Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Галактикамизнинг кўриниши



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

1-расм. Галактикамизнинг кўриниши. 


15 
ўта массив қора тешикларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар 
бор. Эҳтимол, Коинотнинг кўринадиган қисмида 10
11
га яқин 
Галактика мавжуд. 
Галактиклараро бўшлиқ амалда ўртача зичлиги куб метрда 
моддаларнинг бир атомидан кам бўлган тоза вакуум ҳисобланади.
Галактика турлари. Галактиканинг учта асосий тури мавжуд: 
эллиптик, спирал ва нотўғри шаклли.
Бизнинг Галактикамиз катта дискасимон шаклдаги Сомон 
Йўли ҳисобланади. Унинг узунлиги 30 килопарсекга (ѐки 100000 
ѐруғлик йили) яқин ва қалинлиги 3000 ѐруғлик йилига тенг. Унда 
3×10
11
га яқин юлдузлар мавжуд бўлиб, умумий массаси Қуѐш 
масасидан 6×10
11
марта катта. 
Сомон Йўли ѐки Галактикамиз — гигант юлдузларнинг 
тизими бўлиб, у Қуѐш, оддий кўз билан кўринувчи барча юлдузлар 
ҳамда жуда кўп сонли бошқа осман жисмларини қамраб олади. 
Унда 100 миллиардга яқин юлдузлар мавжуд. Сомон Йўли бошқа 
Галактикаларнинг бири ҳисобланади ва у спирал галактикалар 
турига киради.
.
Сомон йўли ликобча сингари қавариқ шаклга эга.
2.2. Қуѐш тизими ва унинг планеталари
ҳақида умумий маълумотлар 
Коинот ва Қуѐш тизимининг вужудга келиши тўғрисида жуда 
кўп назариялар мавжуд бўлиб, улардан иккитаси билан танишиб 
чиқайлик. Улардан бири «катта портлаш» назариясидир. Бу 
назарияга кўра дастлаб бутун материя ҳаддан ташқари юқори 
ҳароратга эга бўлган битта «нуқтада» сиқилган бўлиб, кейинчалик 
бу ―нуқта‖ улкан куч билан портлаган. Портлаш натижасида барча 
томонларга сачраб кетган супериссиқ булутлардан аста-секин 
субатомли зарралар вақт ўтиши билан атомлар, моддалар, 
планеталар, юлдузлар ва, наҳоят, ҳаѐт вужудга келган. Бунда 
Коинотнинг кенгайиши давом этган ва бу жараѐн қандай узоқ 
давом этиши номаълум. 
Коинотнинг келиб чиқиши тўғрисида бошқа назария ҳам 
мавжуд. Унга мувофиқ Коинотнинг келиб чиқиши барча борлиқ, 
ҳаѐт ва инсон табиати инсон ақли бовар қилмайдиган Яратувчи, 
Оллохнинг ақлий ижодий фаолияти ҳисобланади. Ашаддий 


16 
материалистлар одатда бу назариянининг устидан кулишади, 
аммо унга инсониятнинг ярими ишонгани учун, биз уни 
эътиборсиз қолдиришга ҳақимиз йўқ.
Агар биринчи назария тахминига асослансак, Қуѐш тизими 
айланувчи газ-чангли булутдан ҳосил бўлган. Унинг сиқилишида 
маркази зичлашган ва кейин у Қуѐшга айланган. Қуѐш таркибига 
кирган заррачалар ўзининг ҳаракат моментини олиб келган. Улар 
айланиш ўқига қараб ҳаракат қилганлиги сабабли (яъни масофа 
камайган), моментни сақлаш учун тезлик ошиши лозим эди. 
Протоқуѐш, ва кейин Қуѐш тобора тезлашган ҳолда айланиши 
лозим эди.
Қуѐш тизимига 9 та сайѐра, 42 та йўлдош, 50 мингдан ортиқ кичик 
астероидлар, саноғи йўқ метеорит ва кометалар киради (2-расм).
 
Уларнинг марказида Қуѐш жойлашган бўлиб, у барча Коинот 
жисмларини ўзига тортиб туради. Бу тизимдаги барча жисмлар 
ўзаро гравитация (бутун олам тортишиш қонуни) кучи билан 
боғланган.
Қуѐш диаметри ерникига нисбатан 109 марта катта, ўртача 
зичлиги 1,41 г/см
3
, ташқи қобиқларининг ўртача ҳарорати 5600°С, 
ѐши 6-6,5 млрд. йил. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish