Касбга садоқат, масъулият ва ҳалоллик – ҳуқуқшунос касбининг муҳим талаблари.
Шахс такомилида касбга садоқат, ҳалоллик ва ростгўйлик сингари ахлоқий сифатлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Касбга садоқат, ҳалоллик ва ростгўйлик шахс ахлоқий софлигининг кўзгусидир. Унда кишининг ахлоқий эьтиқоди ҳам, мотивлари ҳам, хатти-ҳаракатлари ҳам, худди ойнадагидек акс этиб туради.
48 Bilasizki, rezyumeda qayd etiladigan “jamoada ishlay olish” xususiyati hal qiluvchi ahamiyatga ega. Ishda muvaffaqiyatga erishish uchun yangi tanishlarga moslashish, muzokaralar olib borish, hamkorlik qilish, gʻamxoʻrlik koʻrsatish va masʼuliyatni ikkinchi shaxsga yuklamaslik kabi xususiyatlarni puxta egallash lozim.
(1) Insonlar bilan oʻzaro munosabat muvaffaqiyatli karyeraga erishishda muhim ahamiyatga egaligini real yoki oʻylab topilgan biror hayotiy misol yordamida yoritib bering.
куйидаги бир неча муҳим кўникмалар ва одатларни қўллаш орқали ҳуқуқшунослар жамоаси ишини самарали ташкил этиш, бу жамоада мўътадил муносабатларни ўрнатиш мумкин:
* Ҳамкорликда ишлаш;
* Ғоялар, таклифлар ва ҳаракатлар билан гуруҳга ёрдам бериш;
* Мулоқот кўникмаси (фикр бериш ва олиш);
* Масъулият ҳисси;
* Турли фикрлар, одатлар ва шахсий хусусиятларга нисбатан ҳурмат ҳисси;
* Гуруҳ қарор қабул қилишида иштирок этиш кўникмаси.
Ходимлар билан бир мақсадга эришиш учун биргаликдаги меҳнат барчага фойда келтиради. Иш берувчилар буни турли йўллар билан синаб кўришлари мумкин.
Масалан, иш жойидаги жамоа аъзолари олдиндан режалаштириб, биргаликда ишлаган ҳолда вазифаларни белгилаш, уларнинг бажарилишини баҳолаш ва ўз вақтида раҳбариятга топшириш учун биргаликда ишлашади. Улар турли хил ёндашувлар ва фикрларни ҳурмат билан кўриб чиқиш ва баҳолашга имкон берадиган профессионал мунозараларга эркин кириша оладилар. Ҳатто баъзи ходимлар бошида ўзларига юкланмаган вазифалар ижроси билан ишни якунлашса ҳам, амалга оширилган ишлар жамоавий руҳда бажарилгани ва умумий мақсад билан боғлиқлиги туфайли, бу борада ҳеч қандай шикоят, норозилик туғилмайди.
Юристлар жамоаси лидерининг ўзи ҳам кўпинча жамоа ишини бажарувчи сифатида хизмат қилиши мумкин. Бундай ҳолда, юристлар жамоаси аъзолари муаммо муҳокамасига ўзаро ҳурмат билан киришишади, тайинланган вазифаларни ҳамкорликда бажаришади ва мақсадга эришиш учунгина лидерга бўйсунади. Жамоа лидери, ўз навбатида, аҳил ва эффектив жамоани сақлаб қолиш, уни янада кучайтиришга хизмат қиладиган таклиф ва қарорларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг тезроқ рўёбга чиқишига ёрдам беради.
49 Advokat K.Rajabov bundan ikki yil oldin oʻziga ishonch bildirgan tadbirkor S.Botirovga huquqiy maslahat berib, undan tadbirkorlik faoliyati toʻgʻrisida ayrim maʼlumotlarni olgan edi. Advokat K.Rajabov oʻzining hamkasbi H.Tohirov bilan suhbatda S.Botirovning tadbirkorlik faoliyati haqidagi maʼlumotlarni oshkor qildi.
(1) Advokat K.Rajabov oshkor qilib boʻlmaslikning qanday tamoyillariga amal qilmagan? Ushbu pozitsiyaga baho bering.
Do'stlaringiz bilan baham: |