Жадвал 4.
Европа мамлакатлари бўйича халқаро туристларнинг
ташрифи (2005 йил)
Асосий
туристик
йўналишлар
Келувчи
туристларнинг
умумий сони
(млн.киши)
Ҳиссаси (%)
Келувчи
туристлардан
олинган даромад
(млн. доллар)
Ҳиссаси (%)
Европа
441,5
100,0
348234
100,0
Австрия
19,9
4,5
15467
4,4
Бельгия
6,7
1,5
9863
2,8
Болгария
4,8
1,1
2401
0,7
Хорватия
8,5
1,9
7463
2,1
Чехия
6,3
1,4
4631
1,3
Франция
76,0
17,2
42276
12,1
45
Германия
21,5
4,9
29204
8,4
Греция
14,3
3,2
13731
3,9
Венерия
10,0
2,3
4271
1,2
Ирландия
7,3
1,7
4744
1,4
Италия
36,5
8,3
35398
10,2
Нидерландия
10,0
2,3
10475
3,8
Норвегия
3,9
0,9
3441
1,0
Полша
15,2
3,4
6284
1,8
Португалия
11,6
-
7931
2,3
Россия
19,9
4,5
5466
1,6
Испания
55,6
12,6
47891
13,8
Швейцария
7,2
1,6
11040
3,2
Туркия
20,3
4,6
18152
5,2
Украина
15,6
-
3125
0,9
Буюкбритания
30,0
6,8
30669
8,8
Манба:
Всемирная туристская организация (ЮНВТО) ©. 2006.
Франция ҳозирги кунда Европада энг кўп туристлар келиб кетувчи
мамлакат бўлиб ҳисобланади. 2006 йилда Францияга ташриф буюрган
туристларнинг умумий сони 76 млн. кишидан ортиқдир. Энг кўп келиб-кетувчи
туристлар Германия, Буюкбритания, Бельгия, Люксембург мамлакатлари
фуқароларидир. Францияга келиб-кетувчи туристларни жалб этувчи асосий
туристик ресурслар мамлакатнинг хилма-хил, бой табиий ресурслари (Альп
тоғлари, Ясси тоғлар, карст платолари, паст текисликлар, дарё водийлари, ям-
яшил ўрмонларидир. Франциянинг асосий ғурури бўлган такрорланмас денгиз
қирғоқлари 3 минг км масофага чўзилиб кетган. Мамлакатнинг гранит қоялари
(Британия), Атлантика океани қирғоқларидаги узундан-узоқ қумли тепалар
тизмаси, бахмалсимон Майин қумли чўмилиш пляж (жой)лари ва ўртаер
денгизининг мовий рангли қўлтиқ (кўрфаз)лари ҳамда Францияни сон-саноқсиз
маданий, тарихий, архитектура ёдгорликлари ташриф буюришган сайёҳларни
ўзига ром қолдиради.
Париж шаҳри мамлакатда туристларнинг келиши бўйича биринчи ўринни
эгаллайди. Шаҳарда дунёга машҳур бўлган Эйфель минораси, Нотр-Дам
ибодатхонаси, энг йирик Лувр музейи, Наполён Бонапарт қабри, Люксембург
ва Тюирльи боғлари, Дислейленд кўнгил очар, дам олиш манзилгоҳлари, илм –
фан маркази Ля Вильетт шаҳри кабилар беқиёс, сон-саноқсиз сайёҳларни ўзига
чорлайди.
Европада халқаро ташриф буюрувчи туристларнинг умумий сони бўйича
Франциядан кейинги ўринни Испания ва Италия давлатлари эгаллайди. 2005
йилда биргина Испанияга келувчи туристларнинг умумий сони қарийиб 56 млн.
кишига етди. Испанияга ташриф буюрувчи туристларнинг аксарият қисми
Ғарбий Европа жумладан, Германия, Буюкбритания, Исландия, Ирландия
мамлакатлари фуқароларидир. Испания хорижий сайёҳларга пляжлари дам
олишдан ташқари кенг кўлами экскурсия дастурларини таклиф қилиб
келмоқдалар. Мамлакатдаги асосий туристлар оқими Сальвадор Дали театр
музейи (Фрегейрос ш.), Прадо музейи (Мадрид ш.), Испания қироли
46
резиденцияси (Экскориал ш.), очиқ осмон шаҳар – музейи (Толедо ш.)ларига
йўналтирилган.
Келувчи туристлар умумий сони бўйича Европада Италия давлати
учинчи ўринни эгаллайди. 2005 йилда Италияга келувчи туристлар сони 36,5
млн. кишини ташкил қилди.
Италия ўзининг хилма-хил архитектура ёдгорликлари, маданияти,
рассомлик, ҳайкалтарошлик санъати билан донг таратган мамлакатдир.
Италияга кўпроқ Франция, Германия, Швейцария, Австрия, Харватия,
Словения, Сербия ва Черногория мамлакатлари фуқаролари ташриф
буюришадилар. Мамлакатда туристлар кўпроқ Венеция, Флоренция, Пизу,
албатта Рим шаҳарларига боришга интиладилар. Туристларнинг тўхтовсиз
оқими Ватиканга бориб зиёрат амалларини бажо келтириш учун ҳаракат
қиладилар.
Европада хорижий саёҳатга чиқувчи давлатлар ўртасида Германия
алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ерда чет элларга чиқувчи туристлар сони йилига
ўртача 5 % га ўсмоқда. БТТ маълумотларига кўра, Германия туристларнинг
хорижий сайёҳатга чиқиши 2020 йилга борганда икки баробарга ўсиши
кутилмоқда ва унинг умумий сони 163,5 млн. киши (чиқиши)га тенг бўлиши
мўлжалланган.
Сўнги йилларда туристларнинг чет элларга саёҳатга чиқиши бўйича
Чехия давлати, Франция, Италия, Испания, Нидерландия каби мамлакатларни
орқада қолдириб кетди. Туризм бозори Европанинг Польша, Венгрия, Руминия,
Словения каби мамлакатларида ҳам тезкорлик билан ривожланиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |