283
“Worlaspan” бу муаммони ечишга бошқача ёндашаяпти ва “MSN Expedia”
ва “Bixtravel.com” да иштирок этиб, онлайн режимида ишлаётган
агентларни
технологик қўллаб-қувватлашни таъминлашга интилмоқда. “Sabre” онлайн
режимида бозорда сотишда бевосита очиқчасига рақобат қилмоқда. Бунда
ўзининг шахсий “Travelocity” турагентлигидан фойдаланмоқда. “Sabre”
шунингдек “BTS” номи остида корппоратив турагентлик тизимини яратган. Бу
«Trovelocity» га қўшимча маҳсулот ҳисобланади. Бу корхонада улар “Carlson
Waqon Lits” ва “BTI Amepica” – АҚШ икки корпоратив турагентлиги
шерикларига айландилар.
Интернет берадиган афзалликлар англаган ҳолда ГДС раҳбарияти
мижозлар учун янги тип уланишларни ўйлаб топишдан тўхталганлари йўқ.
Интернет
тармоқларидан
туристик
бизнесда
янада
кенгроқ
фойдаланаётгани муносабати билан «Amadeus» да қатор дастурлар яратилган.
Улар йирик халқаро тармоқлардан эркин фойдаланиш ва унинг мижозлари
билан ишлаш имконини беради. Энди «Amadeus» агентлиги ўз саҳифаларида
ёки тармоқлари саҳифаларида ўз туристик маҳсулотлари ҳақида
ахборотлар
жойлаштиришни ва “Wored Wide Wed” орқали бронлаштиришни амалга
ошириши мумкин. Саёҳатчиларнинг бевосита ўзлари бронлаштириш
имкониятлари ҳам бор. Глобал тармоқ яқиндагина ўз мижозларини “Publie
Internet” орқали улай бошлади. Бу унинг техник имкониятларини сезиларли
кенгайтирди ва тарифларни пасайтиришга имкон берди.
“Amadиеs” доирасида иккита махсус масҳулот ишлаб чиқилган: “Pro
Wed” ва “Pro Clent Server”. Биринчиси ёрдамида мижоз ўз компьютеридан
сертификация номерини олиши ва системалар
сайтига кириши ва унинг
имкониятларидан фойдаланиши мумкин. “Pro Clint Serves” эса мижоз
компьютерини мураккаброқ уланишини амалга оширади – аввал “Amadиеs”
нинг яқинроқ вакилига сервери билан, кейин шиша толали алоқа бўйича
тизимнинг асосий сервери билан улайди. Бунда мижозга тўлиқ функционал
агентлик терминали “Pro Tempo” қуйилади. Фойдаланилаётган компьютерларга
талаб минимал: ҳеч бўлмаса “Windows” – маълумотларни ҳимоя қилишни
фаоллаштириш функцияси учун “Vritual Private Network” (VPN) бўлса кифоя.
Тизимлар билан таниш эмас, унча катта бўлмаган
турагентлик бошлаб
“Pro Wed” билан бемалол кифояланиши мумкин. Лекин икки ва кўпроқ
терминалдан фойдаланиш зарурати туғилса, яхшиси «Pro Clint Server» ни
танлаган маъқул. Агар буюртмачида Интернетга чиқиш йўқ бўлса, фирма буни
махсус баҳода ташкил этиши мумкин. Бунинг устига яна параллел равишда
“Amadиеs” дан ҳам, Бутунжаҳон туридан ҳам фойдаланиш мумкин.
Европа, Африка ва Яқин Шарқда кўпчилик турагентлар Интернет фақат
уларнинг маҳсулотларини реклама қилади деб ҳисоблайдилар. Аммо бироқ бу у
бажарадиган ишнинг ҳаммаси эмас. Худди шунинг учун “Worldspan” биринчи
глобал компаниялардан бири бўлди, у 1998 йилда РС стандарт дарвозаси
Интернетга киришни таклиф этди.
“Worldspan Gateway Plus” (интернетга дарвоза) маҳсулоти Windows –
версияси “Gateway Plus” барча стандарт имкониятларидан фойдаланишдан
ташқари, турагентларга “X25-Worldspan”
системасида Интернетга олис
284
уланишларни амалга ошириш, шунингдек идоралар ўртасида файллар алмашиш
тизими ва электрон почта билан ишлаш имконини беради. Барча
фойдаланувчилар учун марказлашган маъмуриятчилик таъминланади.
“Worldspan” Интернет учун бошқа маҳсулотни – “Internet Boolinq Enqine” ни
ҳам таклиф қилади. Турагентлик интернетда мижоз ташриф буюрадиган ўз
саҳифасини очади. Унда мижознинг ўзи мустақил равишда таклиф этилаётган
хизматлардан фойдаланилади.
“Worldspan”нинг Интернет учун яна бир ишланмаси “Dates Destinations”
дастуридир. У турагентлар мижозлари учун онлайн бронлаштириш имконини
беради. Дастур турагентликларни бозорда ҳаракатланиш воситаси ҳисобланади.
Мазкур маҳсулот уларнинг потенциал мижозлари даврасини кенгайтиради.
Чунки у орқли мижоз исталган вақтда, дунёнинг исталган нуқтасига кириб бора
олади ва фойдаланиш ҳам оддий.
“Worldspan Net” дастури учун Интернет алоқа канали сифатида
фойдаланилади. Турагентликлар унча катта бўлмаган бронлаштириш ҳажми
билан бу дастурдан фойдаланишлари мумкин. “Worldspan Net”
версиясига
уланиш учун Интернетга кириш имкони бўлса кифоя. Электрон тижоратнинг
келажаги катталигига ҳозир ҳеч ким шубҳа қилмайди. “Worldspan” эса
етакчилардан бири ҳисобланади. “Galilieo International” компанияси янада
илгарилаб кетди ва ўзининг телекоммуникацион “Quantitade” шўъба
компаниясини яратди. Мақсади – барча мамлакатлардаги мижозларга арзон ва
сифатли алоқа хизмати кўрсатиш, шунингдек Интернет стандарт протоколлари
бўйича ҳам.
Vieuw Trip ўша “Calilieo” орқали, ўзининг брони номерини билган ҳолда
ўз маршрутини кузатиб бериш ва унга реал вақт режими икир-чикирлари
киритилганини, ўзгартиришларни (турагентлик орқали) билиш мумкин. “e-
Aqrent” маҳсулоти битта экранда “Calilieo” функциясини туристик хизматларни
бронлаштириш Интернет – тизими функцияси билан-бирга жойлаштириш
имконини беради. Туристик сайтлар орқали қўшимча учишлар ва бошқа
туристик хизматлар ҳақида ахборот олиш мумкин. Шу билан бирга «Сorporate
Travelpoint» - йирик турагентликларга
тавсия этилган, корпоратив мижозлар
билан
ишловчи
тизими
нафақат
умумий
экранда
ахборотларни
жойлаштиришга, балки конфиденциал маълумотларга мурожаат қилишга кўмак
беради, у ана шундай агентликлар учун махсус юкланган.
“Calilieo” да шунингдек, “EDIFACTSELCT” дастур масҳулоти ишлаяпти.
“Calilieo” ни агентликлар билан ўз воситалари сайтлари орқали мулоқат учун
мўлжалланган. “Calilieo” вакилларининг ишонтириб айтишларича, “XML
Seleet” инқилобий янгилик, мижозларга она тилида мустақил тарзда
хизматларга буюртма бериши учун максимал қулайликлар яратишга имкон
беради. Ҳозирча эса Интернет бўйича “Саёҳат қила туриб” хоҳловчи иш
орасида ўзига отелдан жой, автомобил резервлаштириши ёки гольф ўйнаш учун
брон қилиб қўйиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: