«хорижий тилни билишнинг умумевропа компетенцияси: Ўрганиш, Ўргатиш, баҳолаш» Тил билиш даражаларининг изчиллиги ва уларни шкалалар ёрдамида таснифлаш. Ai даражаси «Зўрға билиш»



Download 223 Kb.
bet3/8
Sana21.02.2022
Hajmi223 Kb.
#39356
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
deskriptorlar shkalasi

А В
Элементар билиш Мустақил билиш

3-расм
2-мисол:
Агар тил муҳитига кириб борган ҳолда тилни ўргатиш ҳақида гап борадиган бўлса, “тилни билиш” даражасига чиқиш учун асос бўлади. Ушбу даража ичида В1 ва В2 ажралиб туради, уларнинг ҳар бири ўз навбатида иккита нисбатан майда даражаларга бўлинади.


А В С
Элементар билиш Мустақил билиш Эркин билиш

4-расм
3-мисол:
Тил билишга касбий тайёрлаш тизимини юқорироқ даражаларда таърифлаш учун тилни етарлича билишни деталлаштириш зарур бўлади.


В С
Мустақил билиш Эркин билиш

5-расм


3.6 Тил билиш даражаларининг изчиллиги

Шкалаларда мавжуд бўлган, ҳамда коммуникация вазифаларини бажариш учун билиш зарур бўлган тил категориялари, вазифалари, грамматикаси ва луғат таркибининг таҳлили янги тил таснифларининг ишлаб чиқилишига олиб келиши мумкин.


А1 даража («Зўрға билиш») тил билишнинг энг қуйи даражаси ҳисобланади – бу босқичда ўқувчилар оддий диалогларда иштирок этишлари; ким эканликлари, қаерда яшашлари, ўзлари биладиган одамлар, ўзларида бор нарсалар ҳақидаги шахсий характерга эга оддий саволларни бериш ва уларга жавоб қайтаришлари; ўзлари биладиган ва ўзларини қизиқтирадиган мавзудаги оддий суҳбатни бошлашлари ва давом эттиришлари мумкин; бунда ўқувчи фақат маълум бир вазиятга оид ёдлаб олинган жумлаларгагина таянмайди.


А2 даража “Бошланғичгача бўлган даража” таснифларига мос келади. Айнан мана шу даражада тилнинг ижтимоий вазифаларини акс эттирадиган аксарият дескрипторлар юзага келади. Масалан, ўқувчилар кундалик саломлашиш ва мулоқотнинг оддий хушмуомала шаклларини қўллашлари; бошқа инсонга салом беришлари, ундан ишлари қандайлигини сўрашлари, олинган жавобга муносабат билдиришлари; маиший мавзуда қисқа суҳбатлар қуришлари; ишда ва бўш вақтда нималар билан шуғулланишлари ҳақда савол беришлари ва шундай саволга жавоб қайтаришлари; таклиф қилишлари ва таклифга жавоб қайтаришлари; режаларни,нима қилишни, қайерга боришни муҳокама этишлари, учрашув ҳақида келишиб олишлари; таклиф қилишлари ва таклифни рад этишлари мумкин. Бундан ташқари, ушбу даражада кундалик маиший мавзуларга оид дескрипторлар пайдо бўлади: кундалик мулоқот бўйича дескрипторларнинг тўлиқ жамланмасининг соддалаштирилган, қисқартирилган варианти хорижда яшовчи катталар учун мўлжалланган “Бошланғич даража” монографиясида берилган. Масалан, дўконда, почтада, банкда мулоқотга киришиша олиш; саёҳатлар борасида оддий маълумотларни олиш; жамоат транспорти: автобус, поезд, таксидан фойдаланиш, оддий маълумотларни сўраш; йўлни сўраш ва кўрсатиб юбориш; чипта харид қилиш; кундалик эхтиёж моллари ва хизматларни кўрсатишни сўраш, ёки уларни кўрсатиш.
• Тил билиш кўникмаларининг кейинги гуруҳи “Бошланғичдан олдинги кучайтирилган” (А2+) даражага мос келади. Бу даража, гарчи ҳали ўқувчилар ўз фикрларини баён этишда қийналишса, ҳамда бу жараёнда уларга ёрдам керак бўлса ҳам, суҳбатларада фаол иштирок билан ажралиб туради. Ушбу даража дескрипторларига мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: ўқувчилар оддий суҳбатни бошлашлари, давом эттиришлари ва якунлашлари мумкин; ортиқча қийналмасдан маиший мавзуларда оддий суҳбатлар қура олишади; агар зарур бўлганда суҳбатдошлари ёрдам бериб турса, кундалик мулоқотнинг таниш мавзуларида фикрларини тўғри баён этишлари ҳамда фикр алмашишлари мумкин; гарчи луғат бойликлари етарли бўлмагани боис ўйлаб қўйган фикрларининг бир қисмидан воз кечишларига тўғри келсада, кундалик мулоқотнинг оддий ҳолатларида мулоқотга кириша оладилар; суҳбатдошнинг ёрдамида аниқ тузилган суҳбатда иштирок эта олишади, очиқ мулоқотларда эса уларнинг имкониятлари чекланган бўлади.
Шу билан бирга, мазкур даража монологик нутқ учун ҳам нисбатан кенгроқ имкониятларни назарда тутади. Жумладан, ушбу даражадаги ўқувчилар, масалан, ўз туйғуларини оддий сўзлар билан ифодалаб, кундалик фаолиятлари давомида ўзларини ўраб турадиган нарсаларни (инсонлар, жойлар, иш, ўйиш) тасвирлаб беришлари; илгари нима билан шуғулланганликларини, ўз тажрибаларини баён этишлари; одат ва турмуш тарзларини тасвирлаб беришлари; режа ва келишиб қўйган ишлари ҳақида сўзлаб беришлари; ўзларига нима ёқиши/ёқмаслигини тушунтириб беришлари; ҳодисаларни оддий тарзда таърифлашлари; ёқтирадиган ҳайвони ёки нарсаларини тасвирлашлари; бирор бир буюмлар, ўзларида бор нарсалар тўғрисида қисқача гапириб беришлари, тилнинг оддий тавсифий воситаларидан фойдаланиб уларни солиштиришлари мумкин.
В1 даражаси «Бошланғич даража» таснифларига мос келади. Ушбу даражанинг иккита ўзига хослиги мавжуд. Биринчиси шундан иборатки, мазкур даражада ўқувчилар диалог қуришари ҳамда бир қатор турлича вазиятларда коммуникация мақсадларига эришишлари мумкин. Масалан, агар секин ва адабий тил қоидаларига риоя этган ҳолда гапирилса, улар атрофларида бўлаётган узоқ муддатли муҳокамаларнинг асосий мазмунини тушунишади, дўстона суҳбат давомида ўз фикрларини билдиришлари, ёки бошқаларнинг фикрини сўрашлари мумкин; ўз фикрининг асосий мазмунини аниқ ва тушунарли тарзда баён этиб бера олишади; деярли исталган фикрни баён этиш учун катта миқдордаги оддий тил воситалари эркин фойдалана олишади; аниқ жумлаларни танлашга уринишганида уларнинг фикрини тушуниш қийин бўлса ҳам, суҳбат ёки мунозарада иштирок эта олишади; узунроқ монологик нутқларда грамматик тузилмалар ва лексик қурилишни ўйлаб олиш ёки хатоларни тўғрилаш учун тўхталишлар бўлсада, тушунарли гапиришади. Иккинчи хусусият эса ўқувчилар ушбу даражада кундалик ҳаётга оид вазифаларни бажара олишларида намоён бўлади. Масалан, жамоат транспортида юзага келадиган у қадар одатий бўлмаган вазиятдан чиқиб кета олишади; агент орқали саёҳатни режалаштириш жараёнида ёки бевосита саёҳат пайтида кўплаб вазиятлардан чиқиб кета олади; таниш мавзуда тайёргарликсиз суҳбатга қўшилиб кетади; шикоят ва ариза бера олади; интервью/маслаҳат жараёнида ташаббусни ўз қўлига олиши мумкин(бирор бир саволни ўртага ташлаш), аммо суҳбатдошга боғлиқ бўлишади; суҳбатдошдан ўз фикрини аниқроқ баён этишни сўрашлари мумкин.
• Тил билиш кўникмаларининг кейинги тўплами «Кучайтирилган бошланғич даража»(В1+)га мос келади. Юқорида санаб ўтилган тавсифлар ўз кучида қолади ҳамда улар сафига ўқувчиларнинг турли ҳажмдаги ахборотларни алмаша олишлари билан боғлиқ бир қатор дескрипторлар қўшилади. Масалан: ўқувчилар юзага келган муаммолар ҳақидаги хабар/сўровни қабул қила олишади; интервью/маслаҳат жараёнида зарур бўладиган амалий маълумотни тақдим эта олишади (масалан, шифокорга ўзидаги аломатларни айтиб бериш), аммо бу жараёнда ҳар доим ҳам фикрларини аниқ туза олишмайди; нима учун бирор нарса муаммоли эканини тушунтириб бера олишади; қисқа ҳикоя, мақоланинг сюжетини, суҳбат, муҳокама, ҳужжтали фильм муҳокамаси мазмунини баён эта олади, унга ўз фикрини билдиради ҳамда бир қатор наиқлаштирувчи саволларга жавоб бера олади; мавжуд ахборотни текширган ва тасдиқлаган ҳолда олдиндан тайёрланган суҳбатни (интервьюни) амалга ошира олади, аммо суҳбатдоши жуда тез ва кенг қамровли жаовб берганида қайта сўрашига тўғри келади; бирор нарса қандай бажарилишини аниқ кўрсатмалар билан тушунтириб бера олишади; ўз қизиқишларига оид бўлган маиший ва маиший бўлмаган масалаларга оид тўпланган маълумотлар билан анчайин дадил алмаша олишади.

Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish