Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


вилоятлар; 7 - эвапоритлар; 8 - турбидитлар; 9 - ороллар ѐйи



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

вилоятлар; 7 - эвапоритлар; 8 - турбидитлар; 9 - ороллар ѐйи 
вулканитлари; 10 - континентчети вулкан қамбарлари.
Ўрта 
рифейда 
асосан 
Ҳиндистон 
ва 
Австралия 
платформаларида бир қанча ботиқликлар – синеклизалар 
ривожланиши давом этган, аммо уларнинг ўлчамлари кичирайган. 
Ўрта рифей бир томондан деструктив жараѐнлар, айниқса 
континентичи рифтингининг кучайиши, иккинчи томондан эса 
унинг якунида Пангей-1 нинг анча кенг майдонларида янги 
консолидация кечганлиги билан характерланади. 
Кечки рифей.
Кечки рифейда, айниқса унинг иккинчи ярмида, 
бундан 850 млн йил олдин, Ер тарихидаги критик эпохалардан 


366 
бири, Пангей-I нинг парчаланиши ва палеозой океанларининг 
очилиши бошланган.
Деструктив жараѐнлар Гондвана ҳудудида ҳам бошланган. 
Энг йирик миқѐсли парчаланиш Ғарбий (Жанубий Америка - Аф-
рика) ва Шарқий (Ҳиндистон - Австралия - Антарктида) Гондвана 
орасида кечган. Бу микроконтинентлар ѐки вулканик ѐйлар билан 
ажратилган бир қанча чуқур сувли ҳавзалардан таркиб топган 
Арабистон-Мозамбик ҳаракатчан қамбарининг вужудга келишига 
сабабчи бўлган. 
Ғарбий Гондванада деструкциянинг бошқа зоналари ва океан 
пўстининг янги ҳосилалари ҳам пайдо бўлган. Улардан бири - 
Транссахроиқабир - Марказий Америка ва Ғарбий Африка 
кратонлари орасидаги Антиатласдан Гвинея кўрфазигача чўзилган. 
Бу ҳаракатчан қамбар шимолга қараб кенгайиб борган ва 
Прототетисга қўшилиб кетган. Жанубга қараб торойиб бориб, 
Шимолий-Шарқий Бразилияга туташган. Арабистон-Мозамбик 
қамбарга ўхшаб рифейнинг охирида Транссахроиқабир тизимлари 
ривожланишининг якунловчи фазасига кирган. 
Ғарбда, Ғарбий Африка континентининг бошқа томонида 
кечки рифейда Мавритан -Сенегал тизими фаол ривожланган; 
унинг жанубий давоми, ҳозирги Жанубий Америка ҳудудида 
Марказий Бразилия тизимини ташкил этган. Бу ерда гренвил 
консолидациясидан кейин деструкция такроран амалга ошган ва 
рифейнинг охири – венднинг бошларида ороген босқич бошланган.
Яна бир кечки рифей ҳаракатчан тизими бўлажак Ғарбий 
Гондвана ҳудудида гренвил танаффусидан сўнг Африка ва 
Жанубий Атлантика четлари бўйлаб чўзилган. Унинг ўқ зонасида 
континентал пўстнинг тўлиқ очилиши ва янги океан пўстининг 
ҳосил бўлиши кузатилган.
Шундай қилиб, бўлажак Ғарбий Гондвана кечки рифейда 
амалда бир қанча континентал блоклардан – платформалардан 
таркиб топган. Улар океан типидаги ѐки ўқ зоналарида континентал 
пўстнинг юпқалашган ва чуқур қайта ишланган чуқурсувли 
ҳавзалар билан ажратилган.
Лавразия ва Гондвана материкларининг Протопацифика 
(қадимий Тинч океани), Прототетис ва Палеосиѐ океанларига 
қараган чеккалари пассив бўлган. 


367 
Кечки рифейда (750 - 700 млн йил) Шимолий Америка 
(Лаврентия) ва Шарқий Гондвана (Австралия - Антарктида -
Ҳиндистон) ягона суперконтинентни ташкил этган бўлиб, у кечки 
рифейнинг ўрталарида (850 - 800 млн йил олдин) континентал 
рифтогенезга учраган. Рифтогенез кейинчалик спредингга айланган 
ва ҳозирги Тинч океанининг шаклланишига асос яратган. 
Рифейнинг энг охирида ва вендда Шарқий Гондвананинг йирик 
миқѐсли сурилиши бошланган бўлиб, у Ғарбий Гондванани 
айланиб ўтиб, унга шарқий томондан туташган. Бу эса Мозамбик 
океанининг тахминан 600 млн йил олдин ѐпилишига олиб келган. 
Палеомагнит тадқиқотлари маълумотлари бўйича Тинч океани 
жуда қари эмас ва гипотетик Панталасса океанининг бевосита 
меросхўри деб қаралиши нотўғри бўлади. Бундан ташқари, кечки 
рифей ва вендда Ернинг тузилиши структурасида радикал қайта 
қурилишлар амалга ошади. 
Континентал платформалар тузилишини мураккаблаштирувчи 
рифт тизимлари (авлакогенлар) кечки рифейда маълум қайта 
қурилишларга учраган.
Рифейнинг ўрталарида (0,8 - 0,75 млрд йил) Родинийнинг 
парчаланиши, океан ҳавзаларнинг: Протояпетус, Прототетис, 
Палеосиѐ, Протопацифик (Тинч) ва Бўлажак Ғарбий Гондвана 
ҳудудида бир қатор миниокеанларнинг очилиши бошланган (191-
расм). Янги ҳосил бўлган океанларда субдукция туфайли вулкан 
ѐйлар вужудга келган. Вендда ва кембрийнинг бошларида вулкан 
ѐйлари ва Ғарбий Гондвананинг (ҳозирги Жанубий Америка ва 
Африка) турли блоклари ўзаро пайвандланганлиги натижасида 
океан ҳавзаларининг ѐпилиши кузатилган. Палеосиѐ океанида 
Шарқий-Европа ва Сибир платформалари билан ѐйларнинг 
тўқнашиш жараѐнлари вендда бошланган ва ўрта кембрийда 
(салаир орогенези) такрорланган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish