Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 0,78 Mb.
bet30/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Сен сўрама, мен ҳам айтмайин
Курагимнинг синганини қарс.
Шовқин солма, мен уйготмайин,
Юрагимда ётар бир йўлбарс.

Унинг шеърларида катта ҳарф билан ёзиладиган МУХАББАТ бир ёниқ сиймо, ОНА ёниқ бир сиймо, ОТА ёниқ бир сиймо – бу сиймоларини топгач, у ўз туғилган юртини, ўзи мансуб халқини, унинг фожиа ва шарафларга тўла битмас-туганмас тарихини тобора чуқурроқ тушунди, булар унинг юрагида жозибадор шеърий сиймога айланди. Халима Худойбердиева Ўзининг шу сиймоларини ёрқин кашф этиш орқали ИНСОН сиймосига яқинлашди. Шу сиймо тимсолида у Инсон қадр-қимматини ўзи учун очди. Инсон ғояси унинг кўкси ва онгида теран ўрнашди. Инсон қадр-қиммати унинг шеъриятининг етакчи ғоясига айланди...” [74]. Ҳалима Худойбердиеванинг шеъриятидаги фикрлари ва уринишлари билан бир қарашни исботлашга уринади: “аёл, аёлга хос, аёллик, деган тушунчалар умуминсоний масалалар эканлигига урғу беради, бироқ адабиётда фақат истеъдод деган тушунча борлигини таъкидлашга уринади. Йўлбарс қалбли шоир, аёл бўлиб дунёга келганда ҳам, қисмати шу халқ, миллат, аёл дардини шеъриятда ифода этиши керак эди. Чунки у истеъдодли шоирнинг овози қабрда ҳам янграшига ишонади:
Нафақат
Зар, зўрларни,
Узсанг тўсин, тўрларни,
Чайқалтирсанг гўрларни,
Гўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки, сен шоирсан.
Шоирлик қисмати ҳеч қачон осон кечган эмас, ҳамма замонда ҳам улар жойи келганда олқишланган, жойи келганда турли адолатсизликлардан азоб чеккан, аммо шуниси аниқки, чинакам истеъдод соҳиби ҳеч қачон қисматидан кечиб кетмайди. Буни Ҳалима Худойбердиеванинг шиддатли ва ўтли шеърияти ва фақат шоирга хос бўлган қисмати кўрсатиб турибди. У қандай яшамасин, дунё билан келишмасин, жамият билан тортишмасин, ёки эътиборсизликдан куйинмасин, Шоирлик қисматини ҳамма нарсадан устун қўяди, фикримизни шоирнинг “Билмаслар” шеърининг сўнгги банди исботлайди:
Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
Ҳалима ҳам ўтиб борар билмаслар.
“Буюк қушлар – буюк инсонлар ҳамиша, ҳамма замонларда ўзларининг сир-синоатли умргузаронликлари, ғам-андуҳи ва шодумон кунлари, катта бахт ва бахтсизликлари билан бутун инсоният диққатини ўзига каратиб келган. Қанчалик буюк истеъдод эгалари булмасин, улар ҳам инсон боласи. Шу боис инсонлар ҳаётига неки дахлдор бўлса, уларнинг ҳам хаётларига дахлдор булиши табиий”. Ҳалима Худойбердиеванинг юқоридаги гапларидан ким бўлишидан қатъи назар ҳамма инсон, шахс эканлигини таъкидлайди. Шоирнинг шеърияти ва фикрлари умумбашарий ғояларга инсоният манфаатлари учун хизмат қилади. Уларда ҳақиқат, адолат, ҳурлик, тенглик, муҳаббат ғоялари устундир.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish