Халқаро туризм


“Galileo» тизимларининг янги имкониятлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

“Galileo» тизимларининг янги имкониятлари.
Бронлаштиришнинг 
халқаро компьютер тизими “Galileo International”, “The Galileo Company Ltd” 
компанияси томонидан яратилган. Бу компанияга 1917 йил июлда “British 
Airways”, “Swissair”, “KLM” ва “Covia” авиакопаниялари томонидан асос 
солинган. Ўша йили августда таъсисчиларга “Alitalia” ва “Austrian Airlines” 
қўшилдилар. 1987 йил октябрда таъсисчилар таркибига “Air Linqus” ва “Tap Air 
Portuqal” кирдилар. 1988 йилда уларга “Sabena” ва “Olympic Airways” нинг 
қўшилиши билан компания таъсисчилари таркибини шакллантириш 
якунланади. 
“Galileo” ва “Apollo” тизимлари базаларида дунёдаги барча 
бронлаштиришнинг учдан бир қисми амалга оширилаяпти. 
«Galileo International» да 3 мингга яқин менежерлар, дастурчилар ва 
операторлар банд. Маълумотларни ишлаш маркази Денвердан унча узоқ 
бўлмаган Колородо штатида жойлашган. У йилнинг 365 куни давомида 
суткасига 24 соат фаолият кўрсатади. Ҳар куни 200 млн. дан зиёд хабарларни 
қайта ишлайди. 
Агар “Amadtus” глобал ГДС бозорида терминаллар бўйича биринчи 
ўринни эгалласа, тизими уланган турагентлар сони бўйича етакчилик сўзсиз 
“Galilieo”га тегишли. Бу тизим авиакомпаниялар, меҳмонхоналар занжири, 
компаниялар, автомобилларни прокатга бериш нуқталари, меҳмонхоналар, 
туроператорлар, кема гуруҳлари (кема саёҳатини бронлаштириш), сафарларни 
бронлаштириш имкониятлари, театрларга билетлар сотиш, тарифлар ҳақида 
ахборотлар, об-ҳаво маълумотлари, визалар, эмлашлар, кредит карталари ва 
бошқа хизматларни тақдим этади.
“Galilieo” хизматидан жаҳоннинг 107 тадан кўп мамлакатлараро
турагентлари фойдаланадилар. “Galilieo” турфирмалари ахборотларга киришни 
таъминлайди ва йўл-йўлакай туристик хизматлар турларини брон қилишга 
имкон беради. “Galilieo International” дастури иштирокчилари ҳақида ахборот 
(жадваллар, мавжуд ўринлар, тарифлар ва бошқа)лар 100 дан ортиқ 
мамлакатлардаги обуначиларга жўнатилади. 


280 
“Galilieo” ҳар қандай бошқа тақсимлаш тизими сингари, маълум 
вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ва иловада деб аталган мажмуа 
тизимларидан иборат. Барча иловалар битта «Муқова»га бирлаштирилган ва 
“Focalpoint” (“Sita” тармоғи орқали уланишади) ёки “Fosalpoint Net” (Интернет 
орқали уланганда) деб аталади. Функционал ва бошқа вариантлар 
имкониятлари бир хил ўхшаш икки уланиш мавжудлиги “Galilieo International” 
ни ҳам йирик, ҳам унча катта бўлмаган турфирмалар алоқаларига 
мўлжалланганлиги билан боғлиқдир. 
“Galilieo Rus” маҳсулоти эгилувчан, кучли ва самарали восита 
ҳисобланади. Ундан фойдаланувчилар халқаро туристик ахборот тармоғида 
ўзини ишончли ҳис қиладилар. Турли хил хизматларни бронлаштиришни 
амалга оширувчилар, агентликлар ўртасида алоқа ўрнатишади. Филиаллар 
очадилар, альянслар ташкил қиладилар ва натижада ҳам иш вақтини, ҳам пулни 
тежайдилар. “Galilieo” билан битим тузган авиакомпаниялар «Орадан ўтиб 
бориш» (inside availality) режимида энг юқори даражадаги ахборотларга кириб 
бора олади. Фирмалар биносида ўрнатилган терминалдан унинг ахборот 
базасига тўғри кириб бориши мумкин. Яъни “Galilieo” кўпчилик тизимларни 
битта инфратузилмага бирлаштирган. “Galilieo” нинг бошқа яна бир муҳим 
жиҳати шундаки, унинг дастурлари оддий шахсий компьютерларда ҳам яхши 
ишлайди ва махсус ускуналарни талаб қилмайди. 
“Galilieo” нафақат агентликлар учун юқори сифатли маҳсулотга эга. 
“Travel Point” дастури оддийлиги ва ихчамлиги билан мутлақо тайёрланмаган 
одамга ҳам у ёки бу туристик хизматни бронлаштириш имконини беради. 
Корпоратив мижознинг шахсий компьютерига ёки масалан, кўп учувчи 
йўловчи компьютерига ўрнатилиши мумкин. Шу йўл билан фирма телефон 
қўнғироқлари, музокаралар, маълумотлар бериш ва бошқалардан холос бўлиб, 
вақтни сезиларли тежайди. Фойдаланувчи ўз навбатида «SITA» тармоғи орқали 
тўғридан-тўғри “Galilieo” компьютер маркази билан боғланиб, зарур вариантни 
излаш ва бронлашни амалга ошириш имконига эга бўлади. Брон дастури 
ўрнатган дистрибьютор – фирмада биркитилган ва мижоз ўз билетини ундан 
олади. 
Барча иловалар, нархни шакллантириш функцияси, жадваллар, 
бронлаштириш, хужжатларни тайёрлаш, мижозларнинг файллари, ҳисоб-китоб 
файлларини бирлаштиришга муваффақ бўлинди. Мутахассислар уларнинг 
барчасини қамраб олган график иловалар яратдилар. «Viewpoint» имкониятлари 
доимий равишда кенгайтирилиб, такомиллаштирилиб борилмоқда. Бугуннинг 
ўзида «Viewpoint» билан ишлашда авиаташишга минимал тарифларни олиш, 
авиакомпаниялар 
конфиденциал 
тарифларига 
мурожаат 
қилиш, 
авиакомпаниялар альянслари билан ишлаш, тарифларнинг қўлланиш 
тартибларини экранга чиқариш, евро билан ишлаш, мижозларни қизиқтирувчи 
қўшимча ахборотлар олиш учун Интернетга уланиш мумкин.
Кўпчилик замонавий йирик компаниялар шафқатсиз рақобат шароитида 
ишлаб, экспансия эвазига ёки технологик топилмалар ҳисобига яшамоқда. 
“Galilieo” – будан холи. унинг мутахассислари янги қиммат турадиган 
технологияларни ишлаб чиқмайдилар, аксинча ўз дастурлари ёрдамида жаҳон 


281 
андозасидаги мавжуд маҳсулотлардан юқори самара олиб, харажатларни 
қисқартирмоқда. Бунда ўзининг глобал имкониятларини тез кенгайтиришга 
интилмайди, балки ишлаб турган мавжуд тармоқлар самарадорлигини 
мустаҳкамлайди. Шундай стратегия шарофати билан компания мижозлар ва 
шериклар ўртасида катта салмоқли ахборотларни ҳар қандай жойга ҳар қандай 
лаҳзада тез, аниқ тарқатишга муваффақ бўлаяпти.
Глобал электрон тақсимлаш билан шуғулланган “Galilieo” саноқли 
йиллар ичида бутун жаҳон туристик бизнесини боғловчи мезон бўғинига 
айланади. Яқин йилларда компания ўз ютуқларини ривожлантиришни 
мўлжаллаяпти. Жумладан, катта потенциалга эга янги туристик бозор эвазига 
бунга эришилади. Шунингдек у фойдаланувчилар учун жуда қулай, географик 
картада акс эттирилган, тўлиқ график интерфейсларни таклиф қилмоқда. 
Буларнинг барчаси биргаликда жамланиб, ўзлаштирилиши ва фойдаланиши 
осон, ноёб дастурни таъминлашга имкони беради. 
Бундан ташқари “Galilieo” таклиф қилади: 
-Ҳар қандай мураккаб ҳаво маршрутлари қийматини (“Global Faree” 
маълумотлар базасига қўшилган нархларни) жаҳон нарх етакчи тизимида бир 
кунда уч марта янгиланиб турадиган миллиарддан кўп нарх позициясида танлаб 
автоматик тарзда қайта ҳисоблаб беради. «Энг яхши нархлар»ни танлайди, 
янада «яхшироғи» чиқса автоматик равишда бронлайди, маршрутлар учун 
нархни тез ҳисоблаб беради, бунда бронсиз, “Private Faree” агентлиги билан 
боғланиб, келишилган нархлар бўйича маълумотлар базасидан фойдаланади: 

маҳаллий «билет маҳсулотлари» чиқариш учун кенг имкониятлар 
(BSP) -
маҳаллий солиқларни автоматик тарзда ўтказиш; 
АТВ – билетлар ва пропускаларни автоматик ёзиш; 
STP – йўл-йўлакай хужжатларни ёзиш; 
ЕТ – электрон билетлар яратиш туғдиради; 

Ҳужжатлар чиқариш имконияти, мижозларнинг шахсий талабларини 
тўлиқ қондириш (агентликларга кўникиш, алоҳида иш усулига 
одатланиш, хужжатлар шаклларини очиқ тушиниб олиш, ҳар қандай 
тилдаги сўровга жавоб бериш); 

доимий мижозларга юксак даражада хизмат кўрсатиш (“Cliet File” ва
“Trovel Scoreen” дастури ёрдамида ахборотлар узатиш юқори 
тезлигини 
таъминлаш, 
шунингдек, 
мижозларнинг 
қўшимча 
истакларини автоматик эслаб қолиш ва узатиш); 

агентликларнинг барча типларига яроқли (базавий терминалга 
қўшилиш, агентликда мавжуд электрон тизимига уланишга эгилувчан 
ёндошиш, олис станциялар билан алоқани таъминлаш, лойиҳаларни 
«калити билан» қувватлаш) усулларни техник ҳал қилиш ва 
ишбилармонлик воситалари; 

доимий қўллаб-қувватлаш ва жойида ўқитиш (агентлар орқали, 
бориладиган мамлакат тилига ва тегишли тилга зарур ўқув 
қўлланмалари, шунингдек Интернет орқали); 


282 

туриндустриянинг барча автоматлаштириш соҳалари бўйича бепул 
маслаҳатлар (ГДС “Galilieo” га уланиш амалиётда пайдо бўладиган 
муаммолар ёки ҳамкорлик шартлари ўзгаришига таалуқли бўлганда). 
Зарурат туғилганида ҳар қандай бронлаштириш тегишли географик 
карталарни кўрсатиш билан амалга оширилиши мумкин. Бу потенциал 
саёҳатчига аэропорт ёки отел жойлашган жойни, ҳаракат йўналишини аниқ 
тасаввур қилишига имкон беради. 
“Galilieo” тизими (NVS) бутун мамлакат бўйича бронлаштиришнинг 
электрон онлайн тизими қалдирғочи ҳисобланади, ушбу тизимдан фойдаланиб 
фаолият кўрсатади. NVS сервис турагент ва туристни маҳсулотлар ва хизматлар 
ҳақидаги ахборотлар билан таъминлайди. Бронлаштириш жараённинг 
автоматлаштирилиши, буюртмани кузатадиган хизматлар, турли ташкилот ва 
агентлар ўртасида алоқани қувватлаш, ўқитиш ва бевосита хабарлар 
алмашинишни тезкорлигини таъминлайди. 
“Galilieo” 
тармоғида 
техник 
воситалар 
мунтазам 
модификациялаштирилиб турилади, лекин туристик маҳсулотлар бозорига 
мўлжаланган математик таъминот бошланғич давридагидек қолаверади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish