Халқаро туризм


алоқа  ўрнатиш ҳисобланади



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

алоқа 
ўрнатиш ҳисобланади.
Ахборотлар – қатъий тақсимланган, шов-шувдан холи, 
ўз эгасигача етказилган маълумотлардир. Бу маълумотни олганлар уни таҳлил 
қилиши, ўз мақсадларига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилишда 
фойдаланишлари мумкин. 
Халқ хўжалиги иқтисодиёти тараққиётининг ҳозирги замон босқичи ва 
унинг барча элементлари тартибга солинадиган бозор шароитида тизимли 
фаолият тамоилларини эгаллаши билан характерланади. Ҳозирги вақтда ишлаб 
чиқариш самарадорлигининг ўсиш бош резервлари 
динамик тизим мураккаб
бошқаруви соҳасида тўпланган. (Корхоналарни бирлашмаларни, тармоқларни 
бошқаришда) мақсадга қаратилган таъсир албатта қайтиш алоқаси ҳисобга 
олинган ҳолда амалга ошиши лозим. Онгдаги силжиш, тузилмалар шаклланиши 
ва мураккаб тизимларни оптималлаштириш лава сингари бостириб келаётган 
ахборотлар оқимини қайта ишлаш имкониятига боғлиқ. Жамият турли фаолият 
соҳаларида шунга дуч келади. 
Информатика ташқи томони - унинг жозибадорлиги, дастур-техник 
мажмуалари фантастик имкониятлари билан белгиланади. Аммо аста-секин бу 
имкониятлардан фойдаланиш осон эмаслиги ойдинлашиб боради: янги ахборот 
технологиялари барча кулфатлардан холос этувчи сеҳрли таёқча эмас. У 
бошқарувни бекор қилмайди, аксинча бошқарув усулларини, хўжалик 
механизмини, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш заруратини 
кучайтиради. Бу технологияларни қўлланиш ускуналарни ўрнатиш ва 
ўзлаштиришдан эмас, математик таъминлаш, тизимда рационал оқимларни 
шакллантириш, янги технологияга ўтказиладиган маълумотларни ишлаш, 
тегишли кадрлар тайёрлашдан бошланиши зарур. 
Бу навбатдаги оддийгина янги технологиялар эмас. Улар бошқа моддий 
ва номоддий ишлаб чиқариш технологияларини фаол ўзгартириб юборади ва 
охир оқибатда янгича иш усулини шакллантиради, ҳатто янги ҳаёт тартибини 
(укладини) вужудга келтиради. 
Информатика ўрганадиган бошқарув аспектлари албатта, кибернетика ва 
ахборот назариялари муаммолари билан мустаҳкам боғланган ва кўп жиҳатдан 
мос келди. Аммо муҳим бир моментни назардан қочирмаслик керакки, 
информатика уларда бутунлай сингишиб кетмоқда. У ўзининг «ҳудудига» 
ҳукмрон, у ўзида бутунлай бошқа билимни талаб қилади. Информатика 
вазифаси – абстракт – назарияга қурилган эмас, реал мавжуд ахборот-


268 
технологик тизимни ишлаш аниқ шарт-шароитларни ўрганишдир. Шундай 
қилиб, кибернетика ва ахборот назарияси информатика вазифаларини ҳал 
этишга қаратилиши, бу икки фан умумий тушунчалари маълум технологик 
вазият билан боғланиши лозим.
Биринчидан, кибернетика ахборот ҳарактатининг мақсадга қаратилган 
тизими ҳар қандай табиати (билогик, техник, ижтимоий) умумий қонунларга 
эътиборни қаратади. Информатика эса, бу назарий пойдеворга таяниб, 
технологияни – қайта ишлаш аниқ йўллари ва усуллари, узатиш, ахборотдан 
фойдаланишни ўрганади. Кибернетик принциплар хусусий реал тизимига 
боғлиқ эмас, информатика тамоиллари эса ҳамиша технологик алоқаларда 
худди шу реал тизим билан боғланади. 
Иккинчидан, информатика предмети ҳар қандай кибернетик бўлмаган 
тизимда эмас, ижтимоий-иқтисодий тизимда ахборот технологиялари бўлиб 
майдонга чиқади. Бу ерда истисно тариқасида биологик ва техник тизимда 
ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш тушунчалари чегараларига йўл 
қўйилади. Турган гап, ахборотларни қайта ишлаш технологияси ҳақида 
ижтимоий нуқтаи назардангина эмас, биологик ва техник тизимлар жиҳатидан 
ҳам гапириш мумкин. Аммо у ерда информатика мустақил илмий фан сифатида 
ажратилмайди. Бу ҳолда ахборотлар технологияси бевосита биологик ва техник 
фанлар билан бирга ўрганилади. Бошқарув фани билан унинг ўхшашлиги 
қандай деб сўралиши мумкин. Мустақил соҳада ажралиб турувчи билим фақат 
энг мураккаб ижтимоий тизимлардагина қўлланилади. Биологик ва техник 
фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари эса генетика ва техника фани доирасида 
қолди. 
Учинчидан, амалий математика ва кибернетика ўзаги, айтиш мумкинки, 
тизим ва жараёнларни моделлаштириш тизимлари ҳисобланади. Бу пайтда 
информатика сингари уларни ишлаб чиқиш технологияси, машина 
реализацияси, ахборот билан таъминлаш ва бошқарувда фойдаланиш билан 
шуғулланади. 
Ва ниҳоят кибернетика тараққиёти муҳим мақсадга – интеллект 
вазифасини техник, сунъий қурилмаларга, тирик организмлар такрор ишлаб 
чиқариш вазифасини жонсиз объект автоматларга беришга буйсундирилган. 
Информатика 
тараққиёти 
эса 
интеллектуаллаштирилган 
машина 
ва 
қурилмалардан фойдаланишга, одам – машинада ахборот «қоғозбозликни» 
машиналаштиришга буйсундирилган. Шунинг учун ҳам информатиканинг 
муҳим вазифаси – инсоннинг кибернетик машиналарга аралашуви ва 
тўлдириши чегараларини, компьютер техникаси ўрни ва роли, ижтимоий 
муҳитда ундан самарали фойдаланиш шартларини аниқ белгилаб олиш 
ҳисобланади. 
Шунингдек, 
ижтимоий-коммуникатив 
жараёнларни 
шакллантириш, алгоритмлаш, уларни машина асосларида йўлга қўйиш 
томонлари белгиланади. 
Ахборот назариясига келсак, у алоқа каналлари бўйича ахборот узатиш 
қонуниятларини ўрганади. Лекин яна ўша турли табиатдаги тизимларда 
ўрганади. Ахборот назариясида ахборотларнинг ўлчов бирлиги ва усули 
белгиланган, унинг миқдорий таҳлилига асос берилган. Информатикада 


269 
буларнинг бири ижтимоий бошқарув ва илмий асосланган онг технологик 
тизимларда қурилиши учун фойдаланилади. Ахборотлар назарияси таркибий 
жиҳатдан ахборот жараёнларига бўлинади: қабул қилиш, узатиш, кодлаш, 
кодни очиш, хотиралаш, сақлаш, чиқариб олиш, етказиб бериш, ахборотларни 
акслантириш ва ҳ.к. Информатика бошқарувининг технологик юмушлари 
сифатида бу элементларни юзага чиқаради. Мисол учун, кодлаштиришнинг 
принципларидан бири – ахборотларни шовқиндан тозалаш ва ортиқча 
маълумотлардан холи қилиш. Бу тамоилни бошқарувда қўллаб, унинг янги 
рационал резервларини юзага чиқариш мумкин. 
Шовқин – сўровга мос келмайдиган мазмундаги маълумотлар ва 
хужжатларни бериш тизими, бошқача атйганда ортиқча нарса. Менежерлар 
кераксиз жойга қанча қоғоз кетапти, уларда ортиқча мазмунда қанча маълумот 
бор яхши биладилар. Айрим муассасалар доирасида айланаётган 90 % гача 
қоғоз моҳиятан бефойда, уларда ҳеч қандай ҳал қилувчи қарорлар қабул 
қилинмайди. Махсус тадқиқотлар шуни кўрсатадики, корхоналарда кўп 
ҳолларда бошқарув учун икки – уч марта кўп хужжат тайёрланади. Ҳисобот 
шаклидаги маълумотларнинг яримидан кўпи юборилаётган жойда маълум, ёки 
мутлоқа кераксиз. 
Масалан, меҳмонхонада турганда, қайси кунда, қайси географик 
манзилда мижоз ўзининг дунёга келганлигидан бахтиёр бўлганини ёзиш 
шартми? фамилияси ва исми, бобосининг номи ёзилгандан кейин жинсини 
кўрсатиш нимага керак? Буларга ўхшаш минглаб мисоллар келтириш мумкин, 
уларнинг ҳар бири арзимас нарсадек туюлади. Аммо бу ерда кўп сонли қонуни 
амал қилади. Арзимасгина бўлиб туюлган битта маълумотнома ёки хужжатдаги 
ортиқча графа жамиятдан катта миқдорда вақтни олиши, бошқарув бўғинида 
тўхтаб қолишларни келтириб чиқариши мумкин. 
Ахборот назарияси – математик фан – эҳтимоллар назарияси бўлими. 
Информатиканинг муҳим вазифаларидан бири ижтимоий-иқтисодий тизимда 
бошқарув жараёнларини формаллаштириш бўлсада, бутунлай математик 
фанига киритиб бўлмайди. Информатика вазифаси бошқарувда технологик 
қайта қуриш талабидан келиб чиқиб, янги ҳисоблаш техникалари ва усуллари 
базасида принципиал янги ташкилий тизим яратишдир. Илмий-техник прогресс 
талабларига жавоб берадиган кибернетика, ахборот назарияси, ҳисоблаш 
техникаси аввал бошда мустақил, турли илмий-техник талаблар эҳтиёжи 
натижасида шаклланган. Информатика кейинчалик, алоҳида махсус 
вазифаларни (яъни технологик) интеграрлашган тизимда ҳал этишда қўлланиш 
учун пайдо бўлди. 
Информатика кибернетика ва ахборот назариясида ўсиб чиқиб, улар 
билан ажралмас алоқада фаолият кўрсатаяпти. Бошқурув фани билан 
информатикани таққослаганда муҳим жиҳатини таъкидлаш керак. Бошқарув – 
кўзланган мақсадга мос келадиган бошқариладиган объектга бошқарувчи 
элементнинг таъсир этувчи тизимидир. Мавжуд чекланишлар ҳисобга олинган 
ҳолда ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш ҳақида бошқариладиган 
объект ва ташқи муҳит ҳолатидир. Кибернетика ва ахборот назарияси бошқарув 
бўйсинадиган қонуниятларни аниқлашга ёрдам беради. Информатика эса 


270 
махсус ахборот-маслаҳат тизимидан фойдаланишни ҳисобга олиб шунга ўхшаш 
технология, яъни усулларни кўриб чиқади. Чунки ҳозирги замон тараққиёти 
бошқарув технологиясида рўй бераётгани боис информатикада кўриб 
чиқиладиган муаммолар жуда муҳим кўриниш олади. 
Ахборот технологияларини ташкил этган усуллар ва шаклланиш 
воситалари моҳияти шундаки, у ҳар қандай объектларни бошқариш тизимида, 
жумладан, меҳмонновозлик индустрияси корхоналарида ахборотлар оқимини 
сақлайди. 
Туризм индустриясига кейинги икки-уч ўн йилликларда илмий-техника 
тараққиёти улкан таъсир ўтказди. Бугунги кунда ҳатто «майда» турагентлар ёки 
туроператорларнинг асосий ва ёрдамчи функцияларни автоматлаштириш учун 
ҳисоблаш техникларидан фойдаланиш имкониятига эга эканликларини айтиш 
кифоя. 
Туристик соҳа замонавий ахборот технологияларини жорий этиш учун 
идеал равишда мослашган. Унинг учун қисқа муддатда транспорт воситалари 
ва номер фонди имкониятлари ҳақида маълумот берувчи тизим талаб қилинади. 
Бу тез резервлар яратиш, тузатишлар киритиш, туристик хизматлар чоғида 
ёрдамчи вазифаларни ҳал этишини таъминлайди. Бундай автоматлаштириш 
воситалари вақтни, ортиқча харажатларни тежайди. Масалан, чипта, билетлар 
олиш, ҳисоб ва йўл кўрсаткичлар тайёрлаш, ахборот маълумотномаси ва ҳисоб-
китобни таъминлаш шулар жумласидандир. 
Ҳозирги вақтда компьютер тизимидаги у ёки бу маълумотларни олиш 
турагентлар учун ҳамиша очиқ. Улар бундан алоҳида иш режимида 
фойдаланишлари, ёки ахборотларни ишлашнинг телекоммуникация воситалари 
тармоқларини қўллаб контрагентлар билан ҳамкорлик қилишлари мумкин. 
Туроператорлик тизими турфирма фаолиятида турмаҳсулотларни 
шакллантириш, 
истеъмолчиларга 
сотишни 
автоматлаштириш 
учун 
мўлжаланган. Ҳозирги вақтда бир неча типда амалдаги дастур-техник тизим 
мълум, уларни технологик – тополигик асосда шартли равишда уч турга бўлиш 
мумкин: 
1. Бир-бирига уланган ҳисоблаш тармоқларида яратилган тизимлар, улар 
туристик фирма бўлинмалари фаолиятини таъминлайди. Бир бинода 
жойлашган, 
ахборот 
каналларидан 
фойдаланган 
ҳолда 
уларнинг 
автоматлаштиришсиз ташқи ўзаро ҳаракатини таъминлайди. Қурилманинг 
тармоқли варианти бир пайтнинг ўзида турли автоматлаштирилган ишчи 
жойидан бир нечта фойдаланувчиларни марказий базага мурожаат қилиш (ёки 
базаларга, жумладан, турмаҳсулотларни ёзиш билан) ига мўлжалланган. 
Маълумотлар базаси марказий етарли даражада қувватни тармоқ 
машинаси–серверда жойлашган. Фойдаланувчиларнинг автоматлаштирилган 
иш ўринларидан уни билан бемалол улана олиши тармоқ стандарт таъминоти 
тўпламига кирган тармоқ ускуналари ва тармоқ математикаси ёрдамида 
таъминланади. Қобиқ сифатида универсал СУБД дан фойдаланилади; 
2) 1-пунктда ёзилган, дастур мажмуаларини ўз ичига олган тизимлар, 
аммо 
унда 
қўшимча 
равишда 
туроператорнинг 
пакет 
режимида 
коммутирлашган ёки алоҳида ажратилган каналлари ёки турагентлар 


271 
томонидан туристик маҳсулотни реализация қилиш учун модем алоқаси амалга 
оширилган, алоҳида ҳолларда хизматларни етказиб берувчи бошқа регион 
(ҳудудлар) билан уланиш мумкин; 
3) амалдаги фойдаланишда бўлган ёки янги ташкил қилинган глобал 
телекоммуникация тармоқларидаги туроператорлик тизимлари. Бу ҳолда у ёки 
бу фирма турмаҳсулоти ҳақидаги асосий файллар (маълумотлар базаси) глобал 
тармоқ (тугун) ахборот марказларида жойлаштирилади ва тармоқдан барча 
фойдаланувчилар учун онлайн режимида уларни олисга узатиш имконини 
беради. 
Турфирмаларда компьютер тизимлари бажарадиган ишларига қараб, уч 
тоифага бўлинади: 

мижозлар буюртмалари бажарилишини амалга оширадиган асосий 
технологик тизимлар. Бу тизимда оператор резервлаштирилган бош 
компьютер тизимига кириш эвазига ҳаракат қилади; 

ёрдамчи тизимлар – турфирма функцияларининг автоматлашган 
хизмати: хужжатлар – ҳисоблар, ваучерлар, билетлар ва йўл 
кўрсаткичлар, шунингдек бош компьютер ва транспорт тизимлари 
билан ўзаро ҳисоб-китобларни шакллантиради; 

бошқарув тизими (ахборот – маслаҳат тизимлари), фирмалар фаолияти 
ва раҳбарларга қарор қабул қилиш учун тақдим этиладиган 
маълумотларни актуаллаштиради. 
Янги компьютер тизими барча бу функционал имкониятларни умумий 
фойдаланишдаги глобал телекоммуникация тармоқлари базаси ёки туристик 
хизматлар брон қилинган махсус компьютер тизимида бирлаштириши лозим. 
Интернет телевидение ихтиро қилингандан буён ҳар қандай бошқа 
технологияга нисбатан туризм маркетингига кучлироқ таъсир ўтказмоқда. У 
туристик хизматлар бозорида турфирмалар масҳулоти ҳаракати ва асосий 
тақсимлаш канали сифатида мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда. Бироқ ўзининг 
улкан имкониятларини энди оча бошлади. 
Туризм ҳаракатида Интернет ва бошқа янги интерфаол мультмедий 
плотформалари аҳамиятининг баҳоси беқиёс. Туристик хизматларни етказиб 
берувчи, маркетинг билан шуғулланувчи йирик ташкилотлар бу воситаларни 
қўллаш туристлар учун ўсиб бораётган жозибадорлик зарурати эканлигини 
англашлари керак. Бу янги каналларни қўллашдан даромад олишни
ўрганишлари лозим. Афзаллик шундаки, глобал ўзаро ҳаракат ғоят самарали, 
жамоат ва хусусий секторнинг туризм бозорида яқинлашишига имкон беради. 
Уларнинг ўзаро манфаттли шерикчилигига кенг йўл очади. 
Янги ахборотлар эрасига қадам қўйилиши билан истеъмолчилар талаби 
ва эҳтиёжлари радикал тарзда ўзгарди. Интернет бошқа ҳар қандай 
технологиялардан ҳам кўра, одамларни онлайн режимида ҳаракат қилишга 
кўпроқ ўргатди ва улар ўзларини қизиқтирган ҳар қандай ахборотларни тезлик 
билан ола бошлади. Ахборотлар асрида истеъмолчиларни энди ахборот сўраб, 
уни олишни кутиб ўтириш тизими қониқтирмайди. Улар зудлик билан жавоб 
олиш ва Интернет бунга имкон беришига тез кўникадилар. Чунки бу туризм ва 
саёҳат индустрияси учун бунчалик муҳим? гап шундаки, бу итндустрияда 


272 
туристик маҳсулотлар сотиб олинаётганда у ҳали мавжуд эмас. Туристик сафар 
сотиб олинганда, у одатда компьютерда қоғозда брон қилинмаган ахборотдан 
бошқа нарса эмас. Бу пайтда сайёҳ фақат маҳсулотга ҳуқуқни, келажакда 
меҳмонхонада номерни ёки авиабилетни сотиб олади. Туристик сафар 
сотилиши чоғида – бу ахборот холос. Аксарият товарлар ва маҳсулотлардан 
фарқли равишда уни сотиб олишдан олдин синаб кўриб бўлмайди. 
Бошқа бўлимларда айтиб ўтганимиздек, туристик маҳсулотни харид 
қилиш қарори фақат истеъмолчи таклиф қилган ахборотга асосланган. Бу 
дўстлар ёки миллий туристик агентликлар тақдим этган брошюралар 
тавсиялари шунингдек туристик рекламалар бўлиши мумкин. Бироқ кўпроқ 
интернетда тақдим этилаётган ахборотлардан фойдаланилади, айниқса, 
Бутунжаҳон ўргимчак тури (World Wide Web) дан. Сайёҳлар қабул қилувчи 
марказлар бўйича улкан ҳажмдаги маълумотлар олиш имкониятига эгалар. 
Тармоққа киритилган ва фойдаланилаётган бу маълумотлар саёҳат йўналишини 
танлашда асосий манба ҳисобланади. 
Туристик хизматларни сотиш билан шуғулланаётган фирмалар учун янги 
даъват шундай: агар улар онлайн режимида ишламасалар, асосий бозорда ўз 
маҳсулотларини самарали сота олмайдилар. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish