Хива хонлигида унвон, мансаблар ва уларни эгаларининг вазифалари


Йўлдошев М. Й. XIX аср Хива давлат хужжатлари, Н-т. Тошкент. 1960. 401-бет



Download 35,99 Kb.
bet3/9
Sana14.04.2023
Hajmi35,99 Kb.
#928148
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
xiva xonligida unvonlar va mansablar

68 Йўлдошев М. Й. XIX аср Хива давлат хужжатлари, Н-т. Тошкент. 1960. 401-бет.
69 Йўлдошев М. Й. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлаттузилиши. Тошкент, 1959. 338-бет


I. С А Р О Й Д А Г И У Н В О Н ВА М А Н С А Б Л А Р
Хонликда энг олий унвон хон бўлиб, у маъмурий, сиёсий ва ҳарбий (баъзан диний) ваколат ҳамда салоҳиятга (қудратга) эга эди. 1804 йилдан бошлаб фаҳатгина Қўнгирот сулоласи намо- яндаларидан Хивада хон бўлганлар.
Хива хонлиги Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигидан фарқ- ли ўлароҳ саройда, хон ҳузурида Кенгаш амал ҳилар эди. Бу Кенгашнинг ваколати жуда чегараланган бўлиб, маслаҳат бе- рувчи органга ўхшар, унинг аъзолари энг юҳори мансаб ва ун- вондаги амалдорлар бўлган. Кенгаш мажлисида бошҳа амал- дорлардан ҳам кўпроҳ иноҳ, шайҳул-ислом, девон ва ясовул- боши ҳал этувчи овозга эг а эдилар. Кенгаш масалаларни ҳал )тиши даражасига ҳараб хон хоҳиши билан мажлис бўлар эди.
Бу тор доирадаги яширин кенгаш гарчи давлат ташкилоти си(|)атида расмийлашмаган бўлса-да, унинг қарори хоннинг ҳароридек кўрсатилса-да, лекин амалда бу кенгаш юкори қонун чиқарувчи маъмурий ва суд ҳокимияти эди. Кенгаш ана шу кишилар иштирокида хонликнинг ичкй ишларига доир ҳамма масаларда қарор қабул қилар ва хонликнинг бошқа давлатлар билан бўлган ташқи муносабатларига доир муаммоларни ҳам ҳал этарди. Буни XIX асрда Хивага келган ажнабий элчилар- нингёзиб қолдирган кўпгина хотиралари тасдиқлади70. Бу элчи- ларни ҳаммасини хон қоида бўйича юқори амалдорлари ишти- рокида қабул қиларди.71
Муҳаммад Раҳимхон «ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун илгари иноқ ва оталиқлар бошлиқ бўлган уруғ оқсоқоллари кенгаши ўрнига Олий Кенгаш таъсис этди. У кенгашга турли даъво ва жиноий ишларни кўриш ва қарор чиқариш ҳуқуқини берди, тўғрироғи амр қилди-деб ёзган эди Н. Муравьёв. У бо- шқа гувоҳлар каби «Олий Кенгашни хон ўз ихтиёри билан ар- зандаларидан таъсис этади ва улар хоннинг иродасига қараб қарор чиқарадилар»72-деб ёзган бўлса ҳам, аслида ихтиёри чек-ланган.

70 Abbot J. Narrative of joumey from Herat to Khiva. V. I-2. London. 1843.


71 Йўлдошев M. Й. Хива хонлигида феодал ерэгалиги ва давлаттузилиши. Тошкент.. 1959. 250-бет
72 Муравьёв Н. Н. ПутешествиевТуркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг. гвардейского Генераль- ного Штаба капитана Николая Муравьёва, посланного в сиюстрану для переговоров. Ч. I-II,M.. 1822. 179.144-бетлар.
Н. Н. Муравьёв ва Н. Игнатевнинг айтганларини архив ма- териаллари ҳам тасдиқлайди.
Хоннинг маслаҳатчилари бўлган оқсоқоллари, манбларнинг кўрсатишича, маълум бир фикрга келганларидан кейингина уларнинг қарорини меқтар(ф.) хонга билдиради.73 Кенгаш маж- лиси қарорнома тузмаган, мустақил қарорлар чиқармаган. Гар- чи, кенгаш давлатнинг турли-туман ички ва ташқи ишларини муҳокама қила олса-да, бироқ муҳокама қилинган масалалар ва кенгашнинг фикри, даставвал, хоннинг қоҳиш-иродасига боғлиқ бўлган74.
Кенгашнинг ахамияти хон сайлаш маросимида расмий жи- қатдан ошишини мушоҳада қилишимиз мумкин. Одатда олдин- ги хон ўлимидан сўнг «вали ахд» (ар.) хон этиб сайланар эди. «Хон номзодини кўрсатишда мехтар, қўшбеги ва ясовулбоши катта роль ўйнаганлар. Ҳеч шубқа йўқки, юқори табақа аъён- лари ва хон уруглари тор доираДа ўтказиладиган сайлов ав- валдан келишиб қўйилган бўлади, йонни тайинлаш эса расмий бир маросимдек гап эди»75.
Янги хон эълон қилингач, марқум хон дафн этилиб, «давр даври фалончи хон» деб жарчилар жар солардилар. Хонликда иноқ унвони ва амали Элтузардан олдин жуда юқори эди. Иноқ даъват этилган хонларга қомий бўлиб, 1804 йилгача хонликда тўла қукмронлик қиларди. Абулғози хон тантанали маросим- ларда ўтириш учун иноқларга тўртта жой ажратган.
Муҳаммад Раҳимхон «ўн бир ака-ука ва амакиваччаларини йўқ қилиб, иккитасини, шу жумладан Қутлимуродни омон қол- дирди. Унга Қиёт-Қўнғирот тўра иноқи (м.-ар.) деган ном бе- риб, Урганч шаҳар идорасини топширди. Бошқа уч тўпага Муҳаммад Раҳим хоннинг иззат нафсига қарши турмаган ва сўзсиз унга итоат қилган уруғ оқсоқоллари иноқ қилиб гайин- ланган»76. «Иноқлик даврида, 1804 йилдан олдин ҳар бир уруғ- да ўттиз иккита мансаб бор эди. Шу мансаб ва унвонларнинг махсус ҳуқуқ, вазифа ва имтиёзлари бўлиб, ҳурмат эгаси эди- лар. Муҳаммад Раҳим даврида мансабларни йўқотиб унвонлар- нигина сақладилар»-деб ёзади Н.Н.Мурвьёв77.

7 ‘ Ўша жойда, II. 59-бет.


74 Русия ФА. Шарқшунослик институти фонди ф. 33, п.2.
Йўлдошев М. И. Кўрсатилган асар 252-бет.
76 Ўша жойда.
77 Муравьёв Н. Н. Кўрсатилган асар, 64 бет.

Шундай қилиб, бий, оталиқ, иноқ ва лавозимлар шунчаки фах- рий унвон бўлиб қолган. Хонга яқин ўттиз икки кишидан иборат бўлган иноқ, оталиқ, бий эса қоким қилиб белгилаш учун сақла- нар эдшгар.Улар маълум қарбий бирлашмаларга бошлиқ бўлиб, маош олиб турар эдилар. Унвонлар орасида энг каттаси иноқ, сўнгра оталиқ (т.) ниқоят бий (м.) турар эди. Шуни хам айтиб ўтмоқ керакки, бий кейинчалик оталиқ ва иноқ даражасига кўта- рилиши мумкин эди. Бироқ шу билан бирга эски унвон (масалан, бий)ни ўзида сақлаб қоларди.


Бу имтиёз 1873 йилгача давом этади. Иноқлардан бири хон- нинг чап томонида, амирул-умарродан кейин ўтирган ва улуг иноқ деб аталган. Бошка иноқлар қам узоқроқда, хоннинг чап томонида йнгирманчи ўриндан бошлаб ўтирганлар. Янги хон кўтариш вақтида иноқлар оқ кигизнинг тўрт бурчагидан уш- лаб, унда бўлажак Хива қукмрони уч марта осмонга иргитар- дилар. Бу иноқларнинг асосий фахрий бурчи эди78. Кейин Му- хаммад Аминхон вафот этгандан кейин Иноқбек(ар.-т.) унво- ни таъсис этилади. 1857-1859 йиллари бу унвон эгаси аввал 400 тилла (1857 йили) кейин-300 тилладан маош олган.
А. Л. Кун ўзининг бошқа бир мақоласида шундай деб ёзади: «Ҳазорасп, Питнак, Шўрохон шақарлари бутун қишлоқлари билан қозирги Қўнғирот сулоласи қукм сурганидан бошлаб иноқларнинг тахти идорасига бериб қўйилган. Иноқлар бу ви- лоятларнинг даромадларидан фойдаланади, лекин солғут хи- рожи бундан мустаснодир. Ҳозирги хонгача иноқ мартафаси энг олий мансаб хисобланар ва хондан кейин хон уруғида ёши катта бўлган кишига бериларди. Аммо эндиликда бу мартаба ўзининг аввалги ақамиятини йўқотди. Энди уни хоннинг қариндошлари- дан икки-уч кишига берилади79. Кейинчалик XX аср бошларида иноқ қам бошқа бир юқори унвонлар эгалари каби катта ер со- хибларига ўхшаб бир тўпа ёки бир уругнинг вакили сифатида эмас, балки бек мартабасига тушиб олий сарой амалдорларидан маъмурий мансаб эгаларига айландилар. Юқори мансабларга хоннинг ўзи маош белгилар эди, қуйи мансабларга эса қушбеги, мехтар ва девонбегилар белгилардилар.
Бироқ аъён ва амалдорлар оладиган маош миқдори улар ўз мансаблари туфайли қўлга киргизадиган даромадни акс эттир-мас эди.
Ўшажойда.
79 Кун А. Л. За.метки о людах в Хивинском ханстве//Туркестанские ведомости. 1973, №-33.
масалан, миршабга ҳар йили расман беш тилла бери- ларди. Бунга ўша вақтда йигирма беш ботмон бугдой келарди. Уз-ўзидан маълумки уларнинг оладиган маоши даромадлари- нинг жуда оз қисмини ташкил этарди.
1910 йил Хивада рус ҳукуматининг тазйиқи билан ислоқот ўтказилиб, қар бир амалдорга қатъий маош белгиланган эди. Миршабга бир юз йигирма тилла ёки икки юз олти сўм маош белгиланган. Ўша вақтда бу маблагга Хивада 216 пуд бугдой келарди. Бинобарин, илгари амалдорга йилида бериладиган маблаг шаклан маош бўлмаса-да, қақиқатда эса (миқдори жи- қатдан) фақат ёрдам эди.
Амалдорлар ва умуман, бюрократ аъёнларнинг асосий да- ромад манбаи хон томонидан бериладиган ва ўзлари сотиб ола- диган ерлардан келадиган даромадлар қисобланарди80.

Download 35,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish