Vaziyatni tahlil qilish asosida qaror qabul qiling, qaysi mutaxassisni ishga olasiz? Qaroringizni izohlang.
Yurist uchun qanday axloqiy sifatlar muhim hisoblanadi?
Ish beruvchilar tomonidan jamoada ishlay olish koʻnikmasini ish beruvchilar tomonidan qadrlanishi sabablarini yoritib bering.
Said Rahimovga muloqot uslubini oʻzgartirish boʻyicha qanday tavsiyalar bergan boʻlardingiz?
Резюме – бу сизнинг барча касбий тажрибангиз, ҳозирга қадар эришган ютуқларингиз, шахсий фазилатларингиз, шунингдек, кўникма, билим, таълимингиз ҳақидаги маълумотларни ёзма равишда акс эттирадиган ҳужжатдир. Резюме тақдим этиш – ишга кириш жараёнининг замонавий расмий этикети, қоидалари элементларидан ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида меҳнат бозоридаги рекламанинг самарали усулларидандир. Резюменинг мақсади – иш қидирувчининг иш берувчи билан биринчи сиртқи танишувнинг ўзида эътиборини тортиш, унда ижобий таассурот қолдириш ва учрашувга таклиф этилишга эришишдир. Jamoada ishlay olish ko’nikmasi haqida gaplashadigan bo’lsak, Қуйидаги бир неча муҳим кўникмалар ва одатларни қўллаш орқали ҳуқуқшунослар жамоаси ишини самарали ташкил этиш, бу жамоада мўътадил муносабатларни ўрнатиш мумкин:
* Ҳамкорликда ишлаш;
* Ғоялар, таклифлар ва ҳаракатлар билан гуруҳга ёрдам бериш;
* Мулоқот кўникмаси (фикр бериш ва олиш);
* Масъулият ҳисси;
* Турли фикрлар, одатлар ва шахсий хусусиятларга нисбатан ҳурмат ҳисси;
* Гуруҳ қарор қабул қилишида иштирок этиш кўникмаси.
3. Biz tanqidiy fikr yuritganimizda oʻz tafakkur va ish jarayonimizning natijalarini, ularning samaradorligini baholaymiz, muayyan xulosalarga kelamiz.
(1) Sizning fikringizcha, tanqidiy fikrlash hamma narsani birdek tanqid qilishni anglatadimi? Bu ikki holatni aniq misollar asosida izohlang.
Танқидий фикрлаш – бу баҳолаш, хулоса қилиш, шарҳлаш ва таҳлил қилиш каби асосий қобилиятлар мажмуи. Бундан ташқари, танқидий фикрлаш мантиқдан келиб чиқади ва интеллектуал мезонларга асосланади: аниқлик, эҳтимоллик, аҳамиятлилик, дунёқараш ва адолат. Танқидий фикрлашда ғоялар ва уларнинг аҳамияти кўп фикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади ҳамда улар бошқа ғоялар билан таққосланади. Бу фикрлашнинг энг юқори даражаси бўлиб, унда таҳлил, таққослаш, изоҳлаш, қўллаш, тортишув, янгилик, муаммоларни ҳал қилиш ёки фикрлаш жараёнини баҳолашга алоҳида эътибор берилади.Танқидий фикрлаш мулоқот ва гуруҳ билан ишлаш малакаларини ривожлантиради.
Ҳозирда талабаларни ўқишга ўргатиш ва танқидий фикрлашни эгаллашлари муҳим вазифа ҳисобланади. Янги ахборотларга дуч келар экан, талабалар уни мустақил равишда баҳолаши, унга турли хил нуқтаи назардан қараши, ундан ўз эҳтиёж ва мақсадлари йўлида фойдалана олиш имконияти тўғрисида хулоса ясай олишлари зарур. Ҳақиқий танқидий фикрлайдиган одам бўлиб этишиш учун талабалар ижодий фикрлаб, ўзини синаб кўриши ва бунга оид малакаларни эгаллаши зарур. Танқидий фикрлаш учун инсонда қуйидагилар бўлиши керак:
· ўзига хос нуқтаи назарга эга бўлиш;
· бир фикрдан бошқасининг афзаллигини асослаш маҳорати;
· мураккаб муаммоларни ечиш маҳорати;
· баҳсни далиллаб олиб бориш;
· ягона фикрни ишлаб чиқиш учун биргаликда ишлаш маҳорати;
· қарашлар ва тасаввурларга ҳаётий тажриба қандай таъсир қилишини тушуниш.
4. Maʼlumki, tanqidiy fikrlash mulohazalarning salbiyligi yoki faqat tanqidni anglatmaydi, balki yondashuvlarni oqilona oʻrganib, asoslangan mulohaza va qarorlarni qabul qilish hisoblanadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |