Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

22 боб. ВЕНД ДАВРИ 
 
Протерозой ва кембрий орасидаги вақт «венд» номи билан 
биринчи бор Б.С.Соколов томонидан (1952) Болтиқбўйи 
ҳудудидаги ѐтқизиқларни ўрганиш асосида фанга киритилган. 
«Венд» атамаси (Шарқий Европанинг ғарбида яшаган қадимий 
вендлар қабиласи номидан олинган) халқаро миқѐсда тан олинган. 
Венд даври бундан 650 - 540 млн йил олдинги вақт оралиғини 
қамраб олади. 
Венд даври криптозойни якунловчи босқич ҳисобланади. Бу 
давр 
ѐтқизиқларининг 
тўлиқ 
кесмаси 
Шарқий 
Европа 
платформасининг ғарбий қисмида ўрганилган. Рифей ва венд 
орасидаги чегара бўлиб глобал регрессияга олиб келган материк 
музланишининг бошланиши ҳисобланади. 
Венд ѐтқизиқлари барча континентларда маълум. Улар 
Шарқий Европа ва Сибир платформаларида кўпроқ ва бошқа 
платформаларда камроқ тарқалган. Венд ҳосилалари Ўрол, Байкал, 
Кордильера, Аппалачи ва Аделаид бурмали қамбарларида, Ғарбий 
Европанинг герцинид ва каледонидларида маълум. 
Геодинамикаси
. Ўрта рифейда бошланган ва кечки рифейда 
жуда фаоллашган Пангей-I нинг парчаланиш жараѐнларига 
қарамасдан унинг блоклари ҳали ўзаро бир-бирига яқин 
жойлашган. Бунда ҳар иккала Америка ҳам Шимолий 
яримшарнинг паст кенгликларида жойлашган, бошқа континентлар 
эса Жанубий яримшарнинг паст ва ўрта кенгликларидан ўрин олган. 
Бўлажак Гондвана ҳудудида кечки рифейда пайдо бўлган 
океан пўстига эга тор ва анча чуқур ҳавзалар вендда ѐпилган, 
бурмали-устсурилмали деформацияга ва суст метаморфизмга 
учраган, гранитлар ѐриб кирган. Шу тарзда ҳосил бўлган бурмали 
қамбарлар этакларида булакли жинслар - молассалар тўпланган. 
Бу тектоногенез эпохаси кенг ривожланганлиги туфайли Аф-
рикада 
панафрика
, Жанубий Америкада 
бразилия
орогенези 
номини олган. Жанубий Америка ва Африкадан ташқари бу 
эпоханинг тектонотермал қайта ишланиши Мадагаскар, Шри-
Ланка, Ҳиндистоннинг шимолий-ғарби ва Антарктидада кузати-
лади. Бу Арабистон-Нубий қалқони фундаментининг пайдо 
бўлиши учун катта аҳамиятга эга бўлган. Тектоногенез Европанинг 
анча қисмини, Туркия, Эрон, қисман Афғонистонни ҳам қамраб 


373 
олган. У бу ҳудудларда қуруқлик юзасида нордон вулканизм 
фаоляти билан якунланган. Кейинчалик улар Жанубий Америка, 
Ҳиндистон, Австралия ва Антарктида билан биргаликда Гондвана 
суперконтиненти таркибига кирган. 
Бўлажак 
Гондвананинг 
фаоллашуви 
етиб 
бормаган 
панафрика-бразилия 
ҳудудида 
венд 
даврида 
Жанубий 
Америкадаги Сан-Франсиска, Африкадаги Таудени ва Конго, 
Ҳиндистондаги Виндий сингари ясси ботиқликлар ривожланган 
ва улар континентал ѐки саѐз денгиз терриген ѐтқизиқлари билан 
тўлдирилган. 
Жанубий 
Американинг 
ғарбий 
ва 
жанубий-ғарбий 
чеккаларида Арекип, Сьерра-Пимпа ва Шимолий Патагон 
массивлари ҳамда Перу ва Боливиядаги Шарқий Кордильера 
кўтарилган. Кордильерада бу жараѐнлар бурмаланиш ва метамор-
физмнинг яшилтошли даражаси билан бирга кечган. Нордон вул-
канизм ва гранит ҳосил бўлиши кенг ривожланган. Антарктида ва 
Тасманиянинг 
ғарби 
ҳам 
ороген 
ривожланиш 
билан 
характерланган, бунда Шарқий Австралия чеккаси эса пассив ре-
жимда ривожланган. 
Бўлажак Лавразида ҳодисалар анча ўзгача кечган. Бир 
томондан кечки рифейда мавжуд бўлган Тиман-Ўрол, Шимолий 
Таймир, Енисей-Байкал геосинклинал тизимлар ѐпилган, уларнинг 
ўрнида бурмали тоғлар вужудга келиб,
Шарқий Европа ва Сибир 
континентал блоклари кенгайган. Бу бурмаланиш Н.С.Шатский 
томонидан 
байкал бурмаланиши
деб номланган. Иккинчи 
томондан Палеосиѐ океанининг марказий қисми очилиб, унда 
океан типидаги пўстлоқ ривожланган. У кейинчалик бурмаланиш 
даврида Марказий Қозоғистон, Олтой-Саян вилояти ва Шимолий 
Муғилистондаги офиолитлар шаклида сақланиб қолган. 
Кельт 
океани 
пассив 
четларининг 
ѐтқизиқлари 
Гренландиянинг шимолий-ғарби, Шотландия, Шпицбергеннинг 
жанубий-шарқи ва Скандинавияда сақланиб қолган. Жанубда,
Жанубий Аппалачида, венднинг бутун давомида рифт ўзининг 
континентичи характерини сақлаб қолган. 
Океан ҳавзасининг бошқа томонида, Шимолий Англия ва 
Уэльсда, континентал четнинг оролларѐйи зонаси жойлашган. 
Бўлакли материаллар жанубдан ташиб келтирилган. Континент 
ѐнбағри ва этакларида қалинлиги 4 - 5 км бўлган қумтошлар ва 


374 
гиллар тўпланган. Венд ѐтқизиқлари кесмасини андезит ва риолит-
ларнинг туфлари ва лавалари якунлайди. 
Ғарбий Европада чуқурсувли шароитлар ҳукм сурган. Конти-
нент ѐнбағри ва этаклари шароитларида кремний-гилли ва крем-
нийли чўкиндилар шаклланган. Шундай чўкиндилар Алжирда ҳам 
тўпланган. Испания, Марказий Франция ва Болқон яримороли-
нинг шарқий ҳудудларида денгиз шельфи жойлашган бўлиб, унда 
қум-гилли материал тўпланган. 
Шарқий Европа ва Сибир континентларида эрта вендда 
рифейда 
пайдо 
бўлган 
рифт-авлакогенлар 
ўзининг 
ривожланишини давом эттирган ва кечки вендда ясси 
ботиқликларга айланган. 
Пангей-I нинг континентал блокларга парчаланишига 
қарамасдан ҳали улар бир-бирига жипс жойлашган. Эрта вендда 
Шарқий Европа ва Сибир континентларида музланиш пайдо 
бўлган (лапланд) ва кечки вендда платформаларда синеклизалар 
ҳосил бўлган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish