www. onerail. com.
2001 йил мартида Интернетдан фойдаланувчилар
темирйўл билетларини бронлаштириш бўйича йирик порталга кириш имконига
эга бўладилар. Бу тизимда ер юзининг деярли барча бурчакларидан 250 млн.
маршрут тақдим этилган, онлайн режимида уларнинг исталганига
бронлаштириш мумкин. Бронлаштириш расмийлаштирилганидан сўнг тизим
электрон тасдиқ беради. Турист уни электрон билетлар сотиладиган
киоскаларда ёки кассаларда темирйўл билитега алмаштириши лозим. «Onerail»
турагентликлар учун жуда фойдали ҳамкорлик шартларини тақдим этади. Улар
ҳар ойда ўтказилган ҳар бир бронлаштириш учун комиссион мукофат олиш
имкониятига эга. Компания етакчи ГДСлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда:
“Amadeus”, “Sabre”, “Worldspan” ва “Galileo” шулар жумласидандир. Натижада
фойдаланувчилари «Onerail» ресурсларига кириш имконига эга бўлдилар.
www. eventclieks. com.
Осиё-тинч океани регионида инсентив – туризм ва
конгрессли – кўргазмада доимий ошиб бораётган талабга пешвоз чиқиб,
Гонконг Интернет – компанияси “E-kong Group” 2000 йил июнда www.
eventclicks.com. сайтини очди. У тўлиқ Осиёда туризмга бағишланган. Мазкур
сайтда меҳмонхоналар ўзининг конгресли ва инсентив имкониятлари ҳақида
бепул ахборотлар жойлаштиради. Комиссия эса унинг эгаси фойдасига
мижозларнинг бронлаштирган суммасидан ушлаб қолади, холос. Тизимида
барча отеллар тенг ҳолатда, негаки бу ерда кўрсатиладиган хизматларга
нархлар эълон қилинмайди. Демак, мижоз маъқул варитантни танлаб, www
eventelicks. com. командасини сўрайди, у унинг меҳмонхона билан келгуси
диологини таъминлайди.
www. lastminute.com.
Бу сайтнинг номини ўзи айтиб турибди, негаки у
биринчи навбатда турлар ва билетларни бундай айтганда «охирги минутда» ёки
«ёниб бораётган» лаҳзаларда сотиш учун ташкил этилган. Айрим баҳоларга
кўра, бугунги кунда www. lastminute.com. Европада биринчи рақам туристик
сайтга айланган кўп сонли обуначилари ва хизматлар етказиб берувчи
«Луфтганза» авиакомпанисидан Англия миллий билетигача эга. У мутлақо
мустақил ва барча етказиб берувчиларга ресурслар ҳақида ахборотлар тақдим
этади. Ушбу сайт шарофати билан Буюкбританияда биринчи марта ташкил
этилган жойда шунчалик машҳурки, эгалари Францияда, Швецияда,
Германияда ва ниҳоят Австралияда ва ЖАРда унинг локал версияларини
очишга шошилдилар. Шунинг учун мазкур концепция Россияда ҳам давомини
топганига ажабланмаса бўлади – бу мамлакатда «куяётган путёвкалар
магазини» ишлаб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |