C. Марина Цветаева лирикасида адабиётдаги тенгсизликка қарши исёни
17 ёшида “Кечки альбом” номли шеърий тўплам билан адабиёт саҳифаларида пайдо бўлган Цветаеванинг ота-онасидан яширинча чиқарилган тўпламини “эркакча танқидчилик” жамоати ижобий қабул қилди. Шоир шеърларининг тематикаси ҳам аёллар адабиёти бўйича шаклланган стреотиплар (ақидалар)ни тамоман синдириб ташлади ва рус адабиётида шаклланган аёллар ижодини илдизларига қадар ўзгартириб юборди.
Марина Цветаева адабиётда ўз сўзини баланд ва ошкора айта олган жасур шоир эди, 1966 йилда Симон Карлинский уни Рембо, Андрей Шенье, Лермонтовлар қаторига қўйиб, шоир деб атагани бежизга эмас. Адабиётшунос унинг поэтик тимсолларини символистларники билан солиштириб, бу қаторда Хлебников, Маяковский, Пастернак кейинги тўртинчи символист эканлигини эътироф этган [66, 273].
Қадимги грек афсоналарида Музалар Зевснинг қизлари – илҳом парилари, маъбудалари, илм-фан ва санъат ҳомийлари саналади [67]. Цветаеванинг “Қизил отда” (На красном коне) поэмасида шоир Музани инкор қилди [68].. Анна Ахматовага бағишланган асарда Цветаеванинг Музаси чавандоз қиёфасида тасвирланади, у ерда отнинг номи ҳам породоксал равишда (Пегас – ижодий талант тимсоли) тилга олинмайди ва поэма Цветаева наздида шафқатсиз туюлган Музани инкор қилиш билан бошланиб, шу тариқа адоғига етади:
Не Муза, не Муза
Над бедною люлькой
Мне пела, за ручку водила.
Не Муза холодные руки мне грела,
Горячие веки студила.
Вихор ото лба отводила – не Муза,
В большие поля уводила – не Муза.
(Йўқ, Муза эмас, Муза, Тикка тургани йўқ бешигим узра, Шўрлик гўдакни, Аллаламаган сира, жажжи қўлидан тутиб етаклаб юргани йўқ, мени кенгликларга Муза сайр қилдиргани йўқ.)
Асрлар давомида адабиётда ижод майдони эркакларники, бироқ уларга илҳом берадиган маъбуда – бу аёл, деган фикрга Марина Цветаева юқоридаги сатрлар орқали бутун издаҳомга қарши чиқа олган, шунингдек, бунга кўр-кўрона ишониб кетавермаслигини ошкора билдирган. Бу билан асрлар давомида адабиётда ҳукмронлик қилаётган эркаклар қаламининг илҳом парисини аёл қиёфасида тасаввур қилиш, бир ёқлама ёндашилган фикр, хурофот эканлигини ҳам исботлашга уринади, “Муза менга қўшиқ айтган эмас, қўлимдан тутиб юрмаган, совуқ кунларда қўлларимни илитмаган”, деган сатрлари орқали шоир истеъдодни қандайдир афсонавий маъбудадан илҳомлаганини айтмоқчи бўлади. Бу сатрлари ила у илҳом – Илоҳий, талант эса ёлғиз Яратган томонидан исталган одамга ато қилиниши мумкин бўлган неъматлигини исботлашга уринади. Адабиёт майдони нафақат эркаклар, балки аёлларга тегишлилигини билдиради. Қуйидаги сатрларда эса шоир эски ақидаларни ёқиб юбориш кераклигини, аёлга кўнгилхушлик қилиш учун яратилган мавжудот сифатида қараш, жиддий ишларга қодир эмас, деб билган жамиятда эркакларнинг ҳадеб улар ижодини ерга уришларидан қанчалар азоб чекканини маълум қилади. Мабодо шоир сатрларига чуқур ёндашилса, У бундай ҳақорату хўрлик туфайли у жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун қаттиқ қаршилик қилаётганини ва эркаклар яратган анъанавий санъатнинг қадимий ақидалари ҳукмон бу дабдабали бутхонасини куйдириб, кул қилишни, устунлар қулашини истайди, чунки Маринанинг назарида маъбуда рўёдан бошқа нарса эмас ва истеъдоднинг щзи шоҳона қаср эканлигига ишонади: “Горим! Горим! Горим! Трещи, тысячелетний ларь! Пылай, накопленная кладь! Мой дом – над всеми государь, Мне нечего желать. Чтобы пожар не тух, не тух!
Чтоб рухнули столбы!» (Ёняпмиз! Ёняпмиз! Ёняпмиз! сўзини уч марта такрорлаш орқали янги давр бошланаётанига ишора қилади, бу майдонда аёл муаллифлар ҳам эркаклар қатори ижод қилишига ҳақи борлигини етказишга уринади. Шу боис оловни янада дадилроқ ёнишга ундашга ва минг йиллик ақидаларнинг йўқолиниши камситишлардан толиққан фақат зада бўлган юрак соҳибасигина сўраши мумкин. Лежу – и слежу Тени. Доколе меня, Не умчит в лазурь, На красное коне – Мой Гений! Поэма шу сатрлар билан адоғига етганда, Марина шарпаларини кузатиб, ҳали само уни чақирмаётганидан ранжийди, у ҳам кўп аёл муаллифлар қатори самолардан паноҳ излаётганини, Ахматова эса аллақачон у ерда эканлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |