1-босқич – ЧАҚИРИҚ (ДАЪВАТ). Танқидий фикрлаш чақириқ деб аталадиган босқичдан бошланади, унинг давомида талабаларнинг қизиқиши уйғонади, зарур саволлар туғилади ва бундай билимларни олиш учун сабаблар шаклланади.
2-босқич – АНГЛАШ. Шундан кейин маънони англаш босқичи келади, унинг давомида ўқувчилар излаш учун рағбат оладилар, баъзи ҳолларда бунга ўрганадилар ҳам.
3-босқич – ФИКРЛАШ (МУЛОҲАЗА). Фикрлаш босқичи кулминатсия ҳисобланади, унинг давомида талабалардан ўз билимларини умумлаштириш, билиб олган нарсаларни бунгача билган нарсалари билан таққослаш, уларнинг саволларга жавобларни қай даражада олганига қараб баҳолаш (ва заруратга қараб янги саволларни шакллантириш), билган нарсаларини янада катта муаммоларга қўллаш, билиб олган нарсаларини мунозара қилиш ва ҳимоя қилиш кўникмалари шаклланади.
47 Aka-uka Vaynerlarning “Mehr-shafqat davri” romani asosida suratga olingan S.Govoruxinning “Uchrashuv joyini oʻzgartirib boʻlmaydi” serialida koʻpchilikka tanish boʻlgan epizod bor: Gʻisht laqabli choʻntakkesar MUR tezkor xodimlari Gleb Jeglov va Volodya Sharapovlarning koʻz oʻngida bir ayolning sumkasini oʻtkirlangan tanga bilan kesib, hamyonini oʻgʻirlaydi. Soʻng, avtobusdagi toʻpolondan foydalanib hamyon va tangani yerga tashlab yuborib oʻziga qarshi hech qanday ashyoviy dalil qoldirmaydi. Jeglov boʻlimga ketayotib, hamyonni sezdirmasdan Gʻishtning choʻntagiga solib qoʻyadi. Shundan soʻng Jeglov va Sharapov oʻrtasida shunday suhbat boʻlib oʻtadi:
Jeglov – Nima haqida gapiryapsan?
Sharapov – Men sen Gʻishtning choʻntagiga solib qoʻygan hamyon haqida gapiryapman.
Jeglov – A, hamyon haqidami... Toʻgʻri gapiryapsan, haqqing bor... Oxirgi pullarini mana shunga oʻxshagan choʻntakkesar oʻgʻirlagani uchun oʻzini osmoqchi boʻlgan ayolni, uch bolani onasini, sen qutqarib qolmaganmiding? Qiynalib yashayotgan xalq oxirgi tangasini front uchun topshirayotgan bir paytda, shundaylarning uyidan ikra, sariyogʻlarni sen topmaganmiding? Shunga oʻxshaganlar seni orqangdan oʻq uzishmaganmidi?
Sharapov – Gʻishtni choʻntagiga hamyonni solib qoʻyishing kerak emas edi.
Jeglov – Shunaqami.... Unday boʻlsa, hali ham kech emas, boʻlimga borib, Gʻisht hech kimni sumkasini kesmagan, xatolik boʻldi, deymiz. Keyin undan kechirim soʻraymizda, qoʻyib yuboramiz. Shunday qilsak, toʻgʻri boʻladimi?
Sharapov – U hamyonni oʻgʻirladi – men bunga eʼtiroz qilayotganim yoʻq, lekin biz yolgʻon ishlatmasligimiz kerak.
Jeglov – Agar men bu yolgʻonni ishlatmaganimda, oʻgʻri hozir ozodlikda yurgan boʻlardi... Agar Gʻisht oʻgʻri boʻlsa, u qamoqda oʻtirishi kerak! Odamlarni oʻgʻrini qanday yoʻl bilan qamoqqa tiqishim qiziqtirmaydi. Oʻgʻrini joyi qamoqda, mana odamlarni nima qiziqtiradi...”
(1) Kim haq? Bahsni hal qilish boʻyicha oʻzingizni nuqtayi nazaringizni izohlang.
(2) “Maqsad vositani oqlaydi” degan ibora huquqiy etikaga toʻgʻri keladimi? Javobingizni asoslang.
(3) Mazkur vaziyatdan kelib chiqib “halollik” va “kasbga sadoqat” tushunchalariga taʼrif bering.
(4) Tergovni olib borish jarayoniga qanday axloqiy talablar qoʻyilgan? Mazkur vaziyatdagi xodimlarning xatti-harakati bu talablarga mos keladimi?
Касб одобномасининг асосий мақсади прокуратура органлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, хизмат вазифаларининг ҳалол ва виждонан, масъулият ва ташаббускорлик билан бажарилишини таъминлашдан ҳамда уларни юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга, ватанпарварлик ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Дастлабки терговда терговчи хизмат бурчига кўра бир қанча одамлар билан ахлоқий муносабатга киришади; гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси билан, даъвогар ва жавобгар билан, эксперт, мутахассис билан, гувоҳлар ва ҳоказолар билан ахлоқий муносабатларга киришади. Мақсад ва восита мувофиқлиги муаммоси – юридик этиканинг муҳим масаласидир. Ҳозирги замон жиноят жараёнида мақсад ва восита мувофиқлиги муаммоси муайян ҳуқуқий ва ахлоқий асосда ҳал этилади. Этикада “мақсад воситани оқлайди принципи, эзгу мақсад йўлида ҳар қандай воситаларни қўллаш мумкин” – деган фикрлар инкор этилади. Мақсад қанчалик эзгу бўлмасин, воситалар ҳам ахлоқий чегарада бўлиши даркор. Жиноят жараёнида қўлланиладиган воситалар қонунга кўра руҳсат этилган бўлиши ахлоқий бўлиши зарур.
Терговчи ўз фаолиятида уч турдаги қоидаларга амал қилади: процессуал нормалар терговчи тергов жараёнида нима қилиши, қандай шакл ва тартибда қилиши лозимлигини кўрсатади. Терговчи дастлабки тергов вазифаларини бажариш, ўзининг профессионал вазифасини бажариш учун ахлоқий жиҳатдан шахсан масъулдир; терговчи фаолияти унинг спецификасини инкор этмаган ҳолда, айтишимиз керакки, бутун жамият учун умумий бўлган ахлоқий нормаларга бўйсунмасдан иложи йўқ. Баъзи бир олимларнинг терговчи фаолиятига хос махсус ахлоқий қоидалар умумий ахлоқий қоидаларни тўлдириш билан бирга, баъзи ҳолларда уларни чегаралайди, деган фикрларга эътироз билдирмай иложимиз йўқ. Терговчи фаолиятида ахлоқ нормалари ва принципларидан четга чиқишга асло йўл қўйиб бўлмайди: қонун ҳам, жамият ахлоқий онги ҳам, тергов амалиёти эҳтиёжлари ҳам бундай хулоса чиқаришга асос бўлолмайди. Аксинча, терговчи фаолиятига юқори ахлоқий талаблар қўйилиши лозим. Терговчи ҳар қандай шахсга нисбатан, у хавфли жиноятчи бўладими, оддий жанжалкаш бўладими, рецидивист ёки маиший безори бўладими, жабрланувчи бўладими, ундан қатъи назар, вазминлик, босиқлик, хотиржамлик намоён қилиши керак. Эмоционал ва ақлий вазият қанчалик кескин бўлмасин, қанчалик оғир бўлмасин, қотил, зўравон, ўғрига нисбатан нафратини ошкор қилмаслиги, шунингдек қандай мақсад ва сабаблар бўлмасин қўрқитиш, қўполлик ишлатмаслиги зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |