Хива хонлигида унвон, мансаблар ва уларни эгаларининг вазифалари



Download 35,99 Kb.
bet8/9
Sana14.04.2023
Hajmi35,99 Kb.
#928148
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
xiva xonligida unvonlar va mansablar

Ш. ДИНИЙ ВА ҚОЗИХОНА УНВОНЛАРИ
Мулло, домулло, мударрис, охун, аълам, муфтий, қози, қози ка- лон, қози аскар (қозийи урду), қози ул-қузот, муфтий аскар, аскар, раис, шайх ул-ислом каби унвонлар Хива хонлигида амал қилган.
Хива хонлигида баъзи бир муҳим давлат ишларини мачит- лар бажарарди. Давлат катта заминдорларники бўлгани учун давлат ишларининг мачитлари қўлида бўлиши мумкин бўлган бир ҳодиса эди, чунки бу катта ер эгалари орасида дунёвий ва руҳоний табақалар бор эди.
XX аср бошларида Хива шаҳрида 55 та масжид бўлган. 5 мингга яқин хонадон шу масжидлар орқали диний мажбурият- ларини олиб борган. XIX аср охирида эса, Хивада 65 та мас- жид борлиги Хива хонлари архивидаги 53-рақамли дафтарда қайд этилган.
Хонликда шайх ул-ислом энг юқори мартабали руқоний киши эди. У диний маросимларнинг аниқ бажарилиши усти- дан назорат қиларди1'5.
Шайх ул-ислом хоннинг ўнг томонига ўтириш ҳуқуқига эга эди. Мударрислар, қозилар ва қоказолар хоннинг сўл томонида ўтирардилар.
Дин масалаларида хоннинг ўнг қўли ҳисобланган шайх ул- ислом руҳоний табақаларнинг қозилик ва ободончилик соҳа- сидаги фаолиятига бошчилик қиларди. Хива ҳокимларининг ободончилик соҳасидаги фаолияти масжид-мадраса қуришдан- гина иборат эди (рисоланинг Хивада қурилган мадрасалар рўйхатга қўйилган).
Қози ул-қузот (қози калон) мусулмон ҳуқуқи ва қонунларни бажарилишини шариат асосида назорат қиларди. Қози калоннинг пойтахтда ўзининг девони ва маҳкамаси бўларди. Вилоят марказ- ларида ҳам вилоят қозиси бўлган. Дор ул-қазо уларнинг маҳка- маларининг номи эди. Лашкардаги қоида-қонунлар устидан қозии аскар (аскария қозиси) назорат қилиб, шаръий масалаларни ҳал қилиб турган. Муфтии аскар ҳам лашкарда хизмат қиларди.
Қози калонлардан сўнг муфтилар, аъламлар ва мударрис- лар келади. Маош олганлар рўйхатида буларнинг номлари йўқ. Бироқ улар хоннинг ёнида ўтириш ҳуқуқига эга эдилар.
Аълам-муфтилар бошлиги ҳисобланарди. Унинг вазифаси фатволарда келтириладиган шариат ривоятларини текшириш- дан иборатдир. Айрим ривоятларнинг асл нусхасига мослиги- ни аниқлагач, аълам муҳрини босарди.
1256 (1840-1841) йили Отажон аълам Россияга элчи бўлиб борган96. Аълам хоннинг ўнг томонида учинчи ўринда ўтирган97.
Муфтилар-қозиларнинг ҳуқуқшунослари ҳисобланганлар. Улар иш кўрганда иштирок қилишлари, ҳукмнома тузишлари ва ривоятнинг тўгрилигини тасдиқлаш учун ҳужжатларга муҳ- рларини босишлари лозим эди. Хивада бош муфти 7 та эди98. Барча муфтиларнинг хон ёнида ўринлари бор эди. Муфти хон- нинг ўнг томонида, тўртинчи ўрннда ўтирарди. Иккинчи муф- ти эса бешинчи ўринда, хоннинг ўнг томонида ўтирарди. Му- даррислар ҳам ўнг томонда ўтирардилар99.
Раислар (ар.)-шариат тартиб-қоидалари, диний маросимлар- рўза, беш вақт номоз, таҳорат, хайри-эҳсон ишларининг аниқ
96 Баёний. Шажараи Хоразмшохий, ЗЗО-варак.
97 Русия ФА Шарқшуноспик институти, ф. 33, п. 2, 76-варак
98 Ўша жойда, 75-варақ. Йўлдошев М. Й. Кўрсатилган асар, 277-бет.
99 Баёний. Шажараи Хоразмшохий, 557-варақ.
бажарилиши устидан назорат қилардилар. Ота-оналар болала- рини ўз вақтида мактабга юборишини савдоғарлар харидорларни алдамасликлари учун тарозуларни текшириб туради, шақарни то- залиги ва хавфсизлигини кузатиб турганлар. Ҳар бир шақар ва катта қишлоқнинг ўз раиси бўлиб, қози калон тақдимига муво- фиқ хон томонидан тайинланган |0°.
Архивда кўрсатилишича, раис эшон 1265-1275 (1848-1859) йиллари қар йили ўттиз тилладан маош олган100 101.

Download 35,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish