himself” унга (умр йўлдошига) be known – маълум бўлиши, бошқалар унинг кимлигини, ҳатто орзуларини билмаслиги керак. Эмили аёлнинг вазифасини нечоғли машаққат сифатида қабул қилгани, аммо бу қурбонликни жамият муносиб баҳоламаслигидан кўнгли озурда яшагани сезилади. Мабодо жамият шоир яшаган даврларда аёлнинг жамиятдаги фаолиятини маъқуллаб, уни ўзини кўрсатиши учун эркаклар қаторида шароит яратганида ва имкон берганида эди, Эмили асарларини ҳаётлик даврида чоп этишидан бу қадар қўрқмаган бўларди. Шоир инсонни жинсидан қатъи назар аёл бўладими, эркак, аввало Парвардигор яратган яратиқ, деган фикр бўлган. Шунингдек, назаримизда, шеърлари ҳаётлигида қаттиқ таҳрирлар остида чиққанлиги учун, эҳтимол, ғоялари бу тариқа ўзгартирилишини истамагандир, маълумки, замонга мослаштирилган шеъларнинг моҳияти эскиради. Боз устига шоир учун боласи сингари азиз бўлган шеърлар ҳур фикрлардан айрилиб, мажруҳ бўлиб қолишлари тайин эди, Эмили эса буни истамаган ва бир жиҳатдан тўғри йўл тутган, чунки шоир шеърлари аслиятидаги ҳолида жаҳон адабиётининг дурдоналарига айланди.
Бошқа томондан америкалик шоир Aдриенна Рич Эмили Диккенсон ижодига ғоят эҳтиром билан муносабатда бўларкан, шоир шахсиятига қурбондай қараш фикрига тамоман қарши чиқади: “Менда шундай тушунча борки, даҳо ўзини кимлигини яхши билади; Диккинсон ғайриоддий одам эканлигини ва унга нима кераклигини яхши билган ҳолда ёлғиз ҳаётни танлаган. Аёлни инсон дея қабул қилмаган жамиятдан олислашув самарасиз бўлди, деб бўлмайди, аксинча унинг бу ҳаёти кенг мутолаа ва шеърлар ёзишдан иборат бўлди, Эмили хаёллари ва туйғулари билан танҳо яшашни маъқул топгани сира ғайритабиий ҳодиса эмас. Aммо у бу оламни ўта синчковлик билан танлаган ва ўз вақтини ҳамиша қизғониб яшаган” [54].
Шоир ижодида оғриқ сўзи устунлик қилади, бу ҳам бир руҳий изтиробнинг ифодасидир. «Pain – has an Element of Blank –» сатри билан бошланадиган шеърида Эмили изтироб бўшлиқнинг элементидир, дея таърифлайди. “It cannot recollect” Уни эслаб қолиш (recollect) иложсиз, «When it begun – or if there were, A time when it was not –» қачон бошланганди, эҳтимол, умуман бўлмагандир ҳам, «It has no Future – but itself –» Унинг келажаги йўқ; “Its Infinite realms contain, Its Past – enlightened to perceive” унинг чексиз оламида фақат қабул қилиш учунгина ойдинлаштирилган ўтмиш бор, “New Periods – of Pain” изтиробнинг янги даврлари ҳам. Эмили ўз даврида қадланмаганидан афсус чеккани билан боғлиқ сатрлари «If pain for peace prepares» шеърида ўз аксини топган. Кейинги сатрда у шоирга хос тарзда изтибларини намоён қилади. “Lo, what "Augustan" years. Our feet await!” Бир мушоҳада қилиб кўр, қирол Aвгустин замонлари қандай эди, ўша давр келишини оёқларимиз бир жойда қимирламай кутиб турибди, яъни бу билан адабиёт қайта қадр топадиган кунларга интиқлигига ишора қилади у. Биламизки, шоир назарда тутаётган даврда, яъни тахминан милоддан аввалги 43 йилдан милодий 18 йилгача ҳукмронлик қилган Рим император Aвгуст замонида лотин адабиёти ўз тарихидаги энг ёрқин даврларни бошдан кечирган ва бу лотин адабиётининг Олтин асрига тенглаштирилган. Манбаларда қайд қилинишича, замонда мамлакатда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурган, айниқса, шеърият тараққий топган. Демакки, Эмили ўз замонасида шеъриятга, айниқса, аёл ижодига муносабатдан кўнгли тўлмаган. Шунинг учун чуқур руҳий изтироб ила юқоридаги сатрларни битган эди. Унинг “There is a Pain so Utter” (“Изтиробнинг душвор қийноғи”) шеърида қалбини тирнаган дард нақадар оғир эканлигини кўришимиз мумкин бўлади. Бунда шоиршафқатсиз оғриқлар ҳақида гапиради. “There Is A Pain – So Utter – There is a pain – so utter –” у изтиробининг нақадар чуқур эканлигини қайта ва қайта икки мисрада такрорлайди. “Then covers the Abyss with Trance –” мазкур сатрда у довдираш билан тубсизликни тўсиб қўядики, буни инсон пайқаймай қолади. “So Memory can step” инсон хотирасини алданади ва тщсилган тубсизлик узра қадам қўяди. Табиийки, шу жарликка қулайди. Инсоннинг баъзи-баъзида тушкунликка берилишига сабаб қисмат ҳозирлаган чуқурликни вақтида англолмай қ олишидадир. Эмили Дикинсон ижодида изтироб билан боғлиқ шеърлар жуда кўп. Фақат улар муаййан даврларда ўзгариб, ёзувчи улғайгани сайин бу дард ҳам катталашиб боради ва руҳий камолот чўққиларини забт этиб борганини кўриш мумкин.
Айтиш жоизки, у ўзига ва шахсиятига яраша адабиётда шеърият дунёсини яратиб кетди ва у ўзини ўз ихтиёри ила бутунумрлик ёлғизликка маҳкум этди [55: 43].
Do'stlaringiz bilan baham: |