183
чиқиши, илонларнинг инларини ташлаб кетиши, табиий сувларда
ва аквариумда балиқларнинг безовталанишига
кишилар эътибор
беришган.
Юқорида санаб ўтилган даракчиларнинг бир қисмидан ўртача
муҳлатли (йил, ойлар), бошқаларидан эса қисқа муддатли (кунлар)
башоратлашда фойдаланиш мумкин. Бундай маълумотларни қайта
ишлаш ва бир қарорга келишдан олдин зилзила даракчиларининг
барчасидан биргаликда фойдаланиш лозим.
Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг
Зилзила, сейсмология, сейсмик тўлкин ва зона, асейсмик ўлка, мик-
росейсмик, макросейсмик, гипоцентр, эпицентр, тектоносфера, карст,
ғор,
сейсмик шкала, магнитуда, Рихтер шкаласи, цунами, зилзилани
башоратлаш, зилзила ўчоғи, сейсмограф.
Назорат саволлари
Зилзила деганда нимани тушунасиз?
Зилзиланинг ҳосил бўлиш механизми нималардан иборат?
Зилзила учоғи нима?
Сейсмик минтақа ва асейсмик ўлка деганда нимани тушуна-
сиз?
Медведев ва Рихтер сейсмик шкалаларининг асосий моҳияти ва
фарқи нималардан иборат?
Цунами нима?
Зилзилани башорат қилиш мумкинми?
Сейсмограф ва сейсмограммалар нима?
184
10 боб. ЭФФУЗИВ МАГМАТИЗМ –
ВУЛКАНИЗМ
.
10.1. Вулкан қурилмалари
Эндодинамик жараѐнлар ичида бевосита кузатиш ва
текшириш мумкин бўлганларидан бири вулканизмдир. Вулканизм
магматизм жараѐнинииг бир қисми бўлиб, бунда ер юзасига
магма маҳсулотлари отилиб ѐки оқиб чиқади.
Ер шаридаги энг йирик вулканлар
. Африкадаги Килиманжаро -
5895 м, Чимборасо (Эквадор) - 6267 м, Попокатепет (Мексика) -
5452 м, Ключи Сопкаси (Камчатка) - 4750 м, Мауна - Лоа (Гавайи
ороллари) - 4166 м (океан тагидан 10 минг м). Этна (Ўрта денгиз) -
3263 м, Стромболи вулкани (Ўрта ер денгизи) - 900 м ҳисобланади.
Вулканизм жараѐнини одамлар
ибтидоий тузумдан бошлаб
кузатиб келадилар. Ўтмишда вулкан отилиб турадиган ўлкаларда
яшовчи кишилар бу табиий жараѐнни илоҳий кучга боғлаб
келганлар.
Дарҳақиқат, табиатда содир бўладиган даҳшатли ҳодисалар
ичида энг қўрқинчлиси вулкан отилишидир. Вулканлар
ҳаракатидан ер пўстида кучли ўзгаришлар рўй беради, кишилик
жамиятига моддий ҳам маънавий зарар келтирилади.
Вулкан ҳара-
кати
туфайли
турли янги реьеф
шакллари
ҳосил
бўлади.
Уларнинг
орасида
вулкан
конуслари асосий
аҳамиятга эга (67-
расм).
Даслаб
магма
ўчоғида
вужудга
келган
магма бурдалан-
ган зоналар ѐки ер
ѐриқлари бўйлаб
ер сиртига интилади.
Вулкан маҳсулотлари чиқадиган
канал
бўғиз
, унинг оғзидаги
доира шаклидаги пасткамлик
кратер
деб аталади. Баъзан вулкан
Do'stlaringiz bilan baham: