30
III - Боб. ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ҲОЛАТИ
3. 1. Қадимги (антик) давр туризми
3.2. Халқаро туризмнинг бошланғич даври
3.3. Халқаро туризмнинг ривожланиш даври
3.4. Халқаро оммавий туризмнинг юксалиш даври
3.1. Қадимги (антик) давр туризми
Туризм ёки сайёҳликнинг илк бор бошланиш даври қадим-қадимларга
бориб тақалади. Кишиларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши ёки бориши
кўп ҳолларда савдо-сотиқ юмушлари, атроф-оламни кўра-билиш истаги, ҳамма
иштирок этаоладиган ўқиш, диний ва дам олиш омиллари билан боғланган.
Қадимги манбаларда ёзилишича бундан икки минг йиллар олдин (эрамизга
қадар) мисрликлар ҳаётида сайёҳлик кўнгил очиш ва дам олишнинг одатдаги
ҳодисаси бўлган.
Маълумотларга кўра, дунёда энг қадимги сайёҳлик марказларидан бири
бу Тинч океан минатқасида жойлашган Океания ҳудуди бўлиб ҳисобланади. У
ерда яшовчи аҳолилар унча катта бўлмаган оддийгина қайиқчаларда Жанубий
шарқий Осиёнинг Микронезия ва Марказий (Тинч океани) ороллари, Туамоту
архипелаги (ороллар гуруҳи) га саёҳат қилишганлар. Эрамизга қадар 500 йил
олдин полинезияликлар Гавай ороллари (Тинч океани)га 2 минг милл.
масофагача океанда сузиб боришганлар. Улар сафар давомида қуёш, юлдузлар,
булутлар ва қушларнинг ҳаракатидан фойдаланиб манзилга етиб олишганлар.
Саёҳат давомида улар учун энг муҳим муаммо бу ичимлик суви ва озиқ-
овқатлар ҳисобланган.
Қадимги сайёҳликнинг энг ривожланган марказларидан бири Ўрта ер
денгизи қирғоқларида жойлашган Греция, Италия, Франция, Испания, Миср,
Тунис каби мамлакатлар бўлиб ҳисобланади. Денгиз бўйларида яшовчи
аҳолилар савдо-сотиқ, диний сафарлар, илм олиш, даволаниш, янги ҳудудларни
кашф қилиш мақсадида узоқ-узоқ сафарларга денгиз орқали чиқишган. Бу
тўғрисида жуда кўпгина маълумотлар мавжуд бўлиб уларнинг бир қисми
ҳозирги кунгача бизга етиб келган. Жумладан Грецияда V асрда (эрамизга
қадар) Геродот ва IV асрда (эрамизгача) Пифей каби олимларни бошқа
мамлакатларни ўрганиш учун саёҳатга борганлар.
Қадимги грек тарихчиси Геродот биргина Мисрда бўлиб қолмасдан,
балки Шарқнинг кўпгина мамлакатларида, жумладан Ливиядан тортиб
Вавилония, Ассурия, Кичик Осиё, ҳатто Қора денгизнинг шимолий
соҳилларида ҳам бўлишган. У ўзининг саёҳат таассуротларини тўққиз томлик
«Тарих» номли асарида тасвирлаб берган.
Қадимги Грецияда спорт ўйинлари (Олимпиада)нинг ташкил этилиши,
унда спортчилар ва спорт ишқибозларининг турли мамлакатлардан келиб-
кетиши сайёҳликнинг ривожланишига катта тўртки бўлган.
31
Бундан 776 йил олдин (эрамизга қадар) ҳар йили Эллада (Греция)га
Олимпиада ўйинларига қатнашиш ва томоша қилиш мақсадида нафақат
Эллададан, ҳатто бутун Ўрта Ер денгизи бўйи мамлакатларидан минглаб спорт
ишқибозлари, санъатни севувчи мухлислар йиғилишган. Йирик махсус спорт
иншоотларининг кенг кўламда қурилиши ўша даврга таълуқли хусусиятлардан
биридир. Мусобақаларда турли хил спорт ўйинлари ўтказилиб, ишқибозлар
олқишига сазовар бўлинган, ўз ўрнида меҳмонновозлик йўлга қўйилган.
Қадимги Хитой ҳам ўз даврида юксак маданиятли давлатлардан бири
бўлган. Хитойлик сайёҳлар, олимлар, дарё, денгиз, тоғлар тўғрисида жуда
кўплаб географик маълумотлар (қўлёзмалар)ни ёзиб қолдирган. Хитой элчиси
Чжан Цан II асрда (эрамизгача) саёҳатга чиқиб жуда катта амалий аҳамиятга эга
бўлган маълумотларни тўплаб қолдирган. Унинг босиб ўтган сафар йўллари
кейинчалик Буюк Ипак йўлига асос бўлган.
Марко Поло (1254-1323) европаликлардан биринчилардан бўлиб Осиёни
ўрганган Венециалик (Италия) сайёҳдир. Унинг отаси Никколо ва амакиси
Маттео савдо-сотиқ билан шуғлланиб, тасодифан Мўғулистон хони Кублай
(Чингизхоннинг ўғли) нинг қароргоҳига келиб қолишади. Мўғул хони уларни
ўша даврда Рим Папасига миссионер (елиб югирувчи) этиб тайинлашни
сўрайди.
1271 йилда Никко ва Маттео иккинчи бор сафарга чиқиб, мўғул тилини
ва маҳаллий урф-одатларни ўрганган Марко Полони ўзлари билан бирга олиб
кетишади. Марко Поло хон илтифотига сазовар бўлади ва уни ўзига яқин олиб
мулозим этиб тайинлайди. Хон Марко Полони ўз ҳукмронлиги остидаги
жойларда турли хил маълумотларни тўплашга даъват этади. У ана шу
имкониятдан фойдаланиб мамлакат ва халқлар тўғрисида кўпгина
маълумотларни тўплайди. 1292 йил мўғул хони уччала сайёҳларга катта совға -
саломлар бериб уларни ватанига қайтаради. Сайёҳлар Тинч океан орқали
Кохинхин, Суматра, Цейлон, Трапезуд ва Константинополь орқали 1295 йили
Венецияга қайтиб келишади ва бойлиги билан юқори мартабага эришади.
Кейинчалик Марко Поло у Венецияда буюк Кенгаш аъзоси лавозимига
кўтарилади. 1307 йилда эса қайта ишланган сафар таъсуротларини босиб
чиқаради. У ўз таъсуротларида хитойликларнинг ихтиролари билан қизиқиб
компас, забтлаш тахтаси, векселлари билан танишганлигини ёзиб қолдиради.
Марко Полонинг саёҳатлар тўғрисидаги биринчи китоби 1861-1862 йилларда
рус тилида босилиб чиқилади.
Таниқли араб саёҳатчиси, олим ва ёзувчи Ибн Батута (Абу-Абдулла –
Муҳаммад, ибн – Абдулла – эль – Давати ат-Танжи) асли Танжералик (Африка)
1304 йилда туғилиб, 1368 (69) йилда вафот этган. Биринчи бор у Африкадаги
Саҳрои Кабр даштини 21 кунда савдо карвонлари билан кезиб ўтади. 1324
йилда у ўзи туғилиб ўсган шаҳридан катта саёҳатга чиқиб Африканинг
шимолий қисмидаги мамлакатларга, ундан сўнг Сурия, Эрон, Арабистон,
Анатолия (Туркия), Крим, Олтин Ўрда, Бухоро, Ҳиндистон, Зонд оролларигача
боради ва яна орқага қайтиб йўлда Испания ва Африканинг ички қисми
Тимбуктугача етиб келади.
32
Ибн Батута 29 йил давомида саёҳатда бўлиб, кўпгина мамлакатлар
тўғрисида сафар қўлёзмаларини ёзиб қолдирган. Саёҳат давомида кўрган
билганларини «Рихле» каби бебаҳо географик асарида ёзган. У ўз асарида дунё
халқларининг урф-одатлари, турмуш тарзларини, касб-корларини таърифлайди.
Ибн Батута асари 1818 йилда лотин тилига, 1829 йилда инглиз тилига ва 1841
йилда рус тилига таржима қилинган.
Эрамизнинг бошланишига қадар давлатлар тўғрисида географик
маълумотларнинг тўлиқ таърифланиши қадимги Страбон (63 йил эрамизга
қадар – 20 йил янги эрамизда) ва Клавдий Птоломей (90-168 йиллар янги эрада)
томонидан баён қилинган.
Қадимги Рим империяси туризм тараққиётига жуда катта ҳисса қўшган
мамлакат бўлиб ҳисобланади. Бу ерда мустаҳкам империянинг ташкил
этилиши, бойлиги, мўл-кўлчилик, ҳудудининг катталиги, денгиз соҳилида
жойлашганлиги каби омиллар туризмнинг ривожланиши учун зарурат
ҳисобланган. Римликлар ўша даврда ажойиб йўллар тармоғини қуришган. Ҳар
куни 100 милл масофагача отда сайр қилиш, ибодатхоналарни зиёрат қилиш
амаллари бажарилган.
Рим империяси гуллаб яшнаган даврда римлик бой-бадавлат кишилар
томонидан Грецияга саёҳатлар уюштирилиши ўзларининг дунёқарашларини
кенгайтириш, билимларини ошириш заруратидан келиб чиққан. Кейинчалик
фуқароларнинг Грецияга ташрифи кўнгил очар, сайр томоша қилиш
характерига эга бўлган. Мамлакат сайёҳларни ўз фестивллари, спорт
мусобақалари ва бошқа хил ўйин-кулги, кўнгил очар томошалари билан ўзига
жалб қила бошлаган. Бой-бадавлат сайёҳлар кўплаб миқдорда ов қилиш, дам
олиш,
ҳордиқ
чиқаришни
кўнгилдагидай
ташкил
этишни
талаб
қилабошлаганлар. Айниқса Греция, Италиянинг иссиқ минерал шифобахш
булоқларига келиб даволаниш жадаллик билан ривожлана борган. Эрамизга
қадар I асрда Рим империяси ҳудудида шаҳарларнинг ташқи қисмида, катта
карвон йўллари четларида, қайсиким давлат хизматчилари ва чопар (курьер)лар
ўтадиган жойларда бир кунлик отда юрадиган масофада жойлашган
карвонсаройлар ташкил этилган.
Бироқ, кейинчалик Рим империясининг емирилиши (эрамизнинг I асрида)
туризмнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бунга мамлакатда бой-
бадавлат сайёҳатчиларнинг камайиши, йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб
қолиши, босқинчи тўдаларнинг кўпайиши, сайёҳлар хавфсизлигининг таъмин
этилмаганлиги каби бир қатор омиллар сабаб бўлган.
Александр Македонский (эрамизгача бўлган 334 йил) ҳукмронлиги
даврида Туркиядаги Эфес шаҳри қадимги (антик) даврда энг муҳим савдо
маркази ва асосий шаҳарлардан бири бўлиб ҳисобланган. Туристлар,
акробатлар, ҳуққавоз (жонглер)лар, сеҳргарлар, шаҳар кўчаларини тўлдириб
юрганлар.
Европаликларда сайёҳлик салб юриши ҳаракати билан бошланган ва улар
муқаддас ер Иерусалимни забт этганлар. Европалик сайёҳлар рицарлар,
савдогарлар билан ёнма-ён юришиб бегона мамлакатлар бойликларини
талаганлар ва территорияларни босиб олиш мақсадида ҳаракат қила бошлаган.
33
Улар билан биргаликда Шарқга томон руҳонийлар ва зиёратчилар, сон-
саноқсиз дайдилар, бева-бечоралар оммавий равишда ҳаракат қила
бошлаганлар.
Ўз даврида имтиёзга эга бўлган аҳоли вакиллари шифобахш минерал сув
манбаларига бора бошлаганлар. Бироқ, сафарнинг ва саёҳатнинг турли хил
мақсадларига қарамасдан уларнинг ҳаммаси кишилар онгининг объектив
ҳолатда географик кенгайишини таъминлайди. Улар томондан денгиз, дарё,
материклар, давлатларни аниқ тасвирлаш амалга оширилган.
Қадимги даврда туризмнинг ривожланиши жуда мураккаб кечган. Сафар
муддати ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлган. Кишиларнинг саёҳатда юриш
тезлиги ўртача соатига 6 км. дан ошмаган. Бир кунлик босиб ўтган сафарининг
умумий масофаси эса 50-60 км атрофида бўлган. Саёҳатга чиқиш имтиёзи ва
зарурати фақат савдогарлар, бой-бадавлат косиб ёки майда савдогарлар,
дворянлар ва аслзодаларга таълуқли бўлган.
Саёҳатчилар сафар давомида асосан от уловлардан (от, туя, эшак ва
бошқалар), қайиқлар ва кемалардан фойдаланишганлар. Улар саёҳат давомида
якка ҳолда ёки савдо карвонларига қўшилиб ўз манзилларига етиб
боришганлар.
XV аср охири – XVII аср ўрталарига келиб Буюк географик
кашфиётларнинг имкониятлари кенг яратилди.
XVI асрда жуда улкан Шимолий Америка қуруқлиги испанлар
томонидан ўрганилди. Улар континентни ўрганиб чиқишда асосан от
уловлардан фойдаланишганлар. Мамлакатларни ўрганиб чиқишда пиёда ва
отда юриб, сўнгра қайиқда сузиб чиққанлар. Йўллар қуриб, уларда почта карета
(арава) ларидан фойдаланишган.
Руссия давлатида биринчи бор сайёҳлик оламни билиш, савдо-сотиқ,
сиёсий ва диний мақсадларни кўзлашдан келиб чиққан. IX асрда рус княжнаси
Олга Византияга биринчи бор ташриф буюради. Тарихчи С.М.Соловьев
фикрича княжнанинг саёҳат қилиши сабаблари «дунёнинг ажойиботларини
кўриб қизиқиш»дан иборат деб ҳисоблайди. Руссияда ҳам аста-секин ҳаж
сафарига бориб, зиёрат қилиш ривожлана бошлайди. «Ҳорижий»
мамлакатлардаги асосий ҳаж сафари марказлари бўлиб Яқин Шарқдаги
Паластин, Иерусалим, Афон тоғи, рус ерлари ҳисобланган – Сергиев Посад,
Оптина саҳроси, Асосий Саҳро ва бошқа ибодатхоналардир.
1468 – 1474 йилларда тверлик савдогар Афанасий Никитин таниқли «Уч
денгиз оша» саёҳатини бажо келтирди. Унинг саёҳатидан асосий мақсади
руссиялик савдогарлар бозори доирасини кенгайтиришдан иборат эди. У сафар
давомида Эрон, Ҳиндистон, ватанига қайтишда эса Сомали, Маскат ва Туркия
каби мамлакатларга боришган.
Туризмнинг ривожига уйғониш даври (XV-XVI асрларда Европада фан ва
санъатнинг тараққий этган даври) ҳам катта таъсир кўрсатади. Унда
иқтисодиётнинг жўшқинлик билан ривожланиши, янги тармоқларнинг пайдо
бўлиши, давлатлараро савдо-сотиқнинг кенгайишига янада имкониятлар
туғдиради.
34
Шу билан биргаликда молиявий ресурслар имтиёзларнинг мавжудлиги,
бўш вақтларнинг кўплиги, бой-бадавлат кишилар сонининг кўпайиши билан
характерланади. XVI асрга келиб Европа бўйлаб саёҳат қилиш одат тусига
кирабошлайди. Бундай саёҳатларни уюштириш «Ёш аристократларни
тарбиялаш дастури» га киритилиб, унда ўқиш, билим олиш мақсадлари кўзда
тутилган. Бундай саёҳатларнинг йўналиши Англияда Лондон шаҳридан
бошланиб, Франциянинг Париж шаҳрида, сўнгра Италияга: Генуя, Милан,
Флоренция, Римгача давом этган. Орқага қайтиш йўли Швейцария, Германия,
Голландия мамлакатлари орқали ўтилган. Аслзода (аристократ) ёшлар саёҳат
давомида хўжалик, сиёсий алоқаларини таниқли хорижий оилалар билган
ўрнатишга киришадилар. Улар нафақат билим олиш, балки дам олиш, кўнгил
очиш учун ҳам сафарларга чиқишган.
Шуни қайд қилиш жоизки, европаликларда Альп тоғларини забт қилувчи,
биринчи сайёҳлар қаторига инглизлар, ундан кейин эса французлар ва
америкаликлар кирганлар.
XVI аср охирларига келиб хорижий мамлакатларда дам олиш ва
дунёқарашларини кенгайтириш мақсадидаги сайёҳлик сафарлари Россияда ҳам
ривожлана бошлади. Петр I ҳукмронлик қилган даврда унинг ўзи бу соҳада
шахсий намуна кўрсатди. У 1697-1699 йиллар давомида Буюк Москва элчилари
таркибида Ғарбий Европа мамлакатларига сафарга отланади. Сафар давомида
европаликлар ҳаёти, турмуш – тарзи билан танишиш рус маданиятининг
ривожига катта таъсир кўрсатди.
Саёҳатга чиқишда энг муҳим нарсалардан бири дворянлар учун хорижий
тиллардан бирини албатта билиши ва гаплашаолиши зарурлигидир. Ўз даврида
Россия императори Екатерина II мулозимлари (катта амалдорларни кузатиб
юрувчи кишилар) ва хорижий элчилар ҳамроҳлигида Россия империясининг
ғарбий қисмларини кезиб ўтиб, Днепр дарёси бўйлаб сузиб, Херсон ва
Севостополь шаҳарлари билан танишиб чиқади. У Европада Германия,
Австрия, Нидерландия (Голландия) мамлакатларнинг кўпгина шаҳарларига
саёҳат қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |