Халқаро туризм


Расм 4 Эҳтиёжлар иерархияси



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Расм 4
Эҳтиёжлар иерархияси
 
 
Ўзини
ифода этиш
эҳтиёжи
(ривожлантириш,
ўзини бошқариш)
______________________________ 
Ҳурмат эҳтиёжи (ўз-ўзини 
ҳурмат қилиш, билиш, статус)
__________________________________________ 
Ижтимоий эҳтиёж (маънавий яқинликни
сезиш, севги) 
 
_______________________________________________________ 
 
 
Ўзини сақлаш эҳтиёжи ( хавфсизлик, ҳимояланганлиги) 
 
________________________________________________________________ 
 
Физиологик эҳтиёж (очлик, иштиёқ) 
 
Манба:
А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004. 


90 
паст, энг оддий, ибтидоий эҳтиёжидан юқори, мураккаброқ ташкил этилган. 
Туристик бошланиш ҳар бир бештадан ажратилган пирамидалар қатламида 
иштирок этади. 
Асосий пирамидлар бойироқ, базавий эҳтиёжни ташкил қилади. Улар 
биоген табиатга эга ва ички физилогик зўриқиш оқибати ҳисобланади. Бу 
иерархик зинапоянинг пастки поғонаси дам олишга эҳтиёжда жойлашган. 
Ишдан сўнг инсон сарфланган энергиясини тиклаш ва кўпайтиришга зарурат 
сезади. Аммо унинг қайта ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётнинг 
турли этапларида бир хил эмас ва меҳнат фаолиятининг характерига боғлиқдир. 
Ишлаб чиқаришда илмий-техника инқилоби (революцияси) ва 
автоматлаштириш оғир жисмоний операцияларни кескин қисқартириш билан 
бир вақтда интеллектуал ва ҳиссий зўриқишнинг кучайишига олиб келди. 
Мураккаб машиналарни ишлатиш кишидан жуда катта диққат-эътиборни талаб 
қилади, қўшимча руҳий энергия сарфлашга мажбур этади. Бугунги кунда 
меҳнат жараёни шунчалик зўриқиш ҳосил қилганки, у кўникма синдромига 
олиб келади. Швейцарияда ўтказилган сўров натижаларига кўра, 40 % одамлар 
ўз ишларини ҳаддан ташқари тиғизлигидан ва руҳий зўриқишдан шикоят 
қилишади: 65 % сўралувчилар эса иш билан боғлиқ руҳий зўриқиш вазиятлари 
сони йилдан – йилга кўпаётганини айтишди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу 
ташвишлантирувчи маълумотлар Швейцарияда – ҳаёт анъанавий тарзда тинч ва 
хотиржам саналган мамлакатга хосдир. 
Инсон маънавий куч-қувватини ҳолдан тойдиришдан ташқари, илмий-
техник прогресслар бошқа салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда. 
Хавф-хатарлар мутлақо кутилмаган томондан келиб чиқди. Меҳнат шароитини 
яхшилаш ва иш унумдорлигини оширишга мўлжалланган ишлаб чиқаришни 
механизациялаш ва автоматлаштирищ жараёнлари кутилмаганда инсон 
саломатлигига таҳдид сола бошлади. Улар ишчиларнинг ҳаракат фаоллигини 
чеклаб қўйди. Натижада кам сезиладиган гиподинамиядан азоб чекувчи 
одамлар сони кўпайди. Бу XX асрда кенг тарқалган ва хавфли касалликдир. 
Мускуллар зўриқиши камайди. Аммо бир вақтнинг ўзида тўпланиш ва 
зўриқишга чалинган асаб чарчоқлиги ўсди. Албатта чарчоқни ёзиш қийин 
кечади ва киши организмининг функционал тайёргарлигига жиддий путур 
етказади. 
Меҳнат характери ўзгариши билан дам олиш муаммоси ҳам янгича 
кўринишда намоён бўлаётир. Эндиликда ишчанлик қобилиятининг ўсиши 
ҳаётий кучни тезкор тиклашни талаб қилади. Чарчоқни ёзишнинг маълум 
усулларидан энг яхшиси меҳнат ҳолати ва характерини алмаштириш 
ҳисобланади. Чарчоқни ёзиш ва зўриқишни бартараф этишда унга ақлий 
фаолият ва қизиқишни қўшиш дам олиш самарадорлигини ошириб, кучни 
тиклаш жараёнини тезлаштиради, деб ҳисобланади. Агар киши вақтинча 
доимий яшаш жойини тарк этса максимал натижага эришади. Айрим туристик 
маъмуриятлар бу ҳолатни ҳисобга олишиб, миллий туристик маҳсулотлари 
рекламасини кундалик ташвишларга қарши қўядилар. 
А. Маслоу фикрича, физиологик эҳтиёжни меъёрда қондириш кишида 
ўзини сақлашга эҳтиёжни фаоллаштиради. Туризм соҳасида булар кўп 


91 
жиҳатдан туристик сафарлар географиясини белгилайди. Сафарларга талаб 
ижтимоий-сиёсий вазият барқарор ҳудудларда жуда юқори. 
А.Маслоу пирамидаларнинг учинчи поғонасидан бошлаб энди базавий 
(туғма) эҳтиёжни эмас, балки иккиламчи ёки ўзлаштирилган эҳтиёжни қараб 
чиқади. Уларнинг руйхати ижтимоий, баъзан дахлдор эҳтиёжлар деб аталган 
эҳтиёжларни очади. Уларнинг иккинчи номи мазкур гуруҳ эҳтиёжлари 
моҳиятини аниқ ифодалайди. Улар маълум гуруҳ одамларга таалуқли 
интилишларда, ижтимоий ўзаро ҳаракатда, бири-бирига боғлиқ ҳолда қўллаб-
қувватланишда намоён бўлади. 
Ижтимоий эҳтиёж ассоциацияларга кириш, турли иттифоқларда 
қатнашиш, клубларга аъзо бўлиш, дўстона муносабатлар ўрнатиш ва ҳ.к.лар 
йўли билан қондирилади. 
Байрамларда ва мулоқатларда, қарашлар ва тушинишлар, суҳбат ва фикр 
алмашишга интилиш одамларга хос хислатлардир. 
Туризм ана шу эҳтиёжларни қондиришга имкон беради. Бошқа тур 
маданий 
алоқалар 
қаторида 
у 
дўстона 
муносабатларни,
халқлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро ишончли 
мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади. 
Миллий туристик маъмуриятлар мамлакатни туристик манзилгоҳ 
сифатида жозибадорлигини яратишда инсоннинг ижтимоий эҳтиёжига таянади. 
Пирамидаларнинг юқори поғонасига қараб чиқиб борар экан, Д.Маслоу 
уларда қондириш осон бўлмаган эҳтиёж гуруҳларига дуч келади. Ҳақиқатдан, 
ижтимоий эҳтиёж моҳиятан инсоннинг яшаш шакли бўлиб кўзга ташланади: 
жамиятда яшаб туриб, ундан озод бўлиш мумкин эмас. Эҳтиёжга ҳурмат билан 
қараш-шахсий ютуқларда, муомилада, ўзлигини англашда, атрофдагиларнинг 
тан олиши бу бошқа гап. Афсуски ҳурмат қозонишга ҳамма вақт ҳеч муваффақ 
бўлинавермайди. 
Бу гуруҳлар эҳтиёжини қондириш кишининг жамиятдаги ўрнига боғлиқ. 
Одамлар ўзлари мансуб ижтимоий барқарорликка хос гуруҳларда, хулқ-атвори 
ва 
қизиқишлари, 
қадриятлар 
тўғрисида 
тушунчаларига 
мувофиқ 
ҳаракатланишади. Улар юқорироқ жамоатчилик мақоми сари интиладилар. 
Туризм эса мулкий баҳоси ва нуфузи индикатори сифатида маълум қатламга 
дахлдор ўзига хос рамз кўринишда бу хоҳиш-истакни ҳеч бўлмаганда дам 
олишда руёбга чиқаради. 
Индивидлар (кишилар) сарф-харажатлар билан ҳайрон қолдириб, 
нуфузли сафарларни сотиб олишади, уларнинг бунга имкониятлари бор. XIX 
асрда буржуазия ҳар қандай йўл билан ўзини кўрсатишга уринганида худди 
шундай бўлганди. Бу ҳодиса бизнинг давримизда ҳам кузатилаяпти. «Ўзини 
кўз-кўз қилувчи»лар маблағларини катта харидларга сарфлашаяпти ёки бутун 
жаҳонга машҳур курортлар (Франциядаги Лазур қирғоқлари ва бошқ.) да шаҳар 
чеккасидан қароргоҳлар қуриш учун жой сотиб олишмоқда. Қишки спорт 
турлари йирик марказларини эгаллаб олишаяпти. Дам олиш соҳаси 
индивидларга кенг эркин танлаш имконини бераяпти ва уларга ишлаб 
чиқаришда топишга эришаолмаган омадсизликларини тўғдираяпти. 


92 
График пирамида чўққиси ўз ифодасида эҳтиёжни қаноатлантиради. 
Унинг қондирилиши шахсни ҳар томонлама тўлақонли шаклланишига ёрдам 
беради. Туризм бу гуруҳ эҳтиёжларини қондиришда чексиз имкониятлар 
яратади. У ҳаётий дунёқараш уфқларини кенгайтиради. Бошқа маданият 
одамлари билан мулоқат чегараларини очади. Кўпгина туристик корхоналар ва 
муассасалар ўз фаолиятларида эҳтиёжни қондириш ва ўзликни англашга 
эътиборни қаратишади. 
Сайёҳларнинг жаҳон цивилизацияси дурдоналари билан танишиши, ўзи 
учун бошқа миллатлар қадриятлари ва анъаналарини кашф этиш, табиий атроф 
– муҳит гўзаллигидан баҳра олиш инсон қалби ва салоҳиятини бойитади. Сафар 
чоғида олинган таасуротлар ва билимни одамлар ўзининг хилма-хил 
фаолиятида қўллайди. Индивид ҳамиша онгли равишда бўлмасада, туризмда 
шахс сифатида ўзини очиш, қизиқишларини қондириш усулларини топади. 
Иерархиянинг беш босқичи алоҳида-алоҳида эмас. Улар ўртасида маълум 
ўзаро боғлиқ босқичлар мавжуд. Бирламчи босқичларни амалга оширишда 
нисбатан кучлироқ ва истиқбол заруратлари эҳтиёжлари юқорироқ даражада 
намоён бўлади. Негаки шахс ривожланиши билан унинг потенциал 
имкониятлари кенгаяди, чунки хулқ-атвор мотивацияси жараёнглари эҳтиёж 
орқали туганмасдир. 
А.Маслоу мотивация назарияси кўпгина ғарб тадқиқотчилари ишларида 
ривожлантирилади. 
Улардан 
айримлари 
уни 
дам 
олиш 
соҳасига 
мослаштиришга интилдилар. Англиялик рекреолог П.Пирс, А.Маслоу 
пирамидасига ўхшашлик бўйича рекреацион эҳтиёжнинг беш даражасини 
ажратади (расм 5). 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish