Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Зилзила туфайли вайрон



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

64-расм. Зилзила туфайли вайрон 
бўлган кўп қаватли уйнинг кўриниши. 
65 - расм. Кучли зилзила таъсирида ҳосил 
бўлган ер ѐриқлари. 


180 
даврларида кучли тоғ бурмаланиши (яхлит, палахса) ва 
кўтарилишидан пайдо бўлганлиги исботланди. 
Бу келтирилган маълумотлар ер юзисидаги рельеф 
шаклларининг (эрозион, денудацион, аккумулятив ва б.) пайдо 
бўлишида зилзила ҳаракатининг роли катталигини кўрсатади. 
Баъзи цунамилар ҳам катта талофат келтиради. 1896 йили 
Хонсю оролининг шарқий соҳилида вужудга келган шундай 
цунами Япония соҳилларида 26 мингга яқин кишиларнинг 
ѐстиғини қуритган. Бундай ҳодисага 2004 йил кузида Ҳинд 
океани мамлакатлари соҳилларида цунами туфайли 270 минг-
дан ортиқ одамларнинг ҳалок бўлганлигини, жуда катта мод-
дий зарар етказилганини кўрсатиб ўтиш даркор. 
9.6. Зилзилани башорат қилиш 
 
Зилзилани башорат қилиш сейсмологларнинг долзарб 
вазифаси ҳисобланади. Зилзилаларни олдиндан айтиш ѐки 
башорат қилиш олимлар олдида турган муҳим вазифалардан 
биридир. 
Зилзила 
инсонлар 
ҳаѐтига, 
улар 
барпо 
этган 
иншоотларига, моддий бойликларга нақадар катта хавф 
туғдиришини кўз олдимизга келтирсак, бу масаланинг 
нечоғлик оламшумул амалий аҳамиятга эгалигини тушуниш 
қийин эмас. Агар зилзила содир бўлишини бироз бўлсада 
олдинроқ билиш имконига эга бўлганимизда эди, инсонларни 
бундай ҳалокатдан сақлаш чора - тадбирлари кўрилган бўлар
эди. 
Зилзилани башорат қилиш муаммоси, яъни зилзила жойи 
ва кучини аниқлаш ѐки зилзила бўладиган майдонларни 
билиш бир қарашда ҳал бўлгандек. Бу муаммо янги геологик 
ва сейсмик маълумотларни қайта кўриб чиқиш эвазига юзага 
келади. Шундай маълумотлар асосида маълум жойларда 
зилзиланинг кучи қандай бўлишлигини айтиш ва баллар 
бўйича ҳудудларни районлаш мумкин. 
Бундай хариталар тузилишдаги асосий камчилик у-ѐки бу 
майдонлардан 
олинаѐтган 
маълумотларнинг 
бир 
хил 
эмаслигидир. 
Шунинг 
учун 
сейсмик 
районлашга 
тайѐрланаѐтганда ҳар бир жойнинг геологик тузилиши ва 


181 
зилзила натижасида олинган изосейстлар жойлашуви инобатга 
олиниши шарт. 
Бундай хариталарни тузиш бизнинг республикамизда 
1966 йилдан сўнг амалга оширилган. Ҳозирги кунда мамлака-
тимизнинг барча ҳудудлари бўйича сейсмик районлаш хари-
талари тузилган, йирик шаҳарлар бўйича эса, мукаммал сейс-
мик районлаш хариталари мавжуд. 
Зилзила бўлиш вақтини башоратлаш борасида олиб бо-
рилаѐтган тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам бу масаланинг 
ечими топилмаганлигини кўрсатади. 
Зилзилалар муаммоси билан шуғулланувчи мутахссисларнинг 
барчаси бундай даҳлашли табиат ҳодисасини башорат қилиш 
борасида тадқиқотлар олиб боришади. Бу тадқиқотларнинг асосий 
мақсади бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг кучини, рўй бериш 
вақтини ва жойини олдиндан айтиб беришдан иборат. 
Агар содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларнинг кучи ва 
жойини аниқлаш масалалари маълум маънода ечилсада, унинг 
вақтини айтиш ҳозиргача муаммо бўлиб қолмоқда. Бу борада 
кўплаб мамлакатларда тадқиқотлар давом этмоқда. Гап шундаки
улкан талофатлар биринчи навбатда ерости силкинишларининг 
ҳозирча фанга номаълум бўлган кутулмаганда, фавқулодда содир 
бўлиши натижасидир. 
Зилзилаларнинг илгари содир бўлган ҳудудларда яна 
такрорланиш эҳтимоллиги катта бўлади. Ер ѐриқлари билан боғлиқ 
бўлган сейсмик зарбага учраган жойлар муайян вақт давомида «куч 
йиғади», йиллар, ўнлаб ва юзлаб йиллар ўтиб янги катастрофага 
дуч келади. Масалан, Газлидаги зилзила саккиз йилдан сўнг яна 
такрорланган. 
Зилзилаларнинг кўпчилиги йирик ер ѐриқлари зонасида 
жойлашган. Содир бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг ўрни ва 
кучини махсус сейсмик (микросейсмик) районлаш хариталари 
бўйича ҳисоблаб топилади. Бундай хариталарда муайян балли 
зоналар, изосейстлар, ер ѐриқлари зоналари ва геологик 
тузилишининг бошқа хусусиятлари, грунт таркиби, ерости 
сувларининг ѐтиш чуқурлиги, рельефнинг парчаланганлиги, олдин 
содир бўлган зилзилаларнинг эпицентрлари, гипоцентрининг 
жойлашиш чуқурлиги, сейсмостанциялар ўрни ва бошқалар 
кўрсатилади (66-расм). 


182 
Бундай хариталарни комплекс таҳлил қилиш маълум 
даражадаги эҳтимоллик билан башорат қилинаѐтган зилзиланинг 
ўрни ва кучини аниқлаш имконини беради. 
Содир бўлиши тахмин қилинаѐтган зилзиланинг рўй бериш 
вақтини аниқлаш анча мураккаб масала ҳисобланади. Олимларнинг 
бир қисми бундай башорат қилиш мумкин эмас дейишади. 
«Фақат 
шарлатанлар ва 
эси пастларгина 
зилзилаларни 
олдиндан айтиб 
бериши мумкин», 
- деган таниқли 
геофизик 
про-
фессор 
Эмиль 
Вихерт.
Шу 
билан 
бир қаторда кўп-
лаб 
давлатлар-
нинг 
олимлари 
зилзила хабарчи-
ларини қидириш-
ни давом эттирмоқдалар. Бундай даракчиларни бир неча гуруҳга 
бўлиш мумкин. 
Биринчи навбатда булар сейсмологик даракчилар - суст 
зилзилалар ѐки форшоклар (инглизча «фор» - олдин ва «шок» - 
зарба) сонининг кескин ошиши ҳисобланади. 
Геофизик белгиларга тоғ жинслари электр қаршилигининг 
пасайиши, магнит майдони тўлиқ вектори модулининг ўзгариши ва 
бошқаларни киритиш мумкин. 
Зилзиланинг 
гидрогеологик 
даракчиларидан 
бурғи 
қудуқларида ва хўжалик қудуқларида грунт сувлари сатҳининг 
олдин пасайиши ва кейин кескин кўтарилиши, сув ҳароратининг 
ўзгариши, сувда радон, карбонат ангидрит гази ва симоб буғлари 
миқдорининг ошишини кўрсатиш мумкин. 
Ҳайвонларнинг безовталанишини ҳам зилзила даракчиси 
қаторига киритиш мумкин. Зилзила рўй беришидан олдин 
итларнинг увуллаши, мушук ва товуқларнинг бинолардан қочиб 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish