Халқаро туризм


 Халқаро оммавий туризмнинг юксалиш даври



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
3.4. Халқаро оммавий туризмнинг юксалиш даври 
Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин Европанинг айрим 
мамлакатларида, АҚШ ва Канадада халқаро туризм энди ривожлана бошлади. 
1951 йилга келиб бутун дунё бўйича қайд этилган туристларнинг умумий сони 
урушгача бўлган даражага етди ва 25 млн. дан ортиқ кишини ташкил қилди. 
Урушдан кейинги йилларда туризм соҳаси оммавий жамиятнинг барча 
табақадаги аъзолари учун хизмат шакли бўлиб ҳисобланади. Кучли дам 
олишнинг ривожланиш инфраструктураси шаклланади. Бу давр туристик 
фирмаларнинг актив фаоллашуви оммавий қурилиш меҳмонхоналари, 
мотеллар, дам олиш уйлари ва кўнгил очар жойлари билан ифодаланади. 
Халқаро миқёсда айрибошлаш кенг кўламда ривожлана бошлади. Туризм якка 
тартибдан, уюшган оммавий ҳолатга айлана бошлади. 1947 й. Парижда халқаро 
туристик ташкилотларнинг расмий Иттифоқи (МСОТО) тасдиқланди. Унинг 
ҳақиқий аъзолари бўлиб давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳисобланади. 
Иттифоқ таркибига 116 давлат кирган. 
XX аср ўрталари халқаро туризмнинг энг юқори даражада юксалиши 
билан характерланади. 1960 йилда четга чиқувчи туристлар сони 71 млн. 
кишига етди. 1971 йилга келиб, у 168 млн. кишини ташкил қилди. Халқаро 
туризм жадаллик билан ривожланишига биринчи ўринда дунёда сиёсий 
вазиятнинг ўзгариши «совуқ уруш» сиёсатининг сусайиши ва ривожланган 
мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиши билан белгиланади. Туристларнинг 
ижтимоий келиб чиқиш таркиби анчагина ўзгарди. Ғарб мамлакатларидаги 
меҳнаткаш омманинг иқтисодий, турмуш тарзининг ижобий ҳолга ўзгариши, 
иш ҳақининг ўсиши, таътил кунларининг кўпайиши кабилар катта таъсир 
кўрсатди. Халқаро туризм ривожланишига фан-техника тараққиётнинг ўсиши, 


39 
айниқса ҳаво транспортида реактив пассажир самолётларнинг яратилиши катта 
имкониятларни туғдирди. 
Халқаро туризм ролининг кўтарилишида БМТ тезкорлик билан 
ривожланиб бораётгани халқаро ҳамкорликнинг ушбу соҳасига жуда катта 
эътибор берди. 1963 й. Римда (Италия) БМТ туризм ва саёҳатлар бўйича I
конференция ўтказилди. Конференцияда «Вақтинчалик келувчи», «Турист», 
«Экскурсант», каби туризмда махсус тушунчаларга аниқлик киритиш 
конференцияда статистик ҳисоботларни бир хил қилиш ва уларни таҳлил 
қилиш, туризм ривожланиши истиқболини белгилаш, чегараларда туристларни 
чиқариш ва киритишнинг расмиятчилик тартиб қоидаларини соддалаштириш 
кўриб чиқилди. Халқаро туризм масаласи БМТ – савдо ва тараққиёт 
конференциянинг фаолияти БМТ минтақавий иқтисодий комиссияси 
доирасида, асосан Европа иқтисодий комиссиясига киритилган. 
1969 йил БМТ бош Ассамблияси резалюциясига мувофиқ нодавлат 
халқаро туристик ташкилотларнинг махсус иттифоқи (МСОТО) қайтадан
ташкил этилиб, БТТга айлантирилди. БТТ 1975 йил 2 январда ўз уставини 
қабул қилди. Унинг таркибига 51 давлат аъзо бўлиб киритилган. БТТ 
ташкилотининг асосий мақсади - туризм соҳасида давлатларнинг бир-бирлари 
билан ҳамкорлигини йўлга қўйилганини таъмин этиш, туризм соҳасида 
ривожланишни рағбатлантириш, тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш, жадал иқтисодиёт юксалишига ўз ҳиссасини қўшишдан 
иборатдир. 
1980 йиллардан бошлаб халқаро туризм халқаро иқтисодий 
муносабатларнинг энг муҳим доимий, барқарор ривожланиб бораётган соҳасига 
айлана бошлади. Туристик хизматлар кўрсатиш таркиби ўзгарди. Жаҳон 
туризми бозори борган сари хилма-хиллаша борди. Аҳолининг ижтимоий 
соҳасида туристик маҳсулотларга бўлган талаби ва эҳтиёжи орта борди. 
Туризмнинг оммавий уюшган ҳолдаги шакли ўсиб борди. Туристларга хизмат 
кўрсатиш сифати (транспорт, жойлаштириш, овқатлантириш, дам олиш, ҳордиқ 
чиқариш) борган сари ривожланаборади. Хилма-хил туристик маҳсулотларни 
таклиф этувчи махсус туристик фирмалар (ташкилотлар) сони кўпаяборди. 
XX асрнинг сўнгги ўн йилида халқаро туризм энг юқори технологиялар 
асосида ривожланиб бороётган жаҳон туризм индустриясига айланди. Йирик 
халқаро Трансмиллий компаниялар (ТМК), меҳмонхоналар занжири, замонавий 
овқатланиш корхоналари, кўнгил очар объектлар - булар барчаси халқаро 
туризмни ривожлантиришга жуда қулай шарт-шароитларни туғдиради. 
1990 йиллар бошида Форс қўлтиғидаги (Ироқ-Эрон уруши), Ўрта ер 
денгизининг Шимолий-шарқий қисми, Шимолий Африкадаги ҳарбий 
можаролар халқаро туризм тараққиётига анчагина таъсир кўрсатди. Давлатлар 
ўртасидаги урушлар, келишмовчиликлар, муносабатларнинг кескинлашувига 
олиб келди. Бу борада хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи компаниялар, 
қисман авиакомпаниялар жуда катта моддий зарар кўра бошладилар. Уларнинг 
айримлари эса банкрот даражасига тушиб қолдилар. 
Умуман олганда, XX асрнинг 90 - йилларида халқаро туризм бироз 
сусайиб, унинг ўсиш суръати ўртача 4 фоиз атрофида кузатилади. Халқаро 


40 
туризмнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллардан бири-бу халқаро 
терроризм ва экстеремизм бўлиб қолмоқда. 2001 йил 11 сентябрда террористик 
ҳаракатлар биргина АҚШ туризмга эмас, балки бутун жаҳон туризм 
ривожланишига берилган қаттиқ зарба бўлди. Террористик ҳаракатлар оқибати 
натижасида биргина АҚШга келиб-кетувчи туристлар сони 12,6% қисқарди. 
Туристларга хизмат кўрсатувчи жуда кўпгина туристик компаниялар, 
фирмалар, меҳмонхоналар, авиакомпаниялар банкротлик даражасига тушиб 
қолдилар. 
2001 йилда хорижга чиқувчи туристлар сони 2000 йилга нисбатан 
бирданига 1,3 % га қисқарди. Яъни четга чиқувчи туристлар сони 2000 йилда 
698 млн. кишини ташкил қилган бўлса, 2001 йилда 689 млн. кишини ташкил 
қилди. Сўнги 20 йил ичида туристлар сонининг кескин камайиши биринчи 
маротаба кузатилди. 
БТТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда халқаро туризм яна ўз мавқиени 
сақлаб қолишга қодир бўлди. Унинг эвазига бутунжаҳон ялпи миллий 
маҳсулотнинг 6 %, халқаро инвестицияларнинг 7 %, дунё истеъмол 
харажатларининг 11 % ва солиқлар тушумининг 5 % тўғри келади. Ҳозирги 
кунда Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада ишлаётган ишчиларнинг 13 
тадан бири туризм индустриясида, Жанубий шарқий Осиё мамлакатларида эса 
ҳар бир 15 ишчидан бири туризм бизнеси билан банддир. 
Терроризм, табиий офатлар, инсон саломатлиги учун қўрқув, хавф-
хатарлар, жаҳон бозорида нефт нархининг кескин кўтарилиши, валюта 
курсининг ўзгариши, иқтисодий инқирозларга дуч келиши ва сиёсий 
барқарорсизлик, экологик вазиятларнинг кескинлашуви ва бир қатор глобаль 
(оламшумул) муаммоларнинг кучайиши халқаро туризм индустриясига ўз 
таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунга қарамасдан халқаро туризм соҳаси 
жаҳон иқтисодиётида борган сари ўз мавқиени сақлаб қолмоқда. Дунё 
мамлакатлари ўртасида халқаро туризм оммавийлашиб ва туристлар келиши 
ошиб бормоқда (жадвал 2). 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish