8.8.13. Пластик сурков мойларининг музлаш температурасини аниқлаш
Мойларнинг музлаш ҳарорати мойнинг юзаси бир дақиқада мой солинган пробирка 45°С бурчак остида эгилтирилганда ўзгармаслиги мойнинг музлаш ҳарорати ҳисобланади. Мойнинг музлаш ҳароратини (ГОСТ 20287-74) аниқлашда иккита пробиркадан иборат қурилма ишлатилди. Улардан бири-ичкиси (баландлиги 160±10мм, диаметри 20±1мм) пробирка остидан 30мм узоқликдаги масофада; иккинчиси эса яьни ташқарисидаги (баландлиги 130±10мм, диаметри 40±2мм) ички пробирка учун муфта бўлиб хизмат қилади. Мойларни музлаш ҳароратини икки марта аниқланганда ўртача 2°С дан ортмаслиги текширилди.
8.8.14. Пластик сурков мойларининг чақнаш ва алангаланиш температураларини аниқлаш
Мойларнинг чақнаш ва алангаланиш ҳарорати очиқ ва ёпиқ тигелларда аниқланди (ГОСТ 4333-48):
а) мойларни очиқ тигельда (Бренкен усули) чақнаш ва алангаланиш ҳароратини аниқлашда ишлатиладиган асбоб қуйидагилардан ташкил топган: 1) 46мм баландликда ва 58мм диаметрли метал ёки фарфор тигл; 2) кумли х,аммом; 3) 1°С даражаларга булинган 250-360°С ли термометр; 4) ут олдирувчи мослама. Тигелда текширилаётган мойни тигель пастки қиррасидан 12мм (агар чамаланадиган чақнаш ҳарорати 210°С паст бўлса), ёки 18мм (агар у 210°С дан юқори бўлса) қилиб мой солинди. Тигелни электр плиткада, реостатга улаган ҳолда қиздирилди. Бошида ҳарорат тезлиги 1 дақиқада 10°С, кейин чамаланадиган ҳароратга 40°С қолганда иситишни пасайтириб, бир дақиқада 40С кўтарилиш даражасига олиб борилди. Ўт олдирувчи мослама ёрдамида ҳарорат ҳар 2°С кўтарилганда, 5 сония мобайнида мойнинг юзасида кўкиш аланга ҳосил бўлгунга қадар текшириб тўрилди ва бундан чақнаш ҳарорати аниқланди.
б) мойларни ёпиқ тигелда чақнаш ҳароратини аниқлашда ишлатиладиган асбоблар қуйидагилардан иборат: латун рубашкали чугун ваннада жойлашган, ёпиқ метал тигел. Икки тешикли тигел қопқоғи, термометр учун тешик, ёндирувчи мослама, пружинали ричаг ва аралаштиргичдан иборат.
Бунинг учун асбобдаги мойни аралаштирган ҳолда чақнаш ҳарорати 50-150°С гача бўлган мойлар учун дақиқасига 5-8°С, 150°С юқори бўлган мойлар учун эса дақиқасига 10-12°С ҳарорат тезлигида қиздирилди. Чамаланадиган чақнаш ҳароратига ЗО°С қолганда 2°С/мин, 10°С да эса 10С/дақиқа ҳароратда қиздирилди ва ричакни 1°С га буриб, кўкиш аланга ҳосил бўлишигача кузатилди, ҳосил бўлган ҳароратни эса белгиланди. Текшириш барометрик босимда олиб борилганда, унда 0,1 МПа (760 мм.сим.уст.) дан 0,01 МПа (15 мм.сим.уст.) фарқ қилса, чақнаш ҳарорати Т,°С қуйидаги формула (16) ёрдамида ҳисобланди:
Т = t+ 0,258(101,3- Р) (16)
бунда, Р - чақнаш ҳароратини аниқлашдаги барометрик босим, кПа; .
t - Р-босимдаги кузатиладиган чақнаш ҳарорати,°С.
Мойларни рангини аниқлашда ЦНТ-колориметрдан фойдаланилди. Бунинг учун колориметрнинг биринчи кюветкасига белгига қадар дистилланган сув, иккинчисига эса мой солинди. Агарда мой намунасининг ранги хира бўлса, уни 6°С ҳароратгача қиздирилди ёки текшириладиган мойнинг ранги ЦНТ бирлигида 8,0 мм дан юқори бўлса, унда 15 мл мойни 85 мл эритувчида эритмаси тайёрланиб, сўнг текширилди. ЦНТ-колориметрда мойнинг ранги шиша рангли фильтрлар ранги билан солиштирилиб, максимал даражадаги мос ранг аниқланиб ва шкаладаги бирлик ёзиб олинди. Рангни аниқлашда иккита параллел текшириш олиб борилди ва бунда фарқ 0,5 мм.дан ошмаслигини назорат қилиб турилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |