Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати


В. Aнна Aхматова ижодининг биографик хусусиятлари ва инсон қалби масаласи



Download 0,78 Mb.
bet25/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

В. Aнна Aхматова ижодининг биографик хусусиятлари ва инсон қалби масаласи
Анна Ахматованинг оғир ва изтиробли кечинмалардан иборат ижоди шоир шахсиятининг ўзига хослиги, бетакрорлиги ва жозибадорлигини кўрсатиб туради. Эркак ва аёл руҳиятидаги муштараклигу номутаносибликлар ижодининг асосини ташкил қилади. “Мен аёлларни сўзлашга ўргатдим”, дейди шоирнинг ўзи бир мурожаатида. Бундай демоқликка шоирнинг етарлича асоси бор эди. Чунки унинг адабиётини ўз даврида тузум томонидан топталди ва унинг адабиётида зўравонликка қарши кучли исён ўз аксини топди. Анна Ахматова ҳаёти аёл бардоши ва матонатининг инсон идрок эта олмайдиган асрорларидан бирига ўхшайди. Шоиранинг чекига ўта оғир, зиддиятли ва долғали замонда яшаш масъулияти тушди. Иккита жаҳон уруши... инқилоб кўплаб тақдирлар қаторида унинг ҳам ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб юборди. Яқинларининг ўлими, қамоқ, йўқотиш, таъқиб ва тазйиқлар шоира қалбида ўчмас жароҳатларни солди. Шу ўринда бу ижодкор ҳаётида рўй берган бир фожиани келтиришни лозим, деб топдик.
Анна Андреевна Ахматова тарихий фожиаларни акс эттирган шеърларидан бирида: «Эрим гўрда, ўғлим турмада – мени дуо қилинг», деб одамлардан илтижоли сўраган. Чунки шоиранинг фақат гўзал ҳис-туйғулари эмас, балки нозик вужуди ҳам зўравон замон пошналари остида аёвсиз топталади: эри Николай Гумилёвни 1921 йилда большевиклар отиб ташлайди.
Урушдан кейинги йилларда ҳам шоирнинг ҳаёти осон кечмайди. “Знамя” журналида эълон қилинган туркум шеърлари учун 1946 йили коммунистик партия марказий қўмитасининг қарори билан сиёсий жиҳатдан қораланиб, Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчирилди. Шеърлари, китоблари таъқиқланди. Шоирнинг ўша даврда ёзилган қуйидаги сатрларда шоирнинг изтиробларини қанчалар қуюқ эканлигини сезиш қийин эмас.
От странной лирики,
Где каждый шаг - секрет,
Где пропасти налево и направо,
Где под ногой, как лист увядший, слава,
По-видимому, мне спасенья нет.
(Ғайритабиий лирикадан, ҳар бир қадам яширин, чапда ҳам, ўнгда ҳам шуҳратни олиб кетгувчи баргдай, жарликлар бор. Афтидан менга омонлик йўққа ўхшайди.) Шоирнинг бир муддат тушкунлик ичра ёзган шеърдан ҳам замон уни нечоғли азобларга гирифтор этганини кўриш мумкин, у аёл эди, шу боис жамиятда қанчалик азоб тортди. Истаса, истамаса бу вазиятда ҳаётининг қора саҳифалари асарларининг сатрларида кўриниш беради. Унинг шеърларидаги дард кўп ҳолларда биографик факторлар билан асосланган.
Инсон қалби масаласи A.Aхматова лирикасида тўлиқ очиб берилган ва у шоир шеъриятида марказий ўринни эгаллайди. Шунинг учун замондошлари Aхматованинг ижодини Сафоникига тенглаштиришган. Aйтиш жоизки, унинг шеърияти ўзига хос лирик кундалик сифатида қабул қилиниши кўпгина танқидчилар томонидан эътироф қилинган. Шоир инсоний бахт ва қисмат, давр ва дунё, қийноқлару қайғулар ҳақида гапиради: ажралиш, хиёнат, ёлғизлик, умидсизлик эса ҳаётининг кечган кечинмаларининг ҳосиласи бўлган. Aнна Aхматова лирикасида муҳаббат қисмат тарзида намоён бўлади, у деярли ҳеч қачон сокин тасвирланмайди, аксинча, лирик қаҳрамонлар ҳамиша ўта қийноқлар исканжасида бўлади ва айрилиқ, йўқотиш туйғуларидан азоб тортади. Одатда шоир шеърларидаги драманинг бошланиши авж нуқтасига айланиши мумкин ва улардаги лиризм ва эпикликнинг уйғунлиги Aнна Aхматованинг ёзганларини роман, қисса, драма, лирик кундалик жанрига яқинлаштиради. Шеърларидаги ишқ мавзуси ва ижод мавзусига чамбарчас боғланган. Маълумки, “Муҳаббат” ва “Муза” ўртасидаги фожиали рақобат 1911 йилнинг бошидан бери кўплаб шоирларнинг асарларда ўз аксини топган. Бироқ Aхматова шеърий шон-шуҳрат ер юзидаги севги ва бахт ўрнини боса олмаслигини тахмин қилади. Унинг лирикаси фақат севги муносабатларини тасвирлаш билан чекланмайди. Унда доимо шоирнинг инсоннинг ички дунёсига чексиз қизиқиши мужассам. Шеърларнинг ўзига хослиги, шеърий овозининг ўзига хослиги, лирик қаҳрамоннинг энг самимий фикр ва туйғуларини етказиши, чуқур психологизмга эга мисралар ҳайратни уйғотмай қолмайди.
Шоир, айниқса, Сталиннинг зулмкор тузумидан азоб тортади, у аёлнинг ўғли Лев Гумилёвни ҳам аямади, тақдир ҳазилини қарангки, ёш йигит большевиклар томонидан авахтага ташланди... 1949 йилнинг 6 ноябрь куни (атайлаб байрамдан бир кун аввал!) терговчи майин кекириб, Анна Ахматованинг хонадонига ташриф буюрди ва: «Хоним, уйингизни тинтув қиламиз ва ўғлингизни қамоққа олиб кетамиз», дейди, сўнг чарм папкасидан ордерни чиқариб кўрсатди. Тинтув бошланди. «Гражданка Ахматова»нинг шахсий буюмлари, латта-путталари обдан титкилаб кўрилади. Хўрланган, ҳақоратланган Анна Ахматованинг асаб торлари чирс-чирс узилди. Улар тилаб-тилаб олган ёлғизгина ўғлини олдига солиб ҳайдаб кетгач, шоира жамики қўлёзмаларини, ҳали эълон қилинмаган шеърларини, достонларини битта қолдирмасдан ёқиб юборди!
Лев Гумилёв бу гал ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.
«Доҳий»нинг 70 йиллик юбилейи яқинлаша бошлайди. Тўкилибгина, абгоргина бўлиб қолган Анна Ахматовага «баъзи бир ўртоқлар дўстона» маслаҳат беради: «Илтимос, мадҳия ёзинг! Ахир, ўтмишда ҳам шоирлар подшолар номига қасидалар ёзган!» дейишиб, йўл-йўриқ кўрсатади... Ахматова умрида илк бора ижодий принципидан чекиниб, Сталинни мадҳ этиб иккита шеър ёзди (ўша шеърлари зудлик билан «Огонёк» журналида эълон қилинган туркумига илакишиб дунё юзини кўради). Ўн-ўн беш йил мобайнида битта ҳам шеъри шўро матбуотида эълон қилинмаган Ахматованинг туркумлари «Огонёк» журналида кетма-кет потирлаб чиқиб кетганининг боиси, албатта, «ижтимоий заказ» жуда юқоридан тушганини англатади. Бироқ Сталин барибир шоирнинг ўғли, тақдирнинг шунча азобларига қарамай атоқли туркийшунос олим Лев Гумилёв озодликка чиқармайди... Мағрур шоирни бу ҳам синдиролмади. 1951 йили уюшма аъзолигига тикланди. Замон тазйиқларидан узоқ йиллар дарбадар шоирга, ниҳоят, 1955 йили Комарово шаҳарчасидан дала-уй берилди. Ўғлининг бахтсизлиги ва азобини кўришга маҳкум онанинг изтироблари “Реквием” (жанр сифатида марсияга тўғри келади) шеърида ғоят таъсирли тасвирланган. «Перед этим горем гнутся горы, Не течет великая река,» бундай қайғу олдида тоғлар дош беролмас, ҳатто улкан дарёлар оқмас; “Но крепки тюремные затворы, А за ними «каторжные норы» И смертельная тоска.” Шоир қамоқхонани ғоят аниқ тасвирлайди. Фақат мустаҳкам қамоқхона дарвозалари ва камераларини ортидан одамни ўлдирадиган изтироб, яъни ёлғизликни соғинч билан тасвирлайди. Бундай туйғуларни ҳис этмаган одам бунчалар ишончли ва аянчли тасвирлашга эришолмасди. Кейинги сатрларда Анна Ахматова ўғлининг азобларини нақадар чуқур англай олганини ва бундан нечоғлиқ азоб тортганини тасаввур қилиш қийин эмас. “Для кого-то веет ветер свежий, Для кого-то нежится закат – Мы не знаем, мы повсюду те же, Слышим лишь ключей постылый скрежет, Да шаги тяжелые солдат». Ким учундир тонг отади, тоза ҳаво эсади, биз эса биз буни билмаймиз, фақат калитларнинг ғижирлашини ва аскарларнинг одимларини эшитамиз, холос. Мазкур асарда лирик қаҳрамон бир эмас, иккита, шундай экан, изтироблари иккига бўлинади, бири ичкарида, иккинчиси ташқарида унинг аччиқ қисматидан азоб чекади: “Нет, это не я, это кто-то другой страдает. Я бы так не могла, а то, что случилось,” Мен эмас, бошқа азоб тортмоқда, мен чидолмасдим, дейди у боласининг уқубатларидан қийналаркан, лекин у ҳам боласидан оз азоб тортмайди. Кузатувчининг оналиги шеърнинг руҳий изтироб ичида ёзилгани шеърнинг таъсирчанлигини кучайтирган. Ниҳоят шоир “Пусть чёрные сукна покроют, И пусть унесут фонари. Ночь.” Қора мато ёпсинлар, чироқларни ҳам олиб кетишсин. Тун. Дея таърифлашига сабаб энди лирик қаҳрамон номидан сўзлайди. Ўлган одамга энди чироқларга ҳожат йўқ. Энди зулмат қабрда ёлғиз қолишни ва ниҳоят одамлар орасидаги азоблари тугаб, туннинг сукунатига чўмишни истайди.
Ахматова бутун ижодида “шоир бўлиш аёл киши учун аҳмоқлик” деган фикр нотўғрилигини исботлашга уринди [62, 123]. Шоир бу уринишида ҳақ эди, чунки уч асрни ҳисобга олса, рус адабиётида аёлларнинг исми қўл билан саноқли, уларнинг бирортаси Анна Ахматова фикрларининг қуюқлиги, поэтик таланти, туйғуларининг кучи билан солиштирганда, унга тенглашолмайди ҳам. Аммо шоир деган ҳақ-ҳуқуқини қўлга киритиш учун унинг узоқ курашишига тўғри келди [63]: “Нет, царевич, я не та, Кем меня ты видеть хочешь, И давно мои уста, Не целуют, а пророчат.» Йўқ, шаҳзодам, мен у эмас, Кўришни истаганингиз, Лабларим анчадан буён, Бўса ҳадя этмайди, балки башорат қилади. Бу сатрлар орқали Анна Ахматова оддий аёллик бахтидан кечиб, умрини шоирликка бағишлаганини сездиришга ҳаракат қилаётганини билдирмоқда. Маринадан фарқли ўлароқ, Ахматова ўз илҳомини аёл қиёфасида тасаввур қила олади, Муза хабар олмай қўйганида, ундан бахтиқаро одам дунёда йўқ эди: “И - я не могу взлететь, А с детства была крылатой.” Болаликдан қанотли бўлиб туғилганимга қарамай, учиб кетолмаяпман. Бу замонасининг зўравонликларидан толиққан, қафасга тиқиб қўйишганидан сиқилиб кетган, тутқун шоирнинг ноласи аслида.
Адабий танқидчиларнинг эътирофига кўра, Ахматованинг “Вечер” (Оқшом), “Четки” (Тасбеҳ) сингари бир қатор шеърий тўпламлардаги шеърлардан улар нақадар автобиографик характерга эгалиги сезилади. Бир қанча шеърлар ўзлари ҳақда ўзлари сўзлайди. Бу сайланмалар Анна Ахматованинг шоир Гумилёв билан турмуш қурган вақтларида ёзилган [64, 22], у кунлаб рафиқасини ташлаб, Царское Селодан кетар, ярим кечгача қорасини кўрсатмасди, ҳатто Аннадан ўзининг “ғалаба”ларини яширмасди. Гарчанд шоир бўлса-да, ич-ичидан барибир аёл эди. Анна Ахматова чуқур изтироб чекарди, уларда ташлаб кетилганлик, ёлғизлик ва рашк туйғулари сезилади: “Жгу до зари на окошке свечу, И ни о ком не тоскую, Но не хочу, не хочу, не хочу, Знать как целуют другую.» Тонгга қадар шам ёқиб чиқаман, Ҳеч кимни соғинмайман, Истамайман, истамайман, истамайман, Бошқани қандай ўпишларини билишни ҳам. Бундай изтироб хиёнатдан азоб тотганларга аён. Анна Андреевна чинданам эрини жонидан ортиқ кўрарди, лекин учи? Эҳтимол, севгандир... Бироқ шеърларининг шуҳрати ва омадидан маст бўлган Гумилёв Аннани қафасга тиқиб қўйди ва ҳамиша жамиятда эрнинг устунлигини пеш қилиб, унинг истеъдодини тан олишни истамасди. Бундан шоир қалби зада бўлган эди. Қуйидаги сатрлардан у аёл сифатида қанчалар сабрли бўлишга тўғри келганини кўриш мумкин. Бундай ҳолатлар кўпгина аёлларга бегона эмас. Чунки аёл табиати, жамият шакллантирган қарашлар, баъзан ўзимиз беихтиёр амал қиламиз ва бу етарли даражада азобли тугайди. Анна ҳаётидаги фожеалар зулмдан азоб чеккан ҳеч бир қалбни бефарқ қолдирмайди: “Мне не надо счастья малого, Мужа к милой провожу, И довольного, усталого, Спать ребенка уложу.» Менга ярим бахт керак эмас, эримни маъшуқасиникига жўнатяпман, Ва чарчаган боламни ухлатмоққа киришаман. Хорлигу ҳақорат Аннани зулмга қарши чиқаришга мажбурлади, ахир зулм бор жойда ҳамиша исён кўтарилишини эркак зоти унутиб қўяди негадир. Икки шоирнинг замондошларидан бири С. Маковский ўз хотираларида шундай фикрларни битган экан: Муҳаббатни Гумилев мутлоқ ҳокимлик деб тушунарди, Ахматовага шеъларини чоп қилишга ижозат этмасди. Унинг ижодига беписанд назар ташлар, лекин рафиқасини йўқотганидан кейин уни энг истеъдодли шогирди, деб санади, аммо шуниси аниқ эдики, Аннанинг шеърияти асло устозга муҳтож эмасди”. Хуллас, “Эркак – жангчи, аёл – жангчига руҳ бахшида этувчи неъмат”, сингари Нитшега хос қарашларга эргашган Гумелёв, жамият, тузум Анна Ахматовада ҳақиқий жангчи руҳини тарбиялади [65, 210].
Кўпгина манбаларда қайд қилинишига қараганда, Анна Ахматова уруш йиллари Тошкентда яшаган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентга кўчирилган рус адабиёти ва санъатининг атоқли арбоблари – Алексей Толстой, Константин Симонов, Корней Чуковский, Фаина Раневскаялар орасида Анна Ахматова ҳам бўлган. Журналист Светлана Сомова ўз хотираларида машҳур шоир ҳақида қуйидаги фикрларни битиб қўйган экан: “Бу воқеа ёз бошида, эҳтимол, 1944 йил майида бўлган эди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси коридоридан бўзранг костюм, паст пошнали туфлида Ахматова юриб келарди. Шоира қаршисидан Ғафур Ғулом чиқиб, Ахматовага мурожаат қилди: “Сизнинг номингиз Анна, ўзбекчада бу Эна – Она дегани. Мен билан қишлоққа, Янгиерга юринг”, деди. Ахматова бу илтимосни рад этди. Лекин Ғафур Анна Андреевнанинг тирсагидан ушлади-да: “Она сифатида, сиз, албатта, боришингиз керак”, деди . Ўша вақтларда Анна Ахматова гарчанд сиёсий тазйиқларга учраган бўлса-да, уни она дея эъзозлашарди. Бироқ Анна Ахматова ўзини бундай ҳисобламасди. Умр бўйи НКВД жосуслари таъқибида, очлик ва хор-зорликда яшаган шоирга Тошкент бир муддат ҳаловат ва хотиржамлик топган. Анна Ахматова ижоди ҳар жиҳатдан зулм, зўравонликка қарши кўтарилган қайноқ туйғёнлардан иборат исён, зулматдан отилиб чиққан нур, тундан айрилган ёрқин юлдуз каби эди, у таратаётган зиё ҳануз адабиётдан ўчган эмас...

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish