Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


( Carassius auratus gibelio )



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   414
Bog'liq
Туплам

(
Carassius auratus gibelio
)
 
hozirgi kunda tabiiy muhitda mahalliylashib ketdi. U O‘zbekistonga 
asosan 1951-yil Moskva viloyati Savin baliqchilik xo‘jaligidan olib kelinib iqlimlashtirilgan. 
Iqlimlashtirish dastlab Toshkent viloyati baliqchilik xo‘jaligidan boshlandi ya‘ni bu baliq turi dastlab 
hovuz baliqchiligining ob‘ekti sifatida qaraldi. Karas baliqlari keyinchalik ushbu xo‘jalik hovuzlaridan 
boshqa suv havzalariga ham o‘ta boshlaydilar. Keyinchalik esa ularning chavoqlari respublikamizning 
turli hududlaridagi suv havzalariga qo‘yib yuborilgan. Shu tariqa karas baliqlari respublikamizning 
deyarli barcha tabiiy va sun‘iy suv havzalariga keng tarqaldi. Dastlab ular hovuz baliq xo‘jaliklarining 
asosiy boqiladigan baliq ob‘ektlaridan biri bo‘lgan. Lekin keyinchalik ulardan ham tezroq o‘sadigan va 


103 
yirikroq o‘lchamlarga yetishadigan baliq turlari hamda zotlari hovuz baliq xo‘jaliklarining ob‘ektlariga 
aylanishdi. Karas esa sekin o‘sganligi uchun baliqchilik xo‘jaliklarida boqilmay qo‘ydi va endi ular bu 
xo‘jaliklarda hashaki baliq sifatida qaralib kelinmoqda. Lekin bu baliq turi tabiiy suv havzalarida va 
suv omborlarida hali ham asosiy ov ob‘ektlaridan biri bo‘lib qolmoqda.
 
 
МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА ЭКОТУРИЗМ МАЖМУАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
Мусаева Х.З. 
Фарғона давлат университети 
Марказий Фарғона фаунаси жуда қадимий бўлиб, турларга бой ҳудудлардан бири 
саналади. Бу ерда 
кенг тарқалган, келиб-кетувчи,
камайиб бораѐтган
ва 
ноѐб турлар
фарқланади. Шунингдек, эндемик ва автохтон турлар ўзига хос аҳамиятга эга. Бундан ташқари, 
тарихий ўтмишда бу ерга бошқа ўлкалардан, яъни Марказий Осиѐнинг бошқа ҳудудлари, 
Ҳинди-Хитой, Ўрта Ер денгизи атрофлари ва Евросиѐ чўлларидан кириб келган ҳайвонларнинг 
ҳам муайян ўрни мавжуд.
Шуни таъкидлаш лозимки, Марказий Фарғонада учрайдиган турларнинг кўпчилиги ов 
аҳамиятига эга, эстетик завқ берувчи, санитар ѐки бошқа фойдали томони билан ажралиб 
туради. Шунинг учун улар ҳозирги кунда камайиб бораѐтган ѐки йўқолиш хавфидаги турлардан 
саналади. Уларни мукаммал ўрганиш, ҳимоя қилиш ва кўпайтириш орқали сақлаб қолиш 
бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2017 йил 21 апрелда имзолаган 
―Экологик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини 
такомиллаштириш тўғрисида‖ги (ПФ-5024) Фармонида атроф муҳитнинг қулай экологик 
ҳолатини сақлаш, табиий комплексларни, алоҳида объектларни ва биохилма-хилликни 
муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш каби устувор вазифалар белгиланган.
Ўзига хос табиат манзаралари, ўсимликлар қоплами ҳамда ҳайвонот дунѐсига эга мазкур 
ҳудудда реал иқтисодий ечимларга асосланган ва бир вақтнинг ўзида, табиат ѐдгорлигининг 
ҳайвонот олами ва ўсимликларини кўпайтиришга йўналтирилган, туризм маршрутларини 
шакллантиришни кўзда тутувчи алоҳида табиий объектларни (питомник, табиий инкубацион 
худуд ва дала лабораториялари, спорт овчилиги худудлари ва бошқалар) барпо қилишни 
назарда тутувчи лойиҳаларнинг иқтисодий, илмий ва назарий асослари ишлаб чиқилмаган.
Табиатдаги қулай экологик ҳолатни сақлаш, биологик ва ландшафт хилма-хиллигини 
муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишнинг энг самарали шаклларидан бири – 
муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд
(МЭТҲ)
лар
ни ташкил этиш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунѐ миқѐсида биологик ва ландшафт хилма-хиллигини сақлаб қолишда 
ҳалқаро ташкилотлардан Бутун жаҳон Ёввойи табиат Фонди (WWF) асосий рол ўйнамоқда. 
Шунингдек, биохилма-хиллик бўйича конвенцияда географик қобиқдаги геокомплекслар 
ичидан, энг аввало, тирик организмларнинг турларига энг бой бўлган ландшафтлар, сўнгра 
уларга ўхшаш бўлган бошқа ҳудудлар танлаб олишга эътибор қаратилган. Биологик хилма-
хилликни сақлаб қолиш бўйича халқаро конвенцияга аъзо мамлакатларнинг 2010 йилда Нагое 
(Япония) шаҳридаги навбатдаги учрашувида 2011–2020 йиллар учун янги стратегик режа қабул 
қилинди. Унда МЭТҲларнинг эгаллаган майдонини 12,5% дан 17% гача ошириш бўйича 
келишувлар имзоланган.
Балиқ ва ов хўжаликлари айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор 
кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар хисобланади. Шунингдек, Қонунда 
улардан барқарор фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. МЭТҲлар тизими Республиканинг барқарор 
ривожланишида аниқ кўриниб турувчи фойдаларни таъминлаши орқали ўзига 
ажратилган ҳаражатларни ҳам қоплаши лозим.
Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича халқаро конвенцияда учинчи устувор 
йўналиш бўлган Барқарор фойдаланишда биологик ва ландшафт хилма–хилликни сақлаш асосида 
унинг турли ресурсларидан иқтисодий фойда олиш кўзда тутилади. Шу муносабат билан Марказий 
Фарғонада биологик хилма-хилликни сақлашда муҳим ўрин тутадиган ва улардан турли 


104 
мақсадларда оқилона фойдаланишга имкониятини бера оладиган МЭТҲлардан балиқ ва ов 
хўжаликларини ташкил этишни илмий, назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш муҳим 
тадқиқот ишларидан бири ҳисобланади.
Фарғона водийсида чўл ландшафтларинг майдони 
1
936 йилга қадар 168 минг га ташкил 
этган бўлиб, кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирида уларнинг майдони йилдан-йилга 
қисқариб бормоқда.
Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида ташкил этилган муҳофаза этиладиган табиий 
ҳудудларнинг мавжуд тизими Ўзбекистонда жумладан, Фарғона вилоятидаги Қизил китобга 
киритилган ноѐб ва ов аҳамиятига эга бўлган турларини муҳофазасини тўлиқ қамраб олмаган 
бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш учун имконият мавжуд эмас. Шунинг учун, Марказий 
Фарғонада спорт ови ва балиқчилигини ривожлантириш, экотуризимни ташкил этиш ва 
тарғибот қилиш, бирлашма аъзоларига ов ва балиқ ови спортининг қоида ва малакаларини 
ўргатиш бўйича марказ ташкил этишга эҳтиѐж сезилмоқда. Марказ қошида ташкил этиладиган 
питомник ѐки буюртма хона чўл ландшафтлари учун хос бўлган ҳамда йўқолиш арафасида 
турган кўпгина ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси вакилларини сақлаб қолиш имконини беради. 
Шунингдек, уларни кўпайтириш ва муҳофаза қилишга ѐрдам берувчи ўзига хос генафонд 
вазифасини бажаради. Натижада, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган флора ва фаунанинг 
кўплаб камѐб ва йўқолиб бораѐтган турлари популяцияларини сақлаб қолиш ва тиклаш 
имконияти яратилади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish