291
буюрувчига
фақат
уларни
қизиқтирувчи
маълумотларни
танлашга
кўмаклашади. Материал мазмуни оддий ва тушунарли тарзда бериалади.
Энг яхши сайтлар «Ахборот алмашиш тахтаси» га эга. Бир фойдаланувчи
туристик муаммолар бўйича саволлар бериши, бошқаси уларга жавоб бериши
мумкин. Саволлар ва жавобларни сайт кирган ҳар қандай ташриф буюрувчи
ўқиши мумкин. Бу ташвишланган саёҳатчилар катта давраси учун ажойиб
ахборот узатиш усуллидир. Унда бошқа вақтда ишлатилмаган мавзулар
қўшилган. Онлайн режимида баҳсли форумлар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Унда иштирок этишни хоҳловчилар руйхатдан ўтишлари керак.
Саёҳатнинг интерфаол режаси қуйидаги мавзулар бўйича ахборотлар
сўрашга имкон беради: туристик регионга қандай етиб бориш керак, қаерда
жойлашиш мумкин, туристик марказда нима билан шуғулланиш мумкин,
қанақа диққатга сазовар жойлар бор. Воқеалар, экскурсиялар, транспорт
масаласи қандай. Сўнгра ташриф буюрувчига улар сўраган хизматларни
етказиб берувчилар руйхати тақдим этилади. Web – сайт етказиб берувчи
ҳақида унинг исми, манзили, телефон рақами ва факси, фотосурати, хизматлар
нархи ва уларнинг қисқача тафсилоти баён қилинган батафсил маълумотларни
тақдим этади. У шунингдек электрон почтаси ва зарур реквизитларини хабар
қилган ҳолда етказиб берувчига тўғридан-тўғри чиқиш имконини беради.
Маҳорат билан тузилган брошюра туфайли фойдаланувчи махсус папкада
компьютер хотирасида керакли саҳифани сақлайди. Бу унга кейинчалик уларни
кўриб чиқиш ёки қайта кўчириб олиш имконини беради. Саёҳатнинг интерфаол
режаси эса бир қатор мезонлар асосида фойдаланувчи танлаган маршрутни
тузиш, характерлаш имконини яратади. Буларнинг барчаси сайтдан олинган
ахборотлардан қониқиш даражасида ва маршрутни ишлаб чиқиш жараёнларида
фойдаланувчини диққат – эътибор билан тўғридан-тўғри иштирок этишини
талаб қилади.
Айрим сайтлар онлайн режимида меҳмонхоналарни бронлаштириш
тизимини қўшади. Қуйидаги мезонлар бўйича қидирув тизими билан
жойлаштириш маълумотлари интерфаол базасига эга: жойлашган ер, номер
типи, бир кеча тунаш баҳоси, бир кишига нархи. Маълумотлар базаси
таклифларнинг якуний руйхатини тақдим этади. Улардан ҳар бири
фойдаланувчи сўраган шароитга яқинроқ даражаси бўйича нархга эга.
Хизматларни етказиб берувчи ҳақида маълумотлар бронлаштириш формасини
ўрганишдан жойлашишни бронлашгача жараёнлар оддий ва енгил бўлиши
лозим. Уй саҳифасидан онлайн режимида бронлашгача бўлган йўлни бсиб
ўтиш учун, масалан, Цюрих Кенгаши сайтида сичқончани 4 марта босиш талаб
қилинади холос.
Do'stlaringiz bilan baham: