«хорижий тилни билишнинг умумевропа компетенцияси: Ўрганиш, Ўргатиш, баҳолаш» Тил билиш даражаларининг изчиллиги ва уларни шкалалар ёрдамида таснифлаш. Ai даражаси «Зўрға билиш»


 Тил билиш дескрипторларидан қандай фойдаланиш керак



Download 223 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi223 Kb.
#39356
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
deskriptorlar shkalasi

3.8 Тил билиш дескрипторларидан қандай фойдаланиш керак

Даражалар шкалаларини кўриб чиқишда ушбу шкала ишлаб чиқиладиган ва мақсадларга релевант бўлган дескрипторлар изоҳлари тўплами амалга ошириладиган мақсадни аниқ белгилаб олиш муҳимдир.


Шаклаларнинг учта тури ўртасидаги функционал фарқлар аниқланган: а) тилдан фойдаланувчига мўлжалланган шкала; б) баҳолаш шкаласи; в) тестлар яратувчилар учун мўлжалланган шкала.
Маълум бир мақсадлар учун ишлаб чиқилган шкаладан бошқа мақсадларда фойдаланишда юзага келадиган муаммоларни четлаб ўтиш учун шкалалар турларининг аниқ изоҳи таклиф этилади.
а) тилдан фойдаланувчига мўлжалланган шкала. Унинг мақсади – инсоннинг исталган даражадаги одатий ёки эхтимолий тилга оид хатти-ҳаракатларини кўрсатиб бериш. Дескрипторларнинг изоҳлари одатда ижобий характерга эга бўлади, ҳамда ўқувчи хатто энг қуйи даражада ҳам нима қилиши кераклиги тўғрисида маълумот беради.
“Секин ва аниқ талаффуз қилинса, мураккаб бўлмаган инглизча сўзлашувни тушунаман. Қисқа, аниқ ва оддий хабар ёки эълонларнинг мазмунини тушунаман”.
Тил билишнинг сертификатланган шкаласи. Евромарказ 1993. Аудирование.
2-даража.
Мазкур шкала тил билиш даражасилдаги айрим чекловларни ҳам қайд этиши мумкин.
«кундалдик оддий вазиятларда мулоқот қила оламан. Луғат ёрдамида оддий ёзма мурожаатларни тушунаман. Луғатсиз асосий мазмунни тушунаман. Нотаниш ҳолатларда тушунмовчиликларга ва хатоларга йўл қўяман». Тил билишнинг 9-даражали Финлядия шкаласи. 1993. 2-даража.
Фойдаланувчига мўлжалланган шкалалар аксарият ҳоларда умумий характерга эга бўлиб, битта даражага битта дескрипторни тавсия этади. Қайд этиб ўтилган Финляндия шкаласи ана шундай типга мансубдир. Мазкур бобда юқорида келтириб ўтилган 1-жадвал ҳам фойдаланувчиларга ҳар бир даража учун одатий кўникмаларнинг умумий тавсифини тақдим этади. Шунингдек, шкала нутқий фаолиятнинг барча тўртта тури учун мос келадиган дескрипторларни тақдим қилиши мумкин. Евромарказнинг юқорида қайд этиб ўтилган шкаласида буни кўришимиз мумкин, аммо оддийлик – ушбу шкалаларнинг асосий хусусиятидир.
б) баҳолаш шкаласи баҳолаш жараёнини белгилаб беради. Изоҳлар, одатда, нутқ сифатининг кутилаётган даражасини акс эттиради. Нутқнинг маълум бир жиҳатининг умумий баҳоси назарда тутилмоқда. Мазкур шкалалар ўқувчи тилни қанчалик яхши билишини акс эттиради ва хатто юқори даражаларда ҳам, айниқса бу имтиҳонда ўтиш балига оид бўлганда, аксарият ҳолатларда салбий изоҳга эга бўлади:
«Боғланмаган нутқ ва/ёки тез-тез тўхталишлар мулоқотни қийинлаштиради ва тингловчи фикрнинг мазмунини англаб етишига халақит беради».
Ривожланган даражадаги инглиз тили сертификати. 1991 (Кембриж университетидаги имтиҳонлар. 5-билет, оғзаки қисм. Баҳолаш мезони — равонлик 1—2 (эхтимолий даражаларнинг қуйи даражаси)).
Аммо, агар нутқ намуналарининг асосий хусусиятлари таърифланадиган ва таҳлил қилинадиган сифатли ёндошувдан фойдаланилса, салбий изоҳни сезиларли даражада четлаб ўтиш мумкин.
Баҳолаш шкалаларининг айримлари холистик бўлади, яъни битта даража учун битта дескрипторни таклиф этади. Бошқалари эса, аксинча, нутқнинг турли жиҳатларига таҳлилий томондан йўналтирилган бўлади, масалан, луғат бойлиги, нутқнинг тўғрилиги, равонлик, талаффуз кабилар. Юқорида ушбу бобда келтирилган 3-жадвал “Хорижий тилни билишнинг Умумевропа компетенциялари”даги тасвирий дескрипторлардан олинган ижобий изоҳга эга таҳлилий шкалага мисол бўла олади.
Айрим таҳлилий шкалалар ўқувчиларнинг натижаларини баён этиш учун катта миқдордаги категорияларни қамраб олади. Бундай ёндошув у қадар қулай ҳисобланмайди, чунки ўқитувчилар одатда 3-5 тадан ортиқ категориялар билан ишлашга қийналишади. Шу боис, 3-жадвалда келтирилганга ўхшаган таҳлилий шкалалар диагностик деб номланади, чунки уларнинг мақсадларидан бири тил билишнинг мавжуд даражасини белгилаш, тегишли категориялар бўйича якуний мақсадларни аниқлаш ва ушбу мақсадларга эришиш йўлларини белгилашдан иборатдир.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish