Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   286
Bog'liq
Умумий геология




Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Умумий геология
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент - 2009



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан Университетларнинг 
геология факультетлари талабалари учун дарслик сифатида 
тасдиқлаган. 
Масъул муҳаррир:
академик Т.Н.Долимов, г.-м.ф.д., проф.
 
Тақризчилар:
проф. Р.Н.Абдуллаев, г.-м.ф.д., ЎзМУ 
Н.Ш.Хайитов, г.-м.ф.н, ИГРНИГМ 
Қуѐш тизимининг ва унинг планеталари, Ернинг ички ва ташқи 
тузилиши, ер пўстининг таркиби ва тараққиѐти тўғрисида маълумотлар 
берилган. Ер пўстини ташкил этувчи минераллар ва тоғ жинслари, 
геохронология, тектоник ҳаракатлар ва тектоник структуралар, зилзила, 
магматизм ва метаморфизм жараѐнлари ва уларнинг сабаблари ѐритилган. Ер 
юзасида кечаѐтган кенг қамровли нураш жараѐнлари, шамол, оқим сувлари, 
музликлар, дарѐ ва океанлар, кўллар ва ботқоқликлар ҳамда ерости сувлари 
фаолияти туфайли ҳосил бўлувчи рельеф шакллари ва ѐтқизиқлар 
таърифланган. 
434 бет, 207 та расм, 5 та жадвал. Библиография – 40. 
 



К ИР И Ш 
Ҳар бир мустақил давлатнинг иқтисодий ривожланишини 
асосан ерусти ва ерости бойликлари белгилайди. Ўзбекистон учун 
тоғ-кон саноати етакчи тармоқлардан бири саналади. У ватанимиз 
заминидаги турли хил фойдали қазилмаларнинг битмас-тугалмас 
заҳираларига асосланган. Уларнинг орасида кўпчилиги стратегик 
аҳамиятга молик. Шу билан бир қаторда ҳали ўзининг навбатини 
кутаѐтган конлар анчагина. Мустақил Республикамизнинг 
келажакдаги тақдири, шубҳасиз ҳар томонлама камол топган 
иқтидорли ѐшларимизнинг билим савиясига, ҳаѐтнинг устивор 
йуналишларидаги фаоллигига боғлиқ. Эндиликда Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги томонидан халқимизни нурли ва 
истиқболли йўлга бошқарадиган уддабурон, зукко ѐшларни 
тарбиялашга ва етук мутахассислар тайѐрлашга катта эътибор 
берилмоқда. 
Ушбу «Умумий геология» курси талабаларни геология 
фанини мукаммал ўрганишга, унинг тармоқларини, вазифаларини, 
мақсади ҳамда Ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўладиган 
турли геодинамик жараѐнлар ва ҳодисаларни, палеогеографик 
ўзгаришларни тушинишга ѐрдам беради. Геология фанининг 
деярли ҳамма соҳалари; вазифалари ва муаммолари ҳақида қисқача 
маълумотлар келтирилган. Мақсадимиз геологиянинг турли 
тармоқлари бўйича талабаларга чуқур билим бериш ва билим 
олиши учун замин яратишдир. 
Талабалар геология курсида Ернинг ички ва ташқи тузилиши, 
табиий - кимѐвий ҳoccaлари ва хусусиятлари, моддаларнинг 
ҳаракати, минераллар, тоғ жинслари ҳақида умумий тушунчалар, 
эндоген ва экзоген жараѐнлар, геологик текширишларда 
бажариладиган ишлар ва бошқа маълумотлар билан танишишади. 
Қуѐш тизимининг вужудга келиши, Ер пўстининг ривожланиши, 
плиталар тектоникаси, қазилма бойликларнинг пайдо бўлиши ва 
тарқалиши ҳақида умумий маълумотларга эга бўладилар. 
Мазкур дарслик тўрт қисмдан иборат. Биринчи қисмда уму-
мий масалалар, жумладан, «Геология» фанининг мақсади, вазифа-
лари, тараққиѐт тарихи, Коинот, Галактика, Қуѐш тизими ва унинг 
палнеталари тўғрисида қисқача маълумотлар, Ернинг Қуѐш тизи-
мида тутган ўрни, ички тузилиши ва таркиби, муҳим минераллар ва 



тоғ жинслари, геохронологик табақалар ҳақида маълумотлар берил-
ган.
Иккинчи қисмда эндоген жараѐнлар: тектоник ҳаракатлар ва 
тектоник структуралар, неотектоника, зилзила, магматизм ва 
метаморфизм тўғрисида сўз боради.
Дарсликнинг учинчи қисмида экзоген жараѐнлар: нураш 
жараѐнлари, шамол, оқар сувлар, муз, денгизларнинг геологик 
фаолияти 
ѐритилган, 
табиат 
мухофазаси, 
ер 
пўстининг 
ривожланиши ҳақидаги ғоялар ўз ўрнини топган.
Туртинчи қисмда тарихий геология ва Ернинг геологик 
тараққиѐт боскичлари тавсифланган. 
Дарсликнинг биринчи нашри 2005 йилда чоп этилган. Мазкур 
иккинчи нашрда илгари йўл қўйилган камчиликлар имконият 
даражасида тўғриланди, китоб қайта ишланди, интернет 
материаллари билан тўлдирилди. 
Дарсликнинг мазмуни тушунарли ва кўргазмали бўлиши учун 
унга кўплаб расмлар ва фотосуратлар илова қилинди.
Дарслик олий ўқув юртларининг геология факультети ўқув 
дастури асосида ѐзилган бўлиб, 1 курс талабалари учун 
мўлжалланган. Шунингдек ундан бошқа йўналишлардаги олий 
таълим даргоҳларида ўтиладиган ―Умумий геология‖ ва ―Геология‖ 
курсаларида ҳам фойдаланиш мумкин.




Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish