Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


 Зилзилалар кучини ўлчаш шкалалари



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

9.2. Зилзилалар кучини ўлчаш шкалалари. 
ХУI-ХУII асрлардан бошлаб зилзила кучини ўлчаш учун 
турли усуллардан фойдаланиб келинган. Ҳозирги вақтгача 
кўпгина мамлакатларда олимлар томонидан элликдан ортиқ 
сейсмик шкалалар таклиф этилган. Улардан энг кўп 
тарқалганлари ва кўпчилик мутахассисларга маъқул бўлгани 
учта бўлиб, биринчиси 1917 йилда Халқаро сейсмик 
ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли-
Канкани-Зиберг шкаласи ҳисобланади ва ундан ҳозиргача бир 
қанча 
Европа 
давлатларида 
фойдаланиб 
келинмоқда. 
Иккинчиси, 1931 йилда АҚШ тадқиқотчиларидан Вуд ва 
Ньюманлар Меркалли шкаласига бир оз ўгартиришлар 
киритиб, мукаммаллаштирган 12 балли ММ шкаласи 
ҳисобланади. Учинчиси Россиядаги Ер физикаси институтида 
проф. С.В.Медведев томонидан ишлаб чиқилган 10 балли 
шкаладир. 
1964 
йили 
мавжуд 
сейсмик 
шкалалар 
бошқа 
мамлакатларнинг олимлари билан бирга қайта кўриб 
чиқилиши 
натижасида 
зилзиланинг 
интенсивлигини 
белгиловчи Халқаро сейсмик шкала ишлаб чиқилган. Хусусан, 
бу ишда С.В.Медведев (Россия), В.Шпонхойер (Йена, 
Олмония) ва В.Карникларнинг (Прага, Чехия) хизматлари 
катта (МSК-64). 
58-расм. Зилзила ўчоғининг тузилиш 
схемаси. 


170 
ЮНЕСКОнинг 1964 йили Парижда ўтказилган Халқаро 
йиғилишида сейсмология ва сейсмикбардошли қурилиш 
бўлимида мазкур шкала фойдаланишга тавсия этилган. 
Зилзиланинг кучи баллар бўйича кундалик ҳаѐтимизда 
қуйидагиларда акс этади: 
I балл.
Зилзила сезилмайди. Ер тебранишининг кучи 
инсонлар сезадиган даражага етмайди. Уни фақат тебранишни 
қайд қилувчи махсус асбоблар - сейсмографлар ѐрдамида 
аниқлаш мумкин. 
П балл.
Зилзила аранг сезилади. Зилзила кучини бино-
нинг ичида ҳаракатсиз ҳолатда бўлган, айниқса юқори 
қаватлардаги айрим инсонлар сезиши мумкин. 
III балл.
Ер кучсиз тебранади. Зилзилани бино ичида 
бўлган инсонларнинг айримлари, очиқ жойда бўлганлардан 
фақат тинч ҳолатда турганларгина сезади. Тебраниш гўѐ 
маълум масофада юк машинаси ўтгандек туюлади. Синчков 
кузатувчи осма ҳолатда бўлган буюмларнинг енгил тебрани-
шини илғаб олади, биноларнинг юқори қаватларида тебраниш 
нисбатан кучлироқ бўлади. 
IV балл.
Сезиларли тебраниш қайд этилади. Бино ичида 
бўлган инсонларнинг аксарият қисми, очиқ жойдагиларнинг 
озчилиги сезади. Баъзан уйқудагилар ҳам ўйғонади. Уй дера-
залари, эшиклар, идишлар енгил титрайди. Осма ҳолатда 
бўлган анжомлар тебранади. Идишлардаги суюқликларда 
чайқалиш кузатилади. Уни тўхтаб турган автотранспортдаги-
лар ҳам сезиши мумкин. 
V балл.
Уйқудаги кишилар қўрқув аралаш ўйғониб ке-
тади. Зилзилани бино ичидаги инсонларнинг барчаси сезади. 
Айримлар кўчага қочиб чиқади. Ҳайвонлар безовта бўлади. 
Осма соатлар тўхтаб қолади. Мустаҳкам асосга эга бўлмаган 
айрим буюмлар қулаб тушади ѐки сурилади. Яхши 
маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ѐпилади. Идиш-
лардаги суюқликлар кучли чайқалади, қисман тўкилади. 
VI балл.
Инсонларни қўркув босади. Зилзилани бино 
ичидаги ва очиқ жойдаги инсонларнинг барчаси сезади. Одам-
лар уйдан ташқарига қочиб чиқишади. Ҳаракатдагилар муво-
занатини йўқотади. Ҳайвонларда безовталик кучаяди. Баъзан 
шиша буюмлар синиши мумкин, жавондаги китоблар тушиб 
кетади. Оғир мебеллар сурилади. 


171 
VII балл.
Бинолар шикастланади. Кўпчилик инсонларда 
қаттиқ қўрқув пайдо бўлади. Автоулов бошқараѐтганлар ҳам 
уни сезади. Тепалик ва тоғолди зоналарида кўчки, ўпирилиш 
содир бўлади. Сув юзасида тўлқинлар пайдо бўлиб, 
лойқаланади. Қудуқ сувларининг сатҳи, миқдори ўзгариши 
кузатилади. Ерости сувлари сизиб чиқиш ҳоллари қайд 
қилинади. 
VIII балл.
Бинолар кучли шикастланади. Инсонларни 
қурқув ва саросима босади. Дарахт шохлари синади, тупроқда 
бир неча сантиметрли дарзликлар пайдо бўлади. Янги сув 
ҳавзалари вужудга келади. Қувурлар пайвандланган жойлари-
дан узилиб кетади. Ҳайкаллар ва ѐдгорликлар жойидан сил-
жийди. Ерости суви ҳаракати кескин ўзгаради. Янги булоқлар 
пайдо бўлади. 
IX балл.
Бинолар батамом шикастланади. Аҳолининг 
барчасини ваҳима босади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бе-
тартиб ҳаракат қилади. Ерости қувурлари узилади, темир 
йўллар қийшаяди, сув иншоотлари шикастланади. Тупроқда 
10 см гача дарзликлар пайдо бўлади. Қоялар қулайди, 
кўчкилар юзага келади. Ҳайкаллар, устунлар қулаб тушади. 
X балл.
Иншоотлар: сув омборлари, тўғонлар, кўприклар 
батамом бузилади. Ер юзаси ѐрилади, тўлқинсимон паст-ба-
ландликлар пайдо бўлади. Ер ости иншоотлари бузилади. 
Қоялар ўпирилади. Канал, кўл ва дарѐларда сувлар кучли 
чайқалади, янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. 
XI балл.
Талофатли. Пухта қурилган иншоотлар: 
кўприклар, уйлар, тўғонлар, темир йўллар жиддий шикастла-
нади. Ер юзасида кенг ѐриқлар, узилиш, силжиш каби дефор-
мациялар кузатилади. Тоғолди зоналарида кучли кўчкилар 
юзага келади. 
ХП балл.
Ҳалокатли. Ернинг рельефи бутунлай ўзгаради, 
барча ерусти ва ерости иншоотлари тўлиқ шикастланади. 
Ёриқлар пайдо бўлади. Дарѐлар ўзанидан чиқади. Йирик тоғ 
кўчкилари содир бўлади. Янги кўллар вужудга келади. 
Ушбу 12 балли шкала кейинги изланишлар давомида то-
бора такомиллаштирилиб борилмоқда. 
Шу ўринда яна битта шкала тўғрисида маълумот бериш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Одатда, 
сайѐрамизнинг 
бирор 
бурчагида ер қимирласа, тебраниш Рихтер шкаласи бўйича 5 


172 
ѐки 6 магнитудали кучланишга эга бўлди, деган хабарни 
эшитиб қоламиз. 
Рихтер шкаласи сейсмик энергиянинг ўлчов бирлигига 
асосланган бўлиб, зилзила гипоцентрида сейсмик тўлқин 
сифатида тарқалувчи энергия кучини ўлчайди. Ўлчов бирлиги 
қилиб 
магнитуда
қабул қилинган. Ҳар иккала шкалани ўзаро 
солиштириб 
кўрадиган 
бўлсак, 
қуйидаги 
муносабат 
кўринишидаги жадвалга эга бўламиз (6-жадвал): 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish