176
силкиниши содир бўлишини башорат қилишга ожиз. Муам-
монинг ўзига яраша объектив сир-синоати ва мавҳум томон-
лари мавжуд. Ўйлаймизки, бу саволларга XXI асрда албатта
жавоб топилади.
Юқорида ернинг пайдо бўлиши ва
ривожланиш
босқичларига қисқача тўхталиб ўтдик. Шу ривожланиш
босқичлари билан, албатта, ер силкинишлари узвий
борлиқдир. Литосфера плиталарининг ҳаракати туфайли зил-
зилалар бўлган ва ҳозир ҳам кузатилиб турибди.
Зилзилалар
литосфера плиталари туташган жойларда кенг тарқалган.
Зилзила рўй бериш сабабига кўра қуйидаги гуруҳларга
бўлинади: а) тоғ қулашлари, сурилма, ўпирилиш зилзилалари;
б) вулкан зилзилалари; в) тектоник зилзилалар; г) сунъий зил-
зилалар.
Ўпирилиш зилзилалари
. Бунга Помир тоғида 1911 йил
содир бўлган зилзила мисол бўлади. Усой қишлоғи яқинида
жуда катта ҳажмдаги тоғ массасининг ўпирилиб тушиши
натижасида Мурғоб дарѐси тўсилиб қолган ва Сарез кўли
ҳосил бўлган. Усой қишлоғи шу кўлнинг остида қолиб кетган
(61,62 - расмлар).
61-расм. Усой кўчкиси.
62-расм. Сарез кўли.
Вулкан зилзилалари
. Сўнмаган вулканларнинг ҳаракати
натижасида ҳам зилзила бўлиб туради. Бундай зилзила фақат
вулканли ўлкаларга хосдир. Вулкан ҳаракатланиб
турган
ўлкаларда зилзила кучи 5 - 6 баллдан (баъзиларини ҳисобга
олмаганда) ошмайди. Масалан, Тинч океан атрофидаги, Кам-
чатка яримороли, Курил, Хоккайдо ороллари шулар жумласи-
дандир. Бу ерларда зилзилалар ўчоғи 200 - 600 км чуқурликда
жойлашган.
177
Ернинг чуқур қисмида ҳарорат юқори бўлиши туфайли
ҳосил бўлган магмалардан ажралиб чиқувчи газ ва буғнинг ер
остидан даҳшатли куч билан отилиб чиқишидан кучли зилзила
рўй беради. Бундай зилзилалар аҳоли яшайдиган жойдан четда
бўлса талофат кам, агар уларга яқин бўлса
катта зарар келти-
ради (Кракатау вулкани).
Тектоник зилзилалар
. Ер қатламларини ўзгартириб тоғлар
ҳосил қилувчи энергия (куч) зарбидан зилзила вужудга ке-
лади. Тектоник жараѐн натижасида ер пўстида қатламлар бур-
маланади, сиқилади, ѐрилади, узилади ва янги рельеф
шаклланади.
Тектоник зилзилалар кенг тарқалган бўлиб, Ер шарида
кечадиган барча зилзилаларнинг 90% га яқинини
ташкил
этади. Тектоник зилзилалар халқ хўжалигига катта талофат
келтиради.
Денгиз зилзилалари ва цунами
. Денгиз ва океан тубларида
ҳам кучли зилзилалар бўлиб туради. Сув остидаги зилзилалар
цунами (японча - қўлтиқдаги тўлқин) номли даҳшатли
тўлқинларни келтириб чиқаради.
Цунамининг энг даҳшатли оқибати бўлиб зилзила
ўчоғининг устидаги сув массасида ҳосил бўлувчи ва океан
орқали соҳилларига қараб ҳаракатланувчи
кучли узун
тўлқинлар ҳисобланади. Бу тўлқинларнинг соҳил тубига ури-
либ синиши туфайли унинг кучи кескин ошади. Бундай
тўлқинлар бутун Тинч океани орқали тарқалиши ва соҳилга
урилиб, орқага қараб ҳаракат қилиши мумкин.
1896 йили Хонсю оролининг (Япония) шарқий соҳилида
вужудга келган шундай цунами Тинч океани ўрта қисмидаги
Гавайи ороллари орқали Америка соҳилларигача етиб борган
ва ундан қайтиб Янги Зеландия ва Австралияга қараб
ҳаракатланган. Цунами тўлқинларнинг баландлиги 20 м га ет-
ган.
Цунами нафақат
тектоник, балки вулканик зилзилалар
туфайли ҳам содир бўлади. Масалан, 1883 йили Кракатау (36
минг киши қурбон бўлган) ва Гавай оролларидаги Килауэа
вулканлари отилганда улкан цунамилар ҳосил бўлган.
Техноген зилзилалар
. Бундай
зилзилалар инсон фаолияти
билан боғлиқ бўлади. Бу ҳодисанинг сабабларидан бири бўлиб
сейсмик фаолликнинг ошиши ҳисобланади. Оровилл шаҳри
178
районида (Калифорния) АКШ даги энг баланд тўғон (235 м) ва сув
омбори қурилган жойда 7 балли зилзила содир бўлган. Бундай
сейсмик фаолликнинг кучайиши Курскда, Тожикистонда ва бошқа
жойларда кузатилган.
Муайян сейсмик фаолликни нефт ва газ конларини қазиб
олиш, бурғи қудуқларига сув юбориш ҳам келтириб чиқариши
мумкин. Айнан шу жараѐнлар 1976 йили Грозний шаҳри яқинида
ҳамда 1976 ва 1984 йиллари Газлида кучли зилзила содир бўлишига
олиб келган деб тахмин қилишади.
Зилзиланинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш асосан
илмий тадқиқот институтларида олиб борилади. Ҳозирги
вақтда жуда кўп махсус сейсмик станциялар (Москва,
Свердловск, Тбилиси, Тошкент, Алмати, Душанба, Иркутск,
Самарқанд ва бошқа шаҳарларда) мавжуд бўлиб,
уларда
илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: